Репост из: 0000
#Нобулсий_тафсиридан_иқтибос
#Биласизми?!
№5
Қуръони карим ҳикмат ҳақида нима дейди?
• Ҳикмат ўзида жуда кўп яхшиликларни мужассам этгани учун ҳам Қуръони Каримнинг кўплаб оятларида Аллоҳ таоло Пайғамбарлари ва Расулларига ҳикмат ато қилганини таъкидлайди:
• “У (Аллоҳ) омилар (саводсиз кишилар) орасига ўзларидан бўлган, уларга (Унинг) оятларинитиловат қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб (Қуръон) ва Ҳикмат(ҳадис)ни ўргатадиган (бир) пайғамбарни (Муҳаммадни) юборган зотдир. Ҳақиқатан, (улар пайғамбар келишидан) илгари аниқ залолатда эдилар” (“Жума” сураси, 2-оят).
• “Қачонки, у вояга етиб,(қирқ ёшга) тўлгач, Биз унга ҳукм (пайғамбарлик) ва илм ато этдик. Биз эзгу иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз” (“Қасос” сураси, 14-оят).
• “Вояга етгач, унга ҳукм (ҳакамлик) ва илм ато этдик. Чиройли иш қилувчиларни (Биз доимо) шу тарзда мукофотлаймиз” (“Юсуф” сураси, 22-оят).
• “Бас, Биз уни Сулаймонга англатдик. Биз ҳар иккисига ҳикмат (пайғамбарлик) ва илм ато этдик. Тоғлар ва қушларни Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйин сундириб қўйдик. Биз шундай қила олувчидирмиз” (“Анбиё” сураси, 79-оят).
Муҳаммад Ротиб Нобулсийнинг
“Тафсири Нобулсий” китоби 14-том, 30-жузъидан
Фаррух Абдулкарим, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси
http://t.me/giyosiddin_habibulloh