МИРЁЪ
“Мирёъ” ҳақида эшитганмисиз?!
Сизнинг кўзларингизда илгари бу ҳақда эшитмаганингиз учун ҳайрат кўраяпман!
Ҳозир бу ҳайратдан сизни бундан халос қиламан:
Мирёъ — бу қўй. У туғилган куни онасидан ажратилади, у онасини, онаси эса уни кўрмайди!
Сўнгра уни эшакнинг урғочиси билан қолдирилади ва уни эмизилиб ўстирилади. Шу тариқа у эшакни онаси деб ўйлайди!
Катта бўлганидан сўнг уни бичилади, жуни ҳеч қачон олинмайди. Бичилгпни сабабли шохлари ўсади. Бу уни янада ҳайбатли қилиб кўрсатади.
Унинг бўйнига қўнғироқлар илинади ва поданинг олдига қўйилади.
Бироқ, аслида у раҳбар эмас. Уни фақатгина ўзини боққан урғочи эшакка боғлаб қўйишади холос!
Эҳтимол, сиз бундан менга нима фойда дерсиз?!
Шошилманг! Агар сен мирёъни яхши кузатсангиз, ҳозирги кунда унга ўхшаган одамлар жуда кўп эканини тушунасиз!
Баъзи одамлар олдинда юришади, атрофидагилар эса худди қўмондонга ишонган аскар каби уларни кузатиб боришади.
Аммо олдиндагилар ҳам аслида ўзларини эмизган урғочи эшакка боғланган. Биз эса уларни қаҳрамон деб ўйлаймиз. Аммо улар фақатгина бўйнида қўнғироқ илинган, бошқарувдан маҳрум каслар холос!
Муҳими олдинда бўлиш эмас,
муҳими тўғри йўлда бўлишдир!
Ҳақ йўлда қул бўлиш ботил йўлда подшоҳ бўлишдан яхшироқдир!
Абу Жаҳл ўз қавмида пешқадам эди, аммо, у бузуқ бош эди!
Қорун бойликда тенгсиз эди, лекин у бойлигини фақат бузғунчилик учун ишлатди!
Фиръавн эса қиёмат куни
ўз издошларини албатта дўзахга бошлаб боради!
Энг муҳим нарса — йўналиш. Тезлик эмас, балки қаерга кетаётганимиз муҳим!
Аллоҳ сари йўл олган карвон, ҳатто секин бўлса ҳам, манзилга етади. Агар манзилга ета олмаса ҳам бу муаммо эмас. Чунки Аллоҳ томон бориладиган йўлда вафот этишнинг ўзи ҳам манзилга етишдир аслида!
Лекин Аллоҳдан узоқлашган карвон, қанчалик тез юрмасин,
фақат Ундан узоқлашиб боради холос!
Демак аввал йўналишингизни тўғриланг. Сўнгра, сафар бошлайсиз!!!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov