ЎЗГАРИНГ
Ксенофонт Суқротнинг шогирдларидан бири эди. Лекин у илм ва маърифатни яхши кўриш билан бирга, урушга ҳам иштиёқли эди. У деярли бирон-бир тамойилга эга бўлмаган одам эди!
Ким кўпроқ пул тўласа, ўшалар томонида жанг қиларди. Эҳтимол кеча қарши бўлган томонга бугун ёрдам бериши ҳам мумкин эди. Унинг садоқати фақатгина пулга боғлиқ эди!
Лекин шунга қарамай, у билимга бўлган иштиёқини сақлаб қолди ва “Анабазис” номли машҳур асарини ёзди.
Унда у Кичкина Қаврашнинг укаси Ардашер II га қарши урушда қатнашганини ҳикоя қилди.
Бу китоб шунчаки уруш тарихи эмас эди. Унда бироз фалсафа ва адабиёт ҳам бор эди. Ксенофонт мазкур китобида шундай дейди:
“Сен тўқнашадиган тўсиқлар аслида дарёлар ҳам эмас, тоғлар ҳам эмас, бошқа жангчилар ҳам эмас. Сен учун ягона ҳақиқий тўсиқ – бу сенинг ўзингсан!
Агар ўзингни йўқотгандай ҳис қилсанг, тўғри йўналишни аниқлай олмасанг, дўст билан душманни ажратиш қийин бўлса, бунинг учун ўзингдан бошқани айблама!
Ҳар доим жангга киришга тайёр эканлигингни ўйла!
Ҳамма нарса сенинг дунёга қандай қарашингга боғлиқ. Воқеликка бўлган нуқтаи назарингдаги ўзгариш сени оддий ёлланма аскардан ҳақиқий жангчига айлантира олади!”.
Шу жумлани яхшилаб ўйлаб кўринг. Ҳамма нарса демак бизнинг дунёқарашимизга боғлиқ!
Бирор-бир масалага бўлган муносабатимиз аслида унинг ҳақиқий моҳияти ҳақида эмас, балким бизнинг кимлигимиз ҳақида гапиради!
Қачондир бир воқеага қандайдир фикр билдирган бўлишингиз мумкин, аммо вақт ўтиб айнан ўша воқеа қайта содир бўлганда бу сафар мутлақо бошқача жавоб берасиз.
Бунда ҳолат ўша ҳолат, аммо сиз ўзгарган бўласиз!
Жоҳилият даврида Хансо ўз акаси Сахрдан айрилганида
Унга йиллар давомида мотам тутди, марсиялар ўқиди. Ҳатто Каъба атрофида айланганда ҳам бўйнига Сахрга оид оёқ кийимни илиб юрарди.
Ўшанда ўлим унинг учун ниҳоя ҳисобланар эди!
Лекин Хансо Исломни қабул қилгач биргина Қодисия урушининг ўзида тўрт фарзандидан айрилди.
Аммо бу гал у Аллоҳга ҳамд айтиб, сабр қилди, бир томчи ҳам кўз ёши тўкмади!
Чунки у Ислом орқали билиб олдики, ўлим – ниҳоя эмас, балки ҳақиқий бошланишдир!
Ўлим ўша ўлим эди, лекин Хансо энди ўша Хансо эмас эди. У дунёга энди ўзгача назар билан қарар эди!!!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov