Репост из: ЗИЁ НУР 📚
ОИЛА БОШЛИҒИ КИМ?
Эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ-масъулиятларни ѐритишдан олдин ижтимоий ошкор ҳақиқатни баён этиш лозим. Бу, Аллоҳ таоло эркакларни аёлларга нисбатан кўтарган даражадир.
Бақара сурасининг 228-оятида шундай дейилган: “Аёллар зиммаларидаги масъулиятларига тенг, инкор этилмас ҳуқуққа эгалар. Эркакларнинг аёлларга нисбатан даражаси бор”.
Бу даража бошқариш, йўналтириш мартабасидир. Бошқариш ҳуқуқи эркакларга берилган.
Нисо сурасининг 34-ояти мазмуни бундай: “Эркаклар аёлларга ҳомийдир. Бунинг боиси Аллоҳ таоло эркакларни аёллардан фазилатли қилгани, эркаклар молларидан нафақа беришларидир”.
Эркак аёлдан ақлан, жисман, идрокан кучлидир. Бунга шубҳа йўқ. Эркакларнинг аёллардан ортиқча фазилати ҳеч бир ақлли инсонга махфий эмас.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар мен бир кишини иккинчи кишига сажда қилишга буюрганимда, эрнинг хотин зиммасида ҳақи кўп бўлганидан, хотинни эрига сажда қилишга буюрардим”, деганлар.
“Эркаклар аёлларга ҳомийдир”. Бу ҳомийлик аёлларга таълим-тарбия бериш, уларни молиявий таъминлаш, ҳимояга олиш, ғамхўрлик қилиш билан бўлади.
Аёл эрига итоат этиши, унинг топшириқларини – Аллоҳнинг амрига зид бўлмаса – бажариши лозим. Аммо эр топшириқлари Аллоҳ амрларига зид бўлса, уни бажармайди. Зеро, Холиққа гуноҳкор бўлган ҳолда махлуққа итоат этилмайди.
Лекин эркакларнинг аёллардан афзаллигини, баъзи жоҳиллар ўйлаганидек, эр аёл устидан мутлақ ҳоким, унга истаган нарсасини юклайди, хоҳлаганини буюради, аёлнинг йўқ, дейишга, эрининг буйруғига қарши чиқишга ҳақи йўқ, чунки у хато қилса ҳам, золим, қўпол бўлса ҳам, эрдир, деб тушуниш тўғри эмас.
Бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозим: хотинини қулни калтаклагандек калтакловчилар эркак ҳам, яхши одам ҳам эмас. Хотинига озор берувчилар, қўполлик қилувчилар, уларни камситувчилар меҳрдан айро, жуда ёмон эркаклардир.
Ҳақиқий маънодаги эр киши хотини билан яхши муносабатда бўлади, зиммасидаги масъулиятни садоқат билан адо этади, унинг ҳолатини яхшилайди, уни эзгу ишларга бошлайди, ёмонликдан қайтаради, хотини хато қилса, айбини тушунтиради, унга илтифот кўрсатади, қўполлик, манманлик қилмайди.
Зулматлардан Нурга:
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
«Зулматлардан нурга» каналига уланиш учун қуйдаги ликни устига босинг👇👇👇👇
T.me/Salohiddin_domla_uz