Шайх Абдулазиз Торифий


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Илм нурдир. Кишининг илм нурини ёқтирмаслиги қанчалик кучли бўлса, зулмат-залолатда қолиб кетиши шунчалик узоқ бўлади.
Шайх Абдулазиз Торифий

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Мазлумга эътиборсиз бўлмагин. Мазлум қанча заиф бўлса унинг дуо-илтижосини ижобат бўлиши ва унга зулм қилувчиларга Аллоҳнинг уқубати келиши шунча тездир.
Аллоҳнинг ёрдами кучлилардан кўра мазлум заифларга яқинроқдир.


Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy


Уруш ҳаром қилинган ойлар Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳарам ва Ражаб ойларидир. Бу ойлардаги маъсият гуноҳи ва ибодат савоби бошқа ойлардагидан каттароқдир.

‎ فَلَا تَظْلِمُوا فِيهِنَّ أَنفُسَكُمْ ۚ

«Бас, у ойларда (урушни ҳалол деб жангга кириб) ўзларингизга зулм қилмангиз!», (Тавба: 36).

Мазкур ойларда маъсият қилишнинг гуноҳи катта бўладиган бўлса, ибодат қилишнинг савоби янада каттароқ бўлади.

Шайх Абдулазиз Тарифий


@Abdulaziz_torifiy


Ражаб ойи фазилати ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадис собит бӯлмаган. Бу ойни рӯза, намоз ва шу каби ибодатлар билан хослаш шариатимизда йўқдир. Лекин ражаб ойи уруш ҳаром қилинган ойларнинг бири. Бу ойда қилинган ёмонликларнинг гуноҳи каттароқ бӯлади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилди: "Уруш ҳаром қилинган ойларда ӯзиларга зулм қилманглар".

Шайх Абдулазиз Торифий.

@Abdulaziz_torifiy


Исро ва меърож ражаб ойида бӯлганлиги тӯғрисида бирор далил ворид бӯлмаган.
Исро ва меърож қайси йили, қайси ойда, қайси куни бӯлганлиги ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаи киромлардан бирор саҳиҳ ҳадис ёки асар собит бӯлмаган.


Шайх Абдулазиз Торифий

 @abdulaziz_torifiy


Аллоҳни зикр қилиш руҳларга ҳаёт ва ҳаётга руҳ бағишловчидир.
Нафсни хотиржамлиги, қалбни ороми ва асаб роҳати Аллоҳни зикр қилиш билан бўлади.
{Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур}¹


1) Раъд: 29


Шайх Абдулазиз Торифий

@abdulaziz_torifiy


Қалб Аллоҳни улуғлаш билан тўлиб тошса , тил Аллоҳни зикр қилишдан тўхтамайди.
Чунки , хар бир инсон нимани улуғласа ўшани зикр қилади.

Шайх Абдулазиз Торифий


@abdulaziz_torifiy


Рождество (бугун янги йил деб аталмиш байрам)ни нишонлаш ва у билан табриклаш ҳақида

1) «Аллоҳнинг ўғли таваллуди» деб аталувчи бўҳтон муносабати билан насронийни табриклашингиз жоиз эмас, гарчи у сизни исломий байрам билан табрикласа ҳам. Чунки Аллоҳнинг ҳукмлари айирбошланмайди, бир бутпараст сиз билан бирга масжидга киргани учун унинг бутини улуғлашингиз мумкин эмас!

2) Исо Масиҳнинг таваллуд топган куни аниқ белгиланган эмас. Провославлар ва католиклар ҳозирги кунгача бу борада ихтилоф қилиб келишади. Китобларини асролмаган кимсалар қандай қилиб китоб соҳибининг таваллуд кунини сақлай олишсин!

3) Черков епископлари ва тарихчилари Исо Масиҳнинг таваллуд топган куни милодий учинчи асрдан кейин расман белгилангани ва белгиланиши аниқ бир кунга асосан эмас, балки рамзий бўлганини тан олишмоқда.

4) Насронийлар ўзлари даъво қилаётган Исо алайҳиссаломнинг таваллуд кунида уни Аллоҳнинг ўғли, деб ёдга оладилар.

﴿وَقَالُوا اتَّخَذَ الرَّحْمَٰنُ وَلَدًا، لَّقَدْ جِئْتُمْ شَيْئًا إِدًّا، تَكَادُ السَّمَاوَاتُ يَتَفَطَّرْنَ مِنْهُ وَتَنشَقُّ الْأَرْضُ وَتَخِرُّ الْجِبَالُ هَدًّا﴾

«(Яҳудийлар, насронийлар ва баъзи мушриклар): «Раҳмоннинг боласи бор», дедилар. (Эй мушриклар), сизлар шундай оғир гап айтдингизки, Унинг (оғирлигидан) — Раҳмоннинг боласи бор, деган (гапнинг оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлур» (Марям, 88-90).

5) Китобия аёлга уйланиш уни байрами билан табриклаш лозим дегани эмас. Отангиз қотилининг қизига уйланишингиз мумкин, бироқ унинг ўша қатл муносабати билан қувонишига, шунингдек, «Аллоҳ ўғли»нинг туғилган куни» муносабати билан қувонишига рози бўлманг!

6) Насронийларни (Исо Масиҳнинг туғилган куни - Рождество билан) табриклаш тўрт мазҳаб иттифоқига кўра жоиз эмас. Бу масалада биронта хилоф фикр айтилганини билмайман, гарчи кейинги замонларда айтилган бўлса-да, улар эътиборга олинмайди.

7) Насронийларни мийлод (рождество) каби диний байрами билан табриклашнинг ҳаромлиги уларга қўпол муомала қилиш лозимлигини англатмайди. Балки, оми одамнинг қалби мулойимлик ва чиройли даъват билан ошно қилинади, токи у ушбу «туғилган раб»нинг ҳақиқати ҳақида фикр юритсин! Аллоҳ уларнинг туҳматларидан олийдир.

8) Мушрикларнинг диний байрамларида мусулмоннинг қатнашиши билиттифоқ жоиз эмас. Мушрикларнинг байрамларига қатнашиш ҳаром эканлигига Абу Ҳанифа, Шофеий ва Аҳмад каби уламолар ижмо қилишган. Бу ижмоъни Ибн Қаййим "Аҳкому аҳлиз зимма" китобида ва бошқалар айтганлар.

9) Саҳобалар мушрикларнинг байрамига қатнашиш ва уларни диний байрамлари билан табриклашга ижозат беришмаган. Умар ибн Хаттоб: «Аллоҳнинг душманларидан уларнинг байрамларида четланингиз!», деганлар. Байҳақий саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

Шайх Абдулазиз Тoрифий

@abdulaziz_torifiy




АЛЛОҲ БИЗНИ ИСЛОМ БИЛАН АЗИЗ ҚИЛДИ❗️

https://youtube.com/shorts/5ouSSP-ZGXc?si=DlVv1dPzAumOxuZd


Оқил инсон одамларнинг бошқалар ҳақида айтадиган (ёмон) гапларини эшитиб ўтирмайди. Чунки унинг қалбида одамларнинг гина-кудуратини сиғдиришга жой бўлмайди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
"Менга бирортангиз бошқа биров ҳақидаги ёмон гапни етказмасин. Мен сизларнинг ҳузурингизга қалбим (бирортангизни ёмон кўришдан) саломат ҳолда чиқишни хоҳлайман.

Шайх Абдулазиз Торифий

@abdulaziz_torifiy


Ашуро куни - Исломда қадри улуғ кун ҳисобланади.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратдан олдин ҳам, ҳижратдан кейин ҳам бу куннинг рўзасини тутар эдилар.

Бу рўза Аллоҳнинг Мусо алайҳиссаломни Фиръавндан қутқаришидан иборат неъматига шукрона ўлароқ тутилар эди.

Мазкур воқеа бу куннинг фазилатли бўлиши ва бошқа кунлардан ажралиб туришининг асосий сабабидир.

Шайх Абдулазиз Торифий

@abdulaziz_torifiy


Аллоҳ таоло фақат буюк онлардагина дунё осмонига тушади. Аллоҳ таоло Арафа кунидан бошқасида дунё осмонига кундузи тушиши саҳиҳ ҳадисларда келмаган. У зотнинг раҳмат эшиги бошқа бирор кунда Арафа кунидагидан кенгроқ очилмайди. Бу эшикдан киришга жой тополмаган киши ҳақиқий маҳрумдир.

Шайх Абдулазиз Тарифий

@Abdulaziz_torifiy


Арафа кунида ҳожилар қиладиган амаллар

Арафотда туриш ижмога кўра ҳаж рукнларидан биридир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж Арафотдир», дедилар. Вакиъ: «Ушбу ҳадис ҳаж амалларининг онасидир», деган.

***

Ҳажда ваъз-насиҳатларни кўпайтирмаслик керак. Чунки кўпроқ дуо, зикр ва тазарруъ билан машғул бўлиш суннатдир. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажда одамларга тўрт мартагина ваъз қилганлар.

***

Баъзи саҳобалар Арафотга киришларидан олдин ғусл қилиб олишарди. Бу амал Абдуллоҳ ибн Амр ва бошқа саҳобалар розияллоҳу анҳумдан собит бўлган.

***

Имом Молик наздида қуёш ботишидан олдин Арафотдан Муздалифага кетган кишининг ҳажи саҳиҳ эмас, унга жолиқ сўйиш вожиб бўлади дейилади. Тўғри фикрга кўра, унинг ҳажи саҳиҳ, мукаммал бўлиб, унга ҳеч нарса вожиб бўлмайди, у фақат суннатга хилоф қилган бўлади.

***

Арафотда қуёш ботишидан кейинга қадар туриш суннат. Арафа куни дуоси муайян бирон дуога чекланиши саҳиҳ эмас. «Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши сўз...», деб бошланадиган ҳадис эса мурсалдир.

***

Ҳожилар мусофир бўлишгани, қолаверса, дуо ва зикрга фориғ бўлишлари учун Арафотда пешин ва аср намозларини жам ва қаср қилиб, аввалги вақтида ўқийдилар.

***

Арафа кунининг рўзаси ҳожи учун ҳам бошқалар учун ҳам фазилатлидир. Бироқ, унинг фазли икки йиллик гуноҳлар кечирилиши бўлса, Арафотда туришнинг фазли бир умрлик гуноҳлар кечирилишидир. Агар ҳожи дуою тазарруъга заифлик қиладиган бўлса, Арафа куни рўза тутмаслиги керак.

Шайх Абдулазиз Тарифий

@Abdulaziz_torifiy


Қурбонлик қилмоқчи бўлганларга муҳим эслатма❗️

مَن كانَ له ذِبْحٌ يَذْبَحُهُ فإذا أُهِلَّ هِلالُ ذِي الحِجَّةِ، فلا يَأْخُذَنَّ مِن شَعْرِهِ، ولا مِن أظْفارِهِ شيئًا حتَّى يُضَحِّيَ.

الراوي : أم سلمة أم المؤمنين | المحدث : مسلم | المصدر : صحيح مسلم

الصفحة أو الرقم: 1977 | خلاصة حكم المحدث : [صحيح]

Умму Салама розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Кимни ҳузурида қурбонлик қилишга жонлиқ бўлса ва зул ҳижжа ойи кўринса, тукидан ва тирноқларидан қурбонлик қилгунига қадар бирор нарса олмасин!“

Имом Муслим ривояти (1977), саҳиҳ ҳадис.

Демак, ким қурбонлик қилмоқчи бўлса, зул ҳижжа ойи кириши билан тукларига ва тирноқларига тегмайди. Тукларига соч, қўлтиқ ва аврат туклари, тирноққа эса қўл ва оёқ тирноқлари киради.

Олишни ҳукми ҳаром ёки макруҳлигида ихтилоф бор, афзали олмасдан бу ихтилофдан четланиш.

Бу ҳукм фақат қурбонлик қилмоқчи бўлган кишига тегишли, аммо вакилга бу ҳукм таалуқли эмас. Яъни бир инсон бошқа давлатдаги инсонга пул юбориб: “Мани номимдан қурбонлик қилинг“- деб, бошқа одамни вакил қилса, вакил тук ва тирноқларини олса бўлаверади. Чунки ҳақиқий қурбонлик қилувчи шахс пул юборган кишидир.

Ким қурбонлик қилмоқчи бўлса, тук ва тирноқларига тегмайди, то 16-июнь куни ийд намозидан кейин қурбонлик қилади сўнгра тукларини ва тирноқларини олади, Аллоҳу аълам.

@Abdulaziz_torifiy


Одамларнинг энг кўп хатоси тилидан содир бўлади,
энг кўп ҳасанотлари ҳам ундандир.

У Зот Ўз зикрини турли туман қилиб кўпайтириб қўйгани ҳам Аллоҳнинг раҳматидан албатта: кам меҳнат ила сер ҳосил йиғилади.

Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy


Фарзандларга дин, ҳақиқат ва яхшиликни таълим бериш фарз ва фарзандларнинг ота-оналари устидаги энг катта ҳақларидир.

Ота-оналар фарзандларининг бу ҳаққини яхши ўташлари, ёмонликлар кенг тарқалган вақтда янада муҳимроқ бўлади.

Фарзандларнинг қалбига ёмонлик етиб келишидан олдин яхшиликни олиб кириш керак. Шунда яхшилик мустаҳкам ўрнашади.

Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy


Аллоҳ фақат икки сабабга кўра бировнинг айбини фош қилади:

1. Агар киши одамларнинг айбларини очса, Аллоҳ унинг ҳам айбларини очади.

2. Агар махфий гуноҳларни кўпайтирса, Аллоҳ уни ва ўзгаларни тийиш учун унинг баъзи гуноҳларини очиб қўяди.

Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy


Репост из: Tolibi ilmlarga eslatma
🔊 #ramazon #iyd

🔹Azizlar, bugun milodiy 8-aprel 2024-yil, hijriy 29-ramazon 1445-yil dushanba kuni ishonchli manbalardan Shavvol hiloli koʻringani toʻgʻrisida biron xabar olinmadi.

🔸Shu bois, ertaga 9-aprel 2024-yil seshanba kuni muborak Ramazon oyining oxirgi kuni, deb eʼtibor qilinadi va ramazonning 30-roʻzasi tutiladi.

🔹10-aprel chorshanba kuni esa, Shavvol oyining va Ramazon hayitining birinchi kuni hisoblanadi.

Bizga tavba-tazarruʼ va ibodat uchun yana bir kun fursat bergan Rabbimizga hamdu sanolar boʻlsin.


✍️ @toliblarga_nasihat


1-Апрель ҳақида эслатмалар

Кунлар ёлғоннинг ҳукмини ўзгартирмайди. Апрель ойидаги ёлғон бошқа ойлардаги ёлғон кабидир. Ёлғончилик энг ёмон, энг қабиҳ ҳислатдир. У билан сифатланмаган инсон нажот топади, у билан сифатланмаган давлат омон қолади.

Ёлғон — зулмнинг рукни. Ростгўйлик эса адолат асосидир.

Ёлғон — фитратда ва барча шариъатларда қораланган ҳислатдир.

Мўмин ёлғон гапириш учун апрелни кутмайди, мунофиқ эса рост сўзлаш учун апрелдан бошқасини кутиб ўтирмайди,
(яъни мунофиқ апрелдан бошқасида ҳам ёлғон гапираверади).

Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy


"Хуфтондан то бомдодгача туннинг ҳаммасини намоз ўқиш билан ўтказиш суннатга хилофдир. Фақат Рамазонда бундай эмас. Қодир киши учун Рамазонда тунларни тоат-ибодат билан бедор ўтказиш суннат. Хусусан, ибодатга бел боғлаган одам учун Рамазон тунларида ухлашдан кўра кундузлари ухлаш афзал".

Шайх Абдулазиз Торифий (Аллоҳ асирликдан озод қилсин)

Фурсатни ғанимат билинг!

@Abdulaziz_torifiy

Показано 20 последних публикаций.