Репост из: Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Копирайтер олдида икки йўл бор
Назарий жиҳатдан копирайтинг маркетингнинг бир бўлаги, шундан келиб чиқиб, кўпчилик унга жиддий қарамайди. Аммо жиддий қарайдиганлар ҳам йўқ эмас. Копирайтингга кириб келганлар олдида ҳам икки йўл туради, қуйида шу ҳақда гаплашамиз.
1. Кенг фикрлаш
Соҳани ўрганиб, озгина амалиёт қилиб, бирмунча тажриба ошириб, унинг баланд-пасликларини кўргандан кейин билим кўламини кенгайтириш: копирайтинг −> SMM −> мобилография −> таргетинг −> график дизайн −> маркетинг... ва ҳоказо.
Булар — “Ҳар қандай копирайтер охир-оқибат маркетологга айланиши керак”, деган фикрни қўллаб-қувватлайдиганлар.
Бунақа инсонлар бир жойда қолиб кетмасдан, кўпроқ нарсаларни ўрганишни, кўплаб инсонлар билан танишишни, турли соҳаларда ўзларини синаб кўришни хуш кўришади.
Кенг кўламли билим ва кўникмаларга эга бўлганлари учун булар мижозларга лойиҳа миқёсида комплекс хизмат кўрсата олишади, яъни ишни тўлиқ зиммаларига олиб, "под ключ" топширишади. Шу сабабдан кўпроқ пул эвазига ишлай олишади.
2. Чуқур фикрлаш
Копирайтингда охиригача бориш — соҳани чуқур ва ҳар тарафлама ўрганиш, унинг барча йўналишларини эгаллаш: сотув матнлари, бренд-копирайтинг, SEO-копирайтинг, сценарий ва скриптлар ёзиш, лендинг матнларини тузиш, ғоялар билан ишлаш, матнга оид бошқа йўналишларни эгаллаш (таҳрир, тасҳиҳ, таржима...),
Бундай инсонлар — Брюс Лининг “Мен ўн минг хил зарбани биладигандан эмас, бир зарбани ўн минг марта пишитгандан қўрқаман”, деган гапига риоя қиладиганлар.
Айни шу соҳада ўта профессионал бўлганлари, кўпчиликнинг қўлидан келмайдиган вазифаларни уддалаганлари учун улар қимматга ишлашади. Ким билан ишлашни ҳам ўзлари танлашади.
Қайси йўл тўғри?
Иккала йўлнинг ҳам плюс ва минус тарафлари бор. Қизиғи, кўпчилик биринчи йўлни афзал кўради. Шунинг учун ҳам ҳозир бизда кучли копирайтерлар жуда кам.
Қайси йўлдан юришни фақат ўзингиз ҳал қилишингиз керак. Сиз қайси йўлни танлайсиз? Эҳтимол, учинчи йўл бордир?
#копирайтинг
@xatoliklar | @Abduazim_uz