“Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини мониторинг қилиш бўйича Болалар омбудсмани раҳбарлигидага идораларо ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда республикамизда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишнинг реал ҳолати ҳамда бу борада масъул давлат органлари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Хусусан, 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган 16 минг нафар ўқувчи болалар ўртасида ўтказилган сўровда ҳар 10 нафар боладан 8 таси бевосита ўз уйидан интернетга уланишини билдирган.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида АОКА томонидан Қонун талаблари бузилган ахборотларни бартараф этиш талаби билан 606 та хабарнома юборилган ҳамда мазкур йўналиш бўйича 5250 та ахборот ресурснинг идентификация маълумотлари тақиқланган ахборот мавжуд бўлган бутунжаҳон Интернет тармоғининг ахборот ресурслари реестрига киритилганлиги билдирилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк