Андижонликлар канали

@ANDUZBEK Нравится 3

Сиз Андижонликларнинг энг зўр каналидасиз
Сизда хабарлар видео ва фото маълумотлар бўлса бизга @adm1n_5 га ТЕЗ юборинг

Реклама ва эълон жойлаштириш учун @ANDUZBEK_1 га ёзинг! пуллик
Группа @Andijonliklar25
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
25.10.2019 06:30
26 May 2020, 21:10 (514 дней назад)
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
САМАРҚАНДЛИК КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН - ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Самарқандлик И. шу йилнинг 19 май куни вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида оғир аҳволда ётқизилган. Ўтказилган таҳлиллар натижасида унда “Covid-19” инфекцияси тасдиқланган. Пахтачи туманида яшовчи 63 ёшли (эркак) ушбу бемор 3 йилдан буён I-гуруҳ ногиронлиги бўлиб, сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташҳиси билан диспансер назоратида турган. 2017 йилдан буён доимий гемодиализ муолажасини олиб келган.

Шу йилнинг 25 май куни беморнинг аҳволи ёмонлашган, бурундан ва ички қон кетиш белгилари пайдо бўлган ва реанимация бўлимига олинган. Бўлимда беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари, вазирликнинг турли йўналишлар бўйича бош мутахассислари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ходимлари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назорат таъминланган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.