𝗔𝗟 𝗙𝗔𝗝𝗥


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Бисмиллах…
"Мўминларга, албатта, уларга Аллохдан улуғ фазлу мархамат бўлиши хақида xушхабар бер".
Ахзоб сураси, 47 оят.
Админ: @Abu_Zubeeyr

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


🎥 Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Лаа Илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд. 💥


الله أكبر الله أكبر الله أكبر، لا إله إلا الله، الله أكبر الله أكبر ، ولله الحمد


🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩 ☀️ 🚩🚩🚩🚩🚩🚩 ✨ 🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩✨🟥


🌐@Al_Fajr_Kanali


Ҳайит суннатлари

Ҳадис ва асарда келишича, ҳайит билан табриклаш ҳайит куни бўлади. Табрик ҳайитдан олдин бўлишини ман қилувчи бирон далил йўқ. Агар бирор киши эртароқ табрикламоқчи бўлса, ҳайит кечаси табрикласа бўлади. Бироқ, ҳайит куни эрталаб табриклаш афзал.

Ҳайит табригини маъноси яхши бўлган ҳар қандай сийғада айтиш мумкин. Ҳадисда табрик сийғаси собит бўлмаган. Энг саҳиҳи саҳобалар бир-бирларига айтган табрик: «Тақоббалаллоҳу минна ва минка» (Аллоҳ биздан ва сиздан қабул қилсин).
Имом Аҳмад бунинг санадини яхши деган.

Ҳайит куни айтиладиган такбирнинг энг саҳиҳ сийғаси Абдурраззоқ Салмон Форсийдан ривоят қилган: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар кабиро» сийғаси бўлиб, унинг санади саҳиҳдир.

Ҳайит намозидан олдин ҳам кейин ҳам икки ракат намоз ўқиш машруъ эмас, фақат таҳийятул масжид намози бундан мустасно. Саҳиҳайнда келишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайит намозидан кейин ҳеч қандай намоз ўқимасдилар. У зот ва баъзи саҳобаларнинг ҳайтдан кейин намоз ўқишгани ҳақида келган ҳадис саҳиҳ эмас.

Ҳайит учун ғусл қилиш, энг яхши кийимларни кийиш, хушбўланиш, такбир айтиш, Ийдул фитр намозидан олдин тоқ сонли хурмо ейиш, пиёда бориш, аҳли оиласини намозга олиб бориш ва бошқа йўлдан қайтиш суннатдир.

Ҳайит намозига борган кишидан жума намозининг фарзлиги соқит бўлади ва уни пешин қилиб ўқийди. Фақат имомдан соқит бўлмайди, у ҳозир бўлганларга жума намозини ўқиб беради. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳамда Умар, Усмон ва омма саҳобалардан келган далилларга кўра бу фикр саҳиҳдир.

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

🌐@Al_Fajr_Kanali


#Мушрик_оталар_ва_саҳоба_ўғиллар

Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат,
Мени отам билан қилма маломат!

Мушрик Абу Жаҳл қилмади тавба,
Ўғли Икримачи бўлди саҳоба.

Билки Валид ибн Муғийрадек зот,
Абадий солгайдир жаҳаннамда дод.

Ўғли Ҳолид ибн Валидга эса,
Бир мақом берилган: "Жаннатий кимса"

Утбанинг топгани хорликдек рутба,
Қизи саҳобия Ҳинд бинти Утба.

Рост, Абдуллоҳ ибн Салул мунофиқ,
Ўғли эса мўмин динга мувофиқ..

Гарчи набий эди буюк Иброҳим,
Отасичи дерди бутни Илоҳим..

Кимсанинг чиқмасин асло ёдидан,
Ашаддий кофирнинг зурриёдидан,

Чиқмоғи мумкиндир хаттоки набий,
Саҳобаю ансор, ажам, арабий...

Ота учун ўғил бермагай жавоб,
Падар гуноҳ қилса, зурриёд савоб..

Балки кўзларингни бир шира тўсар,
Нилуфар ҳам билки ботқоқда ўсар...

Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат,
Мени отам билан қилма маломат!

©️Абдурроҳман Мешаян

🌐@Al_Fajr_Kanali


Маккада гўё Қиёмат қойим бўлаётгандек...

Ҳар ким охирги соат учун нимадир касб қилиб олмоқ истайди:

– Кимдир салфетка тарқатяпти;

– Яна кимдир оддий Замзам сувидан идишчаларга қуйиб, Каъбани тавоф қилаётганлар йўлига олиб чиқиб турибди;

– Яна кимдир оёқ кийим солиб кўтариб юриш учун пакет тарқатяпти;

– Кимдир чой, хурмо...

Ҳамманинг мақсади бир: Аллоҳнинг розилигини топиш.

Бугун вақт бор: кичик бир яхшилик билан бўлса-да, ўзингизни жаханнамдан қутқариб қолинг.


Одамларни рози қилолмайсиз…

Мулойимлик қилсанг — сени латта дегувчилар топилади,

Қаттиқўл бўлсанг — сени бемехир бағритошга чиқаришади.

Илмдан гапирсанг — амал хам қилиш керак дейишади,

Амал қилсанг — олдин яхшлаб ўрган дейишади.

Бидъатларни тарк қилсанг — вахобийга чиқаришади,

Зикрларни кўпайтирсанг — сўфийга чиқаришади.

Мақтасанг — маддох бўласан,
Танқид қилсанг — ичи қорага айланасан.

ХАҚ гапни гапирсанг — хозир ўрнимас дейишади,

Индамасанг — қўрқоққа чиқаришади.

Бой бўлсанг — харомдан топган бу дейишади,

Камбағал бўлсанг — қўлидан иш келмайдиган дангасада бу дейишади.

Одамлар шундай — улар барибир гапиришади, улар тинч қўйишмайди, рози бўлишмайди. Сен уларга кўп ахамият берма, сен сени яратган Роббингни рози қил хақиқий бахони У қўяди.

🌐@Al_Fajr_Kanali


Масжид ал Ҳарамдаги ифторлик. 🧕

Аллоҳ, бизларга ҳам муқаддас шаҳринг бўлган Маккада, Каъба олдида ифторлик қилиш баҳтини насиб эт.
🌟

🌐@Al_Fajr_Kanali


Биз Ғазо халқини – Рамазон билан табрикламанг. Чунки, бизга анча аввал эрта келиб бўлган, Рамазон!

©Ғазолик курсдошим

Барчамизга маълум Рамазонни таърифи: ушлашлик – яъни: нафсни ушлашлик, тийишлик.

Рамазонни шартларидан эса: нафсни – емоқ, ичмоқ, жимо ва шу каби... амаллардан сақлашлик.

Ғазо халқига эса: таърифи-ю шартлари анча аввал келиб бўлган!
Улар – емоқ, ичмоқ ва шу каби... нарсалардан анча аввал тўсилиб бўлган!

Ғазо халқи билан хар он бирга бўлинг. Ифтор олдидан солиҳ дуоларингизда уларни унутманг.

🌐@Al_Fajr_Kanali


🌙РАМАДАН МУБОРАК!🌙

🌐@Al_Fajr_Kanali


Рамазон рўзасининг инсон учун фойдалари:

Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади.
Рўза туфайли рўзадор соғлигини тиклаб олади.
Рўза ҳавои нафсни синдиради.
Рўза туфайли инсон шайтонга қаҳр кўрсатади.
Рўза билан рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади.
Рўза туфайли рўзадорнинг гуноҳлари мағфират қилинади.
Рўзадор рўзаси туфайли фаришталар сифати билан сифатланади.
Рўзадор рўза туфайли сабр бардошли киши сифатига эга бўлади.
Рўза рўзадорда раҳм шафқат сифатини шакллантиришга ёрдам беради.

🌐@Al_Fajr_Kanali


Бадр ғазотида кўплаб мушриклар асир тушган эди. Макка аҳли ўқиш-ёзишни биладиган саводхон халқ бўлгани учун тўлов тўлашга имкони бўлмаган асирлар мадиналиклардан ўн нафар боланинг саводини чиқариб қўйиш эвазига ҳам озод қилинди.

Бу дунё тарихи мислини кўрмаган йўл эди. Қизиқ жиҳати шундаки, кейинчалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган ваҳийни ёзишга мутахассис бўлган, ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умар розияллоҳу анҳумо пайтида Қуръони каримни жамлашда асосий ўрин тутган саҳоба Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу худди ана шу асирлардан ўқиш-ёзишни ўрганган мусулмон ёшлардан бири эди.

"Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?"китобидан.

🌐@Al_Fajr_Kanali






Фарзанд тарбияси токи жон танани тарк этмагунча тўхтамайдиган жараён бўлиши лозим.

Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: «Яъқубга ўлим келгач, у ўғилларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» деб айтган» (Бақара сураси, 133-оят).

Яъқуб алайҳиссалом гарчи ўлим тўшаги, беморлик ҳолида бўлсаларда, фарзандлар вояга етган, катта ёшли кишилар бўлишсада ва ҳатто уларнинг орасида пайғамбар (Юсуф алайҳиссалом) бор эканига қарамасдан тарбия ва ақидани тушунтириб, уни мустаҳкамлашда бардавом бўлишларида тарбиянинг аҳамияти нақадар улуғ экани намоён бўлади.

🌐@Al_Fajr_Kanali


Турмуш ўртоғингиз билан қуйидаги 6 та олтин қоидага келишиб олинг:

1. Уйингизда учта нарсани тақиқланг: ғийбатни, тортишишни ва араз-гинани.

2. Уйингизда учта нарсага меъёр белгиланг: телефонга, интернетга, телевизорга.

3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг: Қуръон ўқишни, илмий суҳбатларни, жамоат бўлиб намоз ўқишни.

4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг: дуони, зикрни, тавбани.

5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг: кўп ейишни, кўп ухлашни, бехуда гапларни.

6. Уйингизга уч нарсани киритманг: рибо, ҳаром ризқ, бировнинг хаққи...

©️Телеграмий

🌐@Al_Fajr_Kanali


Бадавлат одам айтмоқда:

— Пул жуда кўпайиб кетса олдинлари лаззат берган нарсалар қизиғи қолмас экан, одам янгича нарсалар изларкан. Масалан, бир пайтлар оддий перашка ёки гумма еб хам маза қилардим. Хозир фақат тушлик қилиш учун Истанбулга бороламан аммо ўша оддий лаззатни топмайман. Инсон қурби етадиган ва бемалол эришоладиган нарсага қизиқиши қолмас экан. Уйланиш масаласида хам рози қилиш қийин бўлган, эришиш қийин бўлганларга қизиқасиз, осон бўлса иштиёқ бўлмайди. Аллохнинг адолатини қарангки, бойлар беш юлдузли Мишелин маркали ресторанда тополмаган лаззатни камбағаллар оддий сомса еб ундан кўпроқ лаззатланади. Хаммаси бир бирини баланс қилиб юбораркан.

🌐@Al_Fajr_Kanali


Ўзингизни муҳим шахс деб хисобламанг. Дунё сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам тураверади. Оилангиз, фарзандларингиз сиз ўлгандан кейин ҳам яшайверишади. Ишларингиз сизсиз ҳам битаверади. Барчасини зиммангизга олиб ўзингизни қийнайверманг. Умрингиз қандай ўтганини ҳам билмай қоласиз. Ташлаб қўйинг, вазифаларни тақсимланг, атрофингиздагилар учун эмас ўзингиз учун ҳам яшанг. Уларни ўзингизга боғлаб қўйсангиз ишонинг, сиздан кейин кўпроқ қийналишади. Қўйиб беринг, уларни ҳам ҳаракат қилишга ўргатинг, ишларингиз сиз бўлмасангизда юраверадиган ҳолатга келсин. Вақтингизни, кучингизни охиратингиз учун ҳам сарфлаб туринг. Ишонинг ҳаммаси яхши бўлади....

"Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан

🌐@Al_Fajr_Kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу қизалоқлани ўрнида ўз қизларингиз, фарзандларингизни бўлишини кўриш қанчалик рохат а?

Райхонлар🥰

(Таниш мактабда ўқитилвотти шу болалар хам)


Махалламизда муаллималарнинг болаларга дарс ўтишини кўриб ма шаа Аллах дворвомман.
Ўзимизда хам шунақа хусусий мактаблар очиб ёш билимли муслималарни жалб қилишса бўларкан.
Болаларни кўзидиги қувончни кўриш бошқаде барибир, бугун мактаб программалари эскирди хозир ёшларни қизиқиши катталарникидек бўлиб қолган. Интернет ривожланиб болалар бизни даврдигидан кўра анча кенг фикрлашади.

Диний таълимни бохча, мактабдан бошланса кегин “зўрланган қиз”, “қайнота ва келин” “ўлдирилган бола”, “отасининг қотили” ва хоказо мавзуларда кино оладиган тупой режисёрларам етишиб чиқмиди.

Қўйган видеойим хам Қуръонни бола тилида ўргатиш дарсидан олинди бунга ўхшаган программалар юзлаб тузилган устозлари тарафидан.

Аллох икки дунёга хам манфаатли илм берсин.

🌐@Al_Fajr_Kanali




1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл.
2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл.
3. Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл.
4. Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл.
5. Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл.
6. Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл.
7. Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир!

У бир сени деб ота-онасини, ака-укаларини, опа-синглилларини ташлаб келди. Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишинг керак. Аёлингни ҳаётида энг яқин инсонига айлангансан, унутма. Аёлни кўнглига қараб, эркаликларини кўтариш пасткашлик эмас, балки мардлик...

🌐@Al_Fajr_Kanali

Показано 20 последних публикаций.