Рамазон, 4-кун!
"Аёлларнинг Рамазондаги ажрлари"
• Рамазон ойида аёллар ажру савоб ҳосил қилиш имкониятлари эркаклардан кўпроқ, десак ҳам муболаға бўлмайди.
• Фақат бунинг учун аёл: "Иҳтисоб", яъни амалини шунчаки вазифа эмас, балки ажру савоб умидида қилиши, безор бўлмасдан, очиқ кўнгил билан бажариши лозим!
• Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ғафлатдан уйғоқ кишиларнинг ОДАТИЙ ИШЛАРИ ҳам ИБОДАТ бўлади, (ажру савоб ниятидан) ғофил бўлганларнинг эса ИБОДАТЛАРИ ҳам ОДАТ бўлиб қолади!"
(Мифтаҳу дарус саодат)
• Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ алайҳиссалам Рамазон рўзаси ва тунги намозларида "Иймон ва ажр умидида қилса" деб шарт қўйиб, мукофотига ўтган гуноҳлари мағфират қилинади" деганлар. (Бухорий, Муслим)
***
• Демак, аёл киши Рамазонда:
1. рўза тутиш ажри,
2. уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри,
3. рўзадорларга ифтор қилиш ажрларига эга бўлади!
• Буларнинг барчасини одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр ниятида қилиши лозим.
• Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар:
"Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!" (Бухорий ва Муслим)
• Демак, аёл кишига ҳар кунига 2 кун рўза ажри ёзилади!
• Агар бу кундалик вазифалари (пишир-куйдир, тозалаш) асносида тили зикрда, истиғфору саловатда бўлса, энди ибодатлар ичма-ич бўлиб, аёл киши ажрга кўмилиб кетади ! Энди бунга Рамазонда ажрлар кўпайтириб берилиши қўшилсачи?!
• Имом Зуҳрий айтадилар:
"Рамазонда бир дона тасбеҳ айтиш бошқа ойдаги минг тасбеҳга тенгдир!"
• Ҳатто, аёл киши узрли (ҳайз) вақтини ҳам "рўза ва намоздан қутулдим" деб эмас, аксинча, "Аллоҳ буюрганда шунда ҳам ибодатда бўлар эдим" деб қарши олса, бу кунлари ҳам бошқа кунлари сингари тамомий ажр ёзилади!
• Расуллуллоҳ алайҳиссалам айтдилар:
"Агар банда касал ёки мусофир бўлса, унга муқим ва соғлом вақтидаги қилиб юрган амаллари мислидек қилиб ёзилади!" (Саҳиҳи Бухорий)
Албатта, узрли ҳолат ҳам касаллик ҳукмида бўлади.
• Бу ҳолатнинг ҳам савобини зиёдалаштириш мумкин! Узрли ҳолат аёл кишига зикр қилишни ва Қуръонни (ушламасдан) ўқишни ман қилмайди!
• Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ҳайзли аёлни қироатдан ман қилган очиқ саҳиҳ далил йўқ! Маълумки, Росулуллоҳ алайҳиссалам замонида ҳам аёллар ҳайз кўрар эдилар, уларни сира қайтармаганлар, шунингдек, зикр ва дуодан ҳам қайтармаганлар!" (Мажмуъул фатава)
• Одатни ибодатга айлантиринг ва бу ажрларга кўмилиб чиқишдан маҳрум бўлманг!
Яқинларингизга ҳам улашинг:
@medinahh