zubayriy


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


• зубайрий. йўловчи.
• алоқа: @zubayriy_bot
• реклама ҳизматимиз мавжуд эмас (ҳозирча).
• ҳеч қандай диний асосга эга бўлмаган саҳифа.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


баъзиги инсонлар қалб фақат ўзларида бор деб ўйлайдилар, атрофидагиларда ҳам қалб борлигини шунчаки унутиб қўядилар…


меҳрни ҳаммага кўрсатиш - тўғри, аммо ҳаммадан кутиш - хато.


Репост из: huzayriy
ҳеч бўлмаса бир киши билан ҳамма нарса ҳақида, худди ўзим билан гаплашгандек, гаплашишни хоҳлайман


ишқ - …


🔖Ва, албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.

📖 93:4


одамлар бор, одамларнинг нақшидир,
одамлар бор, ҳайвон ундан яхшидир.
одамлар бор, нара тортмай мардлик киларкан,
одамлар бор, дардсизни ҳам дардлик қиларкан.
одамлар бор, олға байроқ кўтариб борар,
одамлар бор, ош пишганда йўталиб борар.
одамлар бор, кўр кўз билан пат гилам тўқир,
одамлар бор, кўзи очиқ кўзингни чўқир
одамлар бор, бўрини ҳам ўргатар қўлга,
одамлар бор, ўз боласин сололмас йўлга.
одамлар бор, одамлар бор турфа одамлар
битта боғда битган минг хил бодомлар.

Алишер Навоий


одамлар бор, одамларнинг нақшидир.
одамлар бор, хайвон улардан яхшидир.


ўзини билиб, ҳаддидан ошмаган киши қандайин саодатли…


бир хатони қилмай дейсан-у, лекин яна такрор ўша хатога қўл ураверасан инсон…


намоз ўқимай қўйганинг - сен намоздан узоқлашганингни эмас, намоз сени ўзидан узоқлаштирганини англатади.




вақтимизни тўғри тақсимлай олмаганимизни ҳадеб вақтга ва замонга рўкаж қилавермайлик. балки вақт тез ўтмаётгандир, биз уни қадрлай олмаётгандирмиз?!


иймоннинг жойи қалбда, иқрори тилда, исботи амалда бўлади. шундай экан, изланайлик, илм олайлик ва унга муносиб амал қилайлик.


Жума кундан ҳам гўзали борми яқинларингизга китоб ва гул ҳадя қилиш учун)


дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми уларнинг тарбияланувчисидир.

Шайх Али Тантовий


одамзод қанчалик хоҳламаса-да «кошки» дейишга мажбур.


инсонни ўзида бўлмаса ҳам қийин.


илмнинг фазилати шундаки, у сени эгасига айлантиради, мол эса сени хизматкорга айлантиради.

Али ибн Абу Толиб 🤎


барчага ёрдам берасан, лекин сенга келганда ҳамма жим.


эй кўнгил! хилват жой топгинда, Роббингга истаганинг қадар яширинча йиғла. аммо, хилват жойларда яширинча йиғлаган кўнгилларга сабаб бўлишдан эҳтиёт бўл.

Мавлоно Румий

Показано 20 последних публикаций.