Zarafshan Golden Group


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Официальный канал компании "Zarafshan Golden Group"✅🇺🇿 | Многопрофильная частная компания

🏢 Адрес:г.Навои,ул.Навои,6
📞 +998787702020 Call Center
✅Наша группа: @zgg_officialpage
✅Instagram: @zarafshangoldengroup
🌐 www.zarafshan-grand.com

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Рамазон – бирдамлик ва файзли учрашувлар ойи!

Сизларни муборак ой бошланиши билан табриклаймиз!

🌙Ҳар бир ифторлик илиқлик, самимият ва мазали таомлар билан тўлсин. ZARAFSHAN ресторани сиз учун қулай шароит яратди – кенг ва шинам банкет заллари ҳамда махсус кабиналарда яқинларингиз билан ифторлик қилиш имконияти мавжуд.

Рамазоннинг файзли кечаларини бирга қарши олайлик!

📞 Буюртма ва маълумот учун телефон: +998787703003

📝Telegram 💻Instagram 📝Facebook 🌐web-site 🎞Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📞📞📞📞📞
ZARAFSHAN GOLDEN GROUP газоблокларини танлаш орқали сиз сифат ва ишончлиликни ҳам танлайсиз!

Бизнинг газоблокларимиз барча зарур синовлардан муваффақиятли ўтган бўлиб, ҳар қандай қурилиш лойиҳалари учун энг мақбул ечим сифатида ўзини намоён этган. 🏗

ZARAFSHAN GOLDEN GROUP газоблоклари билан сиз келажакдаги уйингизнинг мустаҳкамлиги ва сифатига тўла ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. 🏠

📞 Буюртма учун:
+998787702020
+998913395591
+998913361861

БИЗ ҲАЁТНИНГ ЯНГИ СИФАТИНИ ЯРАТАМИЗ

📝Telegram 💻Instagram 📝Facebook 🌐web-site 🎞Youtube


Мазкур ҳудудда Сиз қайси бренд иш бошлашини хоҳлаган бўлар эдингиз? (Бошқа таклифлар бўлса изоҳларда ёзиб қолдиришингизни кутамиз)
Опрос
  •   KFC
  •   EVOS
  •   PAPAJOHNS
  •   LES AILES
  •   SARIQ BOLA
  •   CAFFELITO
  •   SAFIA
  •   GIOTTO
  •   Турк ширинликлари
28 голосов


"ZARAFSHAN GOLDEN GROUP" компанияси томонидан Самарқанд—Бухоро йўналишидаги автомобиль йўлининг Кармана тумани, Маликрабод қўрғонида қурилиши бошланаётган Экобоғ - туризм маркази ҳудудида машҳур тезкор овқатланиш, яхна ичимликлар, ширинлик ва музқаймоқ кафелари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Кузатувчиларимиз, вилоятимиз аҳлини мазкур масаладаги таклифларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказишни лозим деб ҳисобладик.


КОМПАНИЯ ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ БИЛАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси таъсисчиси Улуғбек Файзиев қўриқлаш хизмати ходимлари билан учрашув ўтказди.

Йиғилиш давомида компанияга қарашли ишлаб чиқариш, қурилиш ва хизмат кўрсатиш объектларини хавфсизлик билан таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш ва ҳар қандай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Шунингдек, ходимларнинг таклиф ва муаммолари эшитилиб, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, объектларни замонавий кузатув камералари ва зарурий жиҳозлар билан таъминлаш, ўз ишида самарадорлик кўрсатган қўриқлаш ходимларини рағбатлантириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Компания Ахборот хизмати


Telegram ◽️ Instagram ◽️ Facebook◽️ Официальный сайт ◽️ Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🖥🖥🖥
#OAV_BIZ_HAQIMIZDA
Ахborot 24 | Navoiyda tomorqadan samarali foydalanish bo‘yicha joriy etilgan yangi tizim yuzasidan Respublika ko‘rgazmali seminari o‘tkazildi
#26feb #uzbekiston24


✋Кармана туманида ташкил этилаётган “Эко боғ” мажмуасини қуриш, жиҳозлаш турли ўсимлик ва тропик мевали дарахтлар етказиб бериш юзасидан мазкур соҳада етакчи компаниялардан бири Туркиянинг “OPTIMA SERA SISTEMLERI” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.

Лойиҳани амалга ошириш учун энерготежамкор маҳсулотлардан фойдаланиш зарурлиги, 300 кВтли қуёш панеллари ўрнатиш, тезкор овқатланиш нуқталарини жойлаштириш, мижозларга қулайликлар яратиш борасида бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Компания Ахборот хизмати

Telegram ◽️ Instagram ◽️ Facebook◽️ Официальный сайт ◽️ Youtube




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Zarafshan Golden Group"да янги лойиҳаларга старт берилди!

Бугун компаниямиз томонидан замонавий-энерготежамкор иссиқхоналар мажмуасининг янги босқичлари – “Эко боғ” ва “Голубика етиштириш” лойиҳаларига старт берилди.


Telegram ◽️ Instagram ◽️ Facebook◽️ Официальный сайт ◽️ Youtube


ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛИБ, ҚУРИЛИШ ИШЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Бугун "ZARAFSHAN GOLDEN GROUP" компанияси томонидан 23 гектар майдон амалга оширилаётган замонавий-энерготежамкор иссиқхоналар мажмуасининг навбатдаги босқичлари - замонавий "Эко боғ" ва "Голубика етиштириш" лойиҳалари қурилишига старт бериш тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирда 4 гектар ер майдонида замонавий “Эко боғ” ҳамда 4 гектар ер майдонига голубика етиштириш лойиҳалари ва компаниянинг бошқа истиқболли лойиҳалари тақдимтои ўтказилди.

Бир вақтнинг ўзида 700 нафар меҳмонга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган замонавий “Эко боғ” да кўплаб ўсимликлар, манзарали ва тропик дарахтлар, (банан, ананас, апельсин, мандарин) етиштирилади. Ундан ташқари экопарк ҳудудида овқатланиш зоналари, болалар майдони ва кўнгилочар жойларни ўз ичига олади. Экопарк экологик барқарорликка асосланган ноёб дам олиш маскани бўлади.
4 гектар ер майдонида экилаётган Голубика – экспортбоп ва қимматбаҳо ўсимлик ҳисобланади. Юртимиз иқлимида май-июнь ойларида ҳосил беради. Унинг 1 кг 20-30 АҚШ доллари атрофида. Инсон организми учун жуда фойдали. Организмдаги заҳарли моддаларни йўқ қилишда, қон-томир касалликларида, тромбларни кетгазишда унинг ўрни катта. Кўз касалликлари учун ҳам фойдали. Голубика серҳосил бўлиб, совуққа чидамлилиги ва экологик тозалиги билан ажралиб туради. У экспортбоп маҳсулот сифатида ташқи бозорда катта талабга эга.

Тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қ.Қуронбоев Навоий вилоят ҳокими Н.Турсунов ва бошқа мутасадди вакиллар иштирок этишди.

Компания Ахборот хизмати

Telegram ◽️ Instagram ◽️ Facebook◽️ Официальный сайт ◽️ Youtube


СЎНДИРИЛГАН ОҲАК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, "ZARAFSHAN GOLDEN GROUP" компанияси таъсисчиси Улуғбек Файзиев Хитойга ташрифи давомида бир қатор йирик компаниялар раҳбарияти билан учрашиб, янги технологиялар асосида қурилиш ва саноат учун муҳим лойиҳаларни муҳокама қилди.

"HENAN HONGKE HEAVY MACHINERY CO. LTD" компаниясидан сўндирилган оҳак ишлаб чиқариш заводи харид қилиш юзасидан якуний музокаралар ўтказилиб, технологияларни етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.
Лойиҳа қиймати 250 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида 20 та янги иш ўринлари яратилиб, юқори сифатли экспортбоп оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйилади.


Компания Ахборот хизмати


🏗 ZARAFSHAN GOLDEN GROUP сизга сифатли ва замонавий автоклавли газоблок маҳсулотларини тақдим этади:

🔹 Юқори иссиқлик изоляцияси
🔹 Мустаҳкамлик ва чидамлилик
🔹 Экологик тозалиги
🔹 Осон ўрнатиш имконияти

🏢 Биз билан сифатли, мустаҳкам ва замонавий иншоотлар қурилишида бизга ишонч билдиринг!

📞 Буюртма ва батафсил маълумот учун:

+998787702020
+998913395591
+998913361861

БИЗ ҲАЁТНИНГ ЯНГИ СИФАТИНИ ЯРАТАМИЗ!

Telegram ◽️ Instagram ◽️ Facebook◽️ Официальный сайт ◽️ Youtube

Показано 12 последних публикаций.