чин ошиқ Маъшуғининг исмини зикр қилишдан толмайди. аксинча, кўзлари ила боққан ҳар неда Уни кўради, қулоқлари ила эшитган ҳар нарсадан Унинг номи жаранглайди, забонидан чиққан ҳар бир сўз Уни зикр қилади. ўзни, ўзликни унутади, вужуди бирла руҳи фақат Унда бирлашади. ўз исмини унутганидан, исминг не десалар Унинг исмини айтади. чунки ақлда, қалбда, руҳда фақат ва фақат Унинг номини такрорлайди. ишқ — Унинг учун ҳатто ўзингни унутмоқдир!