Zarnigorbegim ⚜️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Консультациялар пуллик, мурожаат учун @help_ZO
Пафоссиз юрист, жиддий мавзулар содда тилда гапириладиган Зарнигор Омониллаеванинг муаллифлик канали. Каналда ҳуқуқий, маърифий ва ижтимоий мавзуларда постлар, шахсий кузатувлар берилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Хатолик бўлиб "реестр"га тушиб қолган бўлсангиз, сиқилишга, ваҳима қилишга шошилманг❤️

Ҳужжатингиз бор бўлса яқин орада бу реестрдан чиқиб кетасиз. Шошилинч бўлмаса, ҳаттоки реестрдан чиқиш учун бирор жойга боришингиз ҳам шарт эмас. Бугун 10 дан ортиқ реестрдан ўз-ўзидан чиқиб кетган одамлар билан суҳбатлашдим. Яна шунча одам билан ОВМ ОМВДга бориб, реестрдан чиқиш учун мурожаат қилинишида иштирок этдим ва ҳаммаси яқин орада изига тушиб кетишига ишончим комил❤️

❤️Адашиб тушиб қолганингиз учун чекловлар қийнаётган бўлса, масалан, банк картасидан фойдалан олмаётган бўлсангиз:
банкка бориб, 30 минг рубльгача пулингизни нақда қилиб ечишингиз мумкинлигини эслатиб кетаман.

➡️Т-банкдан бошқа банкларнинг офислари бор. Офисларига бориб, пулингизни ечиб олинг ва нақд пул ишлатиб туринг.

❗️ Фақат Т-банк ишлатиб юрадиганларга эса тезроқ регистрация бўйича ОВМ ОМВДга бориб, ҳужжатларингиз борлигини ва реестрга хатолик билан тушиб қолганингизни тушунтиринг.

✅Кеча ва бугун ўзини реестрдан чиқариш учун борганлар ҳеч қандай аризасиз ҳужжатини кўрсатиб келиб, реестрдан чиқиб кетишди. Яъни ёзув-чизувларсиз қутилишди.

Шунинг учун ваҳима қилмаймиз, ҳаммаси яхши бўлади❤️

@zarnigor1

1.4k 1 32 72 42

Қалбингизни яна миллион марта парчалашса, Аллоҳ ўшанча марта яна тиклаб қўяди. Гуноҳкор сиз банда Аллоҳдан ўзга ҳеч кимингиз йўқлигини тушунмагунингизча қалбингиз парчаланаверади.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

24k 1 76 6 124

Реестрда текширишлар орасида беш минут ўтиши керак экан. Навбатдаги одамни текшириш учун беш минут кутиш керак экан 😅

Сизлар бўлса коммент ёзишга вақт бўйича 30 секунд чеклов қўйганимга ҳафа бўласизлар 😄

@zarnigor1

2.1k 0 12 60 57

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Реестрдан текшириш бўйича кичик видео 👌🏼

Сиз ҳам текшириб, натижани комментларда бўлишинг

@zarnigor1

2.9k 0 65 55 23

Бугундан бошлаб, Россияда назоратдаги шахслар реестри ишга туширилди

📍Реестр ушбу линк бўйича ишламоқда https://xn--b1aew.xn--p1ai/rkl

❤️Линк бўйича ўтиб, маълумотларингизни текширинг. Текшириш учун ФИО, туғилган сана, паспорт рақами ва берилган санаси киритилади. Кейин робот эмаслигингизни исботлаб берилган кодни (харфлар ва рақамлар)ни теринг ва искать деган тугмани босинг. Натижа чиқади.

👉Агар маълумотларингиз реестрда йўқ бўлса, яъни "отсуствует в реестре контролируемых лиц" деган ёзув чиқса, ҳаммаси яхши.❤️ Россия идоралари фикрига кўра қонуний юрибсиз экан.

👉Агар маълумотларингиз чиқиб келса, унда зудлик билан қонунийлашишингиз керак. Акс ҳолда назоратдаги шахс сифатида бир қатор чекловларга дуч келасиз.

#маълумот
@zarnigor1

3.1k 1 136 25 24

Масала: уведомление ҳақида

👨‍🚒Анвар патент олганидан кейин расман ишга кирди. Иш берувчиси меҳнат шартномасини тузди, Анварни ишга олгани ҳақида уведомление топширди. Лекин Анварнинг ўзи “иш берувчим топширди, менинг топширишим шарт эмас”, деб ўйлади ва топширмади.

Ўртада 80 кун ўтиб кетди ⏰ Иш берувчи аудит вақти Анварни чақириб, уведомление топширдингми, деб сўради. Анвар топширмаганини айтгач, иш берувчи унинг патентини текшириб кўрди. Ҳали патент куймабди. Анвар тез Госуслуги очиб, уведомление юбориб кўрди. Бироқ қабул қилинмади: “в приеме документов отказано” деган жавоб келди.

Энди Анвар вазиятдан чиқиш учун нима қилиб кўриши мумкин?

✍️Вариантларингиз билан изоҳларда бўлишинг. Кечроқ ман ҳам ўз вариантимни айтаман😊

@zarnigor1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Россияни яхши кўришимнинг яна бир сабаби — дўстлик ва бирлик. Яна қаерда қирғиз, ўзбек, тожик, озарбайжон, қозоқ байроқларининг бирга илинганини кўрасиз? Биров айтгани учун эмас, одамлар ўзи хоҳлагани учун илишади.

Чунки айнан дунёнинг ярми бўлмиш Россияда ё муаммолар, ё ютуқлар, ё тарих халқларни шундай бирлаштиради-ки, одамларимизда иноқлик, бирдамлик ўз-ўзидан кучаяди.

Масалан, кўчада кўп юриб, оч қолиб кетган одам узоқдан қирғизларнинг кафесини кўрганда “ўзимизники” деб кириб овқатланиб кетади 😅 Ёки ўзбекистонлик сотувчи тожик харидор келса, унинг тилида “ўзимизникисан, буни олавер, арзонроқ, лекин сифати бир хил” деб чин юракдан маслаҳат беради. Ёки кўчада тожикистонлик ўзимизни одамга ўхшаяпти, деб тортинмай келиб, қирғиз, ўзбекка топа олмаётган адресини сўраб, савол бераверади.

Ҳар хил миллат вакиллари қурган бахтли оилалар, бундай оилаларда туғилган чиройли, ширин-шакар болалар қанча-ю! Шу мусофирлик сабаб бўлиб, қурилган оилалар-да ўшалар ҳам.

Бунақаси, манимча, фақат Россияда бор. Россия қандайдир одамларни бирлаштиради 🥹

@zarnigor1

2.5k 0 4 59 102

Эътибор берсам, ишимнинг асосий қисми психологик қўллов билан боғлиқ экан. Юрак билан ишлайдиган юристлар фақат юрист эмас, балки психолог-коуч-мотиватор деган касбларниям устаси бўлади 😆 Негалигини ҳозир тушунтираман👇

Мигрантларнинг ҳуқуқи муаммолари тўғридан-тўғри психология билан чамбарчас боғлиқ.

Ҳужжат расмийлаштириш, қонунийлашиш, қонуний мақомни узайтириш, иш топиш, тўланмаётган пулни талаб қилиш, қонунан рухсат этилган имкониятлардан фойдаланиш — буларнинн ҳаммаси нафақат ҳуқуққа, балки тўғридан тўғри инсоннинг психологик ҳолатига боғлиқ. Психологик ҳолат яхши бўлмаса ҳуқуқини ҳимоя қилолмайди. Ваҳима, қўрқув босиб, ҳеч нарса қилмайди.

Манга мурожаат қиладиганлар асосан аёллар. Шунинг учун юқоридаги психологик муаммолар устига аёлларга хос тортинчоқлик ҳам қўшилади. Шунинг учун одатда консультацияда 7 минут ҳуқуқий асосни келтиришга, қолган 21 минут эса психологик тайёрлашга сарфланади.

Шу боис, юристлик тўғридан-тўғри психология билан боғлиқ. Юристликда самарадорлик сизга хизмат учун келган одамларга берадиган ҳуқуқий асосли ишончингизга тенг. Агар тенглама қилганимизда: асос+ишонч=натижа

#монолог
#таҳлил

@zarnigor1


Нима қилсамикин, деб ўтирган бўлсангиз «Айла: дочь войны» деган кинони кўришни #тавсия қиламан. Сабаблар:

1. Кино реал воқеаларга асосланган
2. Уруш вақтида ҳам инсонпарварлик, болапарварлик, меҳр-муҳаббатга ўрин бор эканини кўрсатувчи ёрқин кино
3. Қадриятларни, самимий дўстликни, урушдан кейин ҳам ҳаёт борлиги, ваъдага вафо қандайин шараф эканини эслатади
4. Енгил кино. Ҳа, айнан енгил. Унақа бошни қотирадиган эмас, сюжети ва режиссураси жуда-жуда содда
5. Оилавий кўриш ва кейин болалар, катталар биргаликда муҳокама қилиш мумкин


Кинони кўрсангиз, Сулаймоннинг дўсти Алига эътибор беринг-да. Шу қаҳрамоннинг ўрни қандайдир бежиз эмасдек туюлди. Шу линияни тушунганимча қисқа таҳлил қилсам:

Али дўстига жуда вафодор. Бу билан турк халқи бирлигини кўрсатишмоқчи, деб тушундим. Али Мерилин Монронинг мухлиси бўлади. Фронтга бориш топшириғини олгани учун ҳарбийларга аталган Монронинг концертига бора олмайди. Бироқ Сулаймон дўсти учун бориб, унга аталган дастхат ҳам олиб келишни ваъда қилади. Ваъдасининг устидан чиқади ҳам, аммо Али ўша вақт фронтда яраланиб, вафот этади. Бу билан турк халқининг ўзлигига содиқ қолган ҳолда ғарб қадриятларига бўлган ошиқлигини кўрсатишмоқчи бўлгандек. Яъни Монро бу ерда демократия, эркинлик ва ҳ.к. рамзидек. Унга ошиқлик (Али) мисоли, бироқ етишолмай шу ошиқлик йўлида жон бериш (балки жон беришга тайёрлик) кўрсатилди, деб тушундим.

Сиз ҳам кўриб, фикрингизни бўлишсангиз. Шундай болалар билан оилавий кўрса бўладиган ва кейин муҳокама қилишга арзийдиган яна қандай киноларни тавсия қиласиз?

@zarnigor1

3.8k 0 13 33 39

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўнгил улғайгани сари оддий бахтни хоҳлайди.

Иссиқ чой устида, сокинликда ўтадиган узоқ суҳбатларга талпинади.

Пастлик бўлмиш мақтанчоқлик, миш-миш, сансала-мансала бўлмаган тотувликни излайди.

Жимгина, ҳеч кимга билдирмай оиланг, севганларинг учун дуо қиладиган кичик оламингдан узоқлашмасликни хоҳлайди.

Ўзинг ва атрофингдагиларга озор бермай қадам-бақадам орзуларингга етишишга ҳаракат қилади.

Борлигинг, ёнида бўлишинг, ўзингни яхши ҳис қилишинг учун ғамхўрлигини аямайдиган, ўзингдан кўп сени яхши кўрадиган яқинларингга чексиз меҳр кўрсатишни, уларни асрашни хоҳлайди.

@zarnigor1

2k 0 16 14 82

5 февралдан депорт қилиш кучаяди, чунки депорт қилиш режими ишга тушади

деб тарқалаётган хабарлар ёлғон ва асоссиз.

Депортация режими, деган нарса умуман йўқ.

5.02.2025дан:

✔️«режим высылки» ишга туширилади ва бу режим учун тузиладиган реестрга тушадиганлар маълум давлат хизматларидан фойдалана олмайди

✔️«режим высылки» доирасида «реестр контролируемых лиц» деган рўйхат ишга туширирилади, бу рўйхатга ҳужжатида муаммоси бор муҳожирлар киритилади

✔️ тепада айтилган рўйхатга киритилган муҳожирлар полиция бўлимига қаерда эканини, қачон кетишини мунтазам хабар қилиб туриши керак бўлади

✔️Миграция бўлими бошлиқлари, полициячилар қонуний асос бўлса судсиз «выдворение» қила олади

✔️маъмурий жавобгарлик доирасида ҳибс ёки мажбурий меҳнат жазоси тайинланган муҳожирлар Россиядан чиқарилмайди

✔️вояга етмаган фарзандлари бор муҳожирлар болаларининг ҳужжатлари жойида бўлмагани учун жавобгарликка тортилади

✔️Россиядан «выдворение» қилинган муҳожирлар спецприёмникка (ЦВСИГ) 48 соатдан кўп бўлмаган вақтга жойлаштирилади, яъни 48 соатдан кўп олиб ўтирмай ватанларига юборилади


Энди айтинг, бу ерда депортвция режими, деган нарсани кўраяпсизми? Йўқ. Депортлар, рейдлар бўлаяпти ҳозир ҳам. Кейин ҳам бўлади. Айнан 5 февралдан эса тартибда ўзагришлар бор, депортация кучайишида эмас. Шу учун ваҳима қилмаймиз, яқинларни ҳужжат борасида огоҳлантирамиз ва тўғри маълумот берадиган блогер, нашрларни кузатамиз 😉

@zarnigor1

5.6k 3 41 48 69

Иймонимиз — бошқалар кўрмаётган ёки калитини топа олмаётган имкониятлар эшигини очадиган кучдир...

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

34.6k 3 55 10 100

Фақат манда телеграм шунақа ёмон ишлаяптими?

Ҳеч кимга ёза олмаяпман, хатлар кетмаяпти 🥲

@zarnigor1


Руҳий касал Салван Момика ўлибди (узр, вафот этибди десам ўта юмшоқ бўлади).

Мусҳафни ёқиб, “очко” ишлаган, асли ироқлик калтафахм Салван Момика 30 январь куни уйида ТикТокда жонли эфир ўтказиб ўтирган пайт ўлдирилган. Провокаторни тўппончадан ўқ отиб ўлдирган одам жонли эфирда кўриниш бергани ҳам ёзилмоқда. Бироқ бу борада расмий хабар йўқ.

Ҳозирча расмий хабар Момиканинг ўлгани холос. Буни қаранг-ки, айнан 30 январь куни Момика ва унинг жиноий шерикларига мусҳафни ёқиш бўйича жиноий иш доирасида якуний суд қарори чиқиши керак эди.

Бироқ, кимдир Момиканинг жинояти бўйича жавобгарликни суд эмас, ўзи белгилаши кераклигини тўғри, деб ҳисоблаган кўринади. Ёзишларича, Момикани ўлдирганлик учун беш киши қўлга олинган. Момиканинг жиноий шериклари эса вас-васга тушиб, ижтимоий тармоқларда “мен кейингисиман” деб қўрқиб, ваҳима постларини улашган.

Ўзларидан қаҳрамонни ясаб, мусҳафни бир гала полициячиларга ўралиб олиб ёқадиганлар асли жуда-жуда қўрқоқ, лондовур ва ҳеч нарсага қўли, кучи етмайдиган латта эканини яна бир марта кўрдик.

@zarnigor1


Бир гап айтайми? Шу кунгача эрини выдворениесини ечмоқчи бўлган аёлларни кўп кўрганман, тахминан 100га яқинини учратганман, ўзимга мурожаат қилганлар бу (ким биландир ишлаганмиз, ким биландир эса йўқ).
Лекин хотинини депортини ечмоқчи бўлган эркакларни иккитасини кўрганман холос. Фақат иккита эркак аёлимнинг депортини ечмоқчиман, деб мурожаат қилган.

Бу балки миграциядаги аёллар ва эркаклар сонидаги фарқ туфайлидир (муҳожир аёллар эркак мигрантлардан 80% га кам).
Бироқ, шахсан ўзимнинг фикримча, аёлларнинг Россиядан депорт бўлиб кетиши эркаклар учун катта муаммо эмасдек, туюлади.

Cиз нима деб ўйлайсиз?
@zarnigor1

3.9k 0 4 154 85

“Сен шукр қилмайдиган оз нарса, тоқатинг етмайдиган кўп нарсадан яхшироқдир”

Авваламбор ўзимга, ундан кейин сизларга эслатма сифатида бўлишаяпман 🌙

@zarnigor1

Саълаба ибн Ҳотиб ҳақида

Манба


Патентга ҳужжат топшириш учун ММЦ Сахаровога бормоқчи бўлганлар "Сахарово"нинг ўзини сайтида қабулга ёзилишингиз мумкин.

Қабулга ёзилиш учун линк 👉 http://90.154.106.61:28080/PreRegistration.aspx

@zarnigor1

3.8k 0 58 27 26

Одамлар сиз ҳақингизда ёмон гаплар гапираётганини эшитсангиз, бироқ сиз уларнинг ҳаққидан ҳеч ўтмаганингизни аниқ билсангиз Аллоҳга шукр қилинг: Аллоҳ уларни сиз билан банд қилибди, сизни улар билан эмас.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

4k 0 21 2 97

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

3.9k 0 16 76 116

Эртага ММЦ Сахаровога бориб, патентга топширмоқчи бўлганлар соат 15:00 гача бориб топширишлари керак, чунки дактилоскопия соат 15:00гача ишлар экан. Техник сабаблар билан иш вақти қисқартирилибди.

Дактилоскопия топширмай патентга топшириб бўлмайди, шу учун 15:00гача дактилоскопиядан ўтиб олиш керак. Эртага 15:00гача улгурмаслигингиз аниқ бўлса бошқа куни борганингиз яхши. Масалан, индинга.

@zarnigor1

5k 0 11 10 58
Показано 20 последних публикаций.