Замбаракнинг ўқи


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Трамп инаугурациясини кўрганим йўқ, аммо унда биринчи қаторда миллиардер олигархлар ўтирганини кўриб, кўнглим айниди.

Трамп сайловда ғолиб бўлишидан аввал, айниқса сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг миллиардерларнинг таги қимирлаб қолди. Сайловдан олдин “Амазон” асосчиси Жефф Безосга тегишли “Вашингтон Пост” газетаси ҳеч қайси номзодни қўллаб-қувватламади. Ҳолбуки газета ўнлаб йиллар давомида демократларни қўллаб келган.

Сайловдан кейин эса миллиардерлар бирин-кетин Трампнинг Флоридадаги уйига бориб, қуллуқ қилиб келишди ва улар янги сайланган президентнинг инаугурация фондига миллион доллардан бергани ОАВда ёритилди. 2021 йили Трампни блоклаган “Фейсбук” асосчиси Цукерберг “биз демократлар пайтида эзилдик” деб йиғлаб чиқди. OpenAI раҳбари Сэм Альтман 2016 йилда Трампни “давлат хавфсизлигига тахдид” деб атаган бўлса, 2025 йили уни сунъий интеллект ҳалоскори деб, адашган эканини таъкидлаяпти.

Илон Макни-ку гапирмаймиз; томи кетиб, мияси айниди.

Биласизми, мен шу ёш тадбиркорларга ҳавас қилардим. Цукерберг, Маск ва у каби бизесменларни ҳурмат қилардим. Аммо йиллар ўтиб шуни тушундимки, бирорта корпорация сиз ва менга ошна эмас. Корпорацияларнинг ягона мақсади соққа қилиш. Агар соққа қилиш учун фейсбукига камалак байроқни қўйиш керак бўлса, қўяди. Сиёсий шамол йўналишини ўзгартирса, “бизга маскулинлик етишмади” деб нолийди.

Катта корпорациялар ва жиловланмаган капитализмдан борган сари кўнглим қолиб кетяпти. Бундай капитализмда бойиган бойиб, камбағал эса камбағаллашиб кетяпти. Корпорациялар ўзлари қўлидаги ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва, келажакда, СИ ёрдамида одамлар фикрини бемалол манипуляция қиляптилар.

Юқоридагиларни инобатга олиб, мегакорпорациялар хизматларидан иложи борича камроқ фойдаланишга ҳаракат қилмоқчиман. Албатта, Тесла машинамдан, ёки Айфондан воз кечолмайман ҳозирча. Шунинг учун машинам орқасига No Elon деган стикер ёпиштириб қўйдим, ўз позициямни билдириш учун.

Аммо “Амазон”га тегишли Ring компанияси домофонини локал ишлайдиган, видеоларни уйимдаги NAS-серверга ёзадиган камерага алмаштирдим. Alexa овозли ассистентини ҳам локал серверда ишлайдиган тизимга алмаштиряпман. Янги тизимдаги AI-моделлар фақат локал серверда ишларкан, ҳеч қандай маълумот булутга кетмас экан.

Твиттерни аллақачон ўчириб ташлагандим. Энди навбат Фейсбук ва Инстаграмга келди, улардаги профилларимни шу кунларда ўчириб ташламоқчиман.

Режада бутун ақлли уй тизимимни локал тармоққа ўтказиш, стриминг хизматлар сонини қисқартириш турибди. Мақсад: мегакорпорацияларга бўлган тобеликни камайтириш.

@zambarakning_oqi


Теслани олганимга роппа-роса икки йил бўпти. Шу давр мобайнида 27,344 км юрибман.

P.S. Аксига олиб, айнан бугун Model Y’нинг рестайлинг варианти эълон қилинди. Энди меники қовоққа айланиб қоладими? 🥺

@zambarakning_oqi


Зум қалай? Қарийб Тошкентни оляпти 😄

@zambarakning_oqi


Абдумалик (3 синф, 8 ёш)нинг ўлчамлар бўйича назорат иши:

1. Қуйидаги ўлчов бирлигини узунлиги яқин бўлган предметлар билан боғланг:
a) Сантиметр (cm) ➡️ Бармоқ кенглиги
b) Миллиметр (mm) ➡️ Тиш тозалагич (зубочистка) учи
c) Дюйм (in) ➡️ Қоғоз қистиргич (скрепка) катталиги
d) Метр (m) ➡️ Қўл узунлиги

2. Қуйидаги буюмларнинг узунлигини қайд этинг:
a) Қалам — 20,5 см
b) Ўчирғич — 7 см эмас, 6 см бўлиши керак эди (хато)

3.
a) Қуйидаги чизиқнинг узунлигини линейкада ўлчаб, сантиметрда келтиринг:
Жавоб: 12 см
b) Юқоридаги чизиқ тахминан нечта дюйм бўлади?
Жавоб: 5 дюйм

4. Ҳар бир мисол учун тўғрироқ ўлчамни танланг:
a) Досканинг узунлиги: 2 метр ёки 20 сантиметр
Жавоб 20 сантиметр
b) Эшикнинг баландлиги: 300 миллиметр ёки 6 фут
300 мм хато, тўғри жавоб 6 фут
c) Қаламингиз узунлиги: 7 дюйм ёки 1 ярд
Тўғри жавоб: 7 дюйм

5. Эталондан фойдаланиб қуйидаги тўртбурчакларнинг узунлигини баҳоланг:
Эталон: 10 см
a) Узунлиги тахминан 14 см
b) Узунлиги тахминан 5 см

6. Қуйидаги узунликларда чизиқлар чизинг:
a) 3 см
b) 19 см
c) 12 см

Умумий балл: 16 / 18

P.S. 4-а саволнинг жавоби ғалати туюлди.

@zambarakning_oqi

9.3k 0 25 45 113

Ëш ўтгани сари уйқум ёмонлашяпти. Мана, қирқниям урдим…

Атиги 5—6 йил аввал ҳам бетондай, тошдай, айиқдай ухлардим. Ҳеч қанақа шовқин, тўполон, бақир-чақир уйғотолмасди. 10—12 соатлаб ухлардим дам олиш кунлари.

Сўнгги икки йилда уйқум сезиларли ёмонлашди. Аввало, тиқ этган товушга уйғониб кетаман, кечаси тинчликда ҳам бир неча марта уйғонаман, тонгда уйқум пишмасидан уйғониб кетаман.

Сўнгги уч йилдан бери уйқумни Олмасоат билан мониторинг қилиб келаман. Масалан, кечаги уйқум графигига қаранг (юқорида): тўққиз соатдан ортиқ ухлаганимга қарамсдан куни билан мудраб юрдим. Чунки тунда олти марта уйғонибман, тиниқиб ухламабман.

Бунинг сабабларидан бири қорин очмасдан ухлаш бўлди. Кеча Умида чучвара қилган экан, бир косасини уриб олгандим.

Сўнгги бир неча ойда ўзим учун қуйидаги қоидаларни жорий қилдим:

— Энг узоғи кечки соат 7гача овқат еб бўлиш. Ундан кейин ҳеч нарса емаслик (майда-чуйда, чипс, писта ва ҳоказолардан тийилиш қийин бўлди);
— Кечки овқатни тўйиб емаслик, меъёрни билиш;
— Кечки соат 7дан кейин ҳеч нарса, хатто сув ҳам ичмаслик. Чанқаганда оғизни ҳўллаб олиш мумкин;
— Иложи борича бир пайтда ётиш. Сўнгги пайтларда кечки 10лар атрофида ётяпман.
— Хона ҳароратини 20 даража атрофида сақлаш. Эшикни очиб ётиш (тоза ҳаво айланиши учун).

Мана шу қоидалар уйқуни сал яхшилади, аммо аввалги ҳолатга қайтара олгани йўқ. Энди буларга мунтазам спорт билан, кунига камида 30 минут шуғулланишни қўшишим керак.

P.S. Ушбу постни 40дан ошган дўстларингизга юбориб қўйинг 🥺

@zambarakning_oqi

10.9k 0 110 67 267

Репост из: Muhrim / Муҳрим
Kecha ijtimoiy tarmoqlarda o‘qigan, ko‘rgan narsalarim orasida eng qizig‘i, shubhasiz, kanadalik Farhod akamning kanadalik viloyatdoshi (ya’ni, Kanadaning Alberta provinsiyasida yashovchi) Obidxon Mamadaliyevga qilgan ochiq murojaati bo‘ldi.

Farhod aka “Lolazor” podkastida y Kanada Konservativ partiyasiga “konservalar” deb laqab qo‘ygandi (umuman, podkastda ko‘p kulgandik – Farhod aka ham bizga o‘xshab kulishni yaxshi ko‘radigan inson). Obidxon Mamadaliyev esa aynan shu Konservativ partiya a’zosi ekan.

U kishi “Kun.uz”ning bir dasturida chiqish qilib, Farhod akaning shu “konservalar” deganiga ham javob beribdi (“meni so‘ksang so‘k, lekin qadimiy partiyamni so‘kma, siyosiy madaniyatsiz!”, degandek, “Kun”ning jurnalisti ham shu fikrga qo‘shilibdi), umuman, Kanadaning hozirgi ahvoli, bosh vazir Tryudo davrida Kanada qanchalik qiynalgani va ortga ketgani haqida ko‘p gapiribdi.

Farhod akaning aytishicha, Obidxon Mamadaliyev o‘z chiqishida ko‘p faktlarni sal noaniq aytibdi, ba’zi joylarida sal bo‘rttiribdi, “vaholanki, bo‘rttirishga hojat yo‘q – liberallar ko‘p xato qilganini fakt bilan aytsa ham bo‘ladi”, debdi Farhod aka.

Farhod aka Kanadadagi liberallarga aloqasi yo‘qligini, liberallar bilan leyboristlar boshqa-boshqa narsa ekanligini, o‘zi Yangi demokratik partiyaga xayrixohligini qo‘shimcha qilibdi. Imkon bo‘lsa, Obidxon Mamadaliyev bilan ochiq fikr almashishga (debat qilishga, deb o‘qilsin!) tayyorligini ham aytibdi.

Ishqilib, Farhod akaning videomurojaatini ko‘ringlar – Kanadaning yaqin o‘tmishi va buguni, siyosiy tuzilishi, umummilliy partiya viloyat partiyasining ishiga aralashmasligi haqida ko‘p ma’lumot olasiz, qiziq hikoya qilingan va tushuntirilgan (“neft narxi pandemiya vaqti tushib ketdi, u vaqtda Tryudo tugul Maykl Jekson ham yordam berolmasdi”, deganida rosa xoxoladim).

Eng qizig‘i, bilasizmi, nima – hozir Kanadada siyosiy faollik ko‘rsatayotgan Farhod aka ham, Obidxon aka ham juda yaqin o‘tmishda O‘zbekistonda yashagan. Ular Kanadaga borib, AQSh Davlat departamenti yo MRB ta’sirida birdan siyosiy faolga aylanib qolgani yo‘q - ularning bori, bo‘lgani shu aslida. Ya’ni, oddiy bir o‘zbekistonlik ham siyosiy debat olib bora oladigan faol bo‘lishi mumkin.

Ammo O‘zbekistonda ularga o‘z siyosiy faolliklarini ko‘rsatish imkonini beradigan maydonchalar, ularning qadriyatlari, manfaatlarini ifoda etadigan partiyalar bo‘lmagan (hozir ham bizda o‘zbekistonliklarning qadriyatlari va manfaatlarini ifoda etadigan haqiqiy partiyalar yo‘q, deb hisoblayman - cho‘ntak partiyalar esa hisobga o‘tmaydi).

O‘zbekistonda ham siyosiy erkinliklar to‘la ta’minlansa, xususan, nodavlat tashkilotlar, harakatlar va partiyalar ochish erkin qo‘yilsa, bizda ham o‘zbekistonliklarni o‘z atrofida birlashtira oladigan xilma-xil jamoat tashkilotlari paydo bo‘lardi. Shunda biz hozir faqat Kanada yashayotgan o‘zbekistonliklarning debatlarini emas, balki O‘zbekistonning o‘zidagi o‘zbekistonliklarning ham haqiqiy siyosiy munozaralarini ko‘rardik.

Ya’ni, o‘zbekistonliklar Yer yuzining istalgan nuqtasidagi istalgan odam kabi demokratiyaga, uning qadriyatlariga, urf-odatlari, samara-yu oqibatlariga tayyor. Faqat buni ko‘rsatish uchun beto‘xtov imkon berilishi kerak. Shunda, oxir-oqibat, sifatli ta’lim, sifatli tibbiyot, xavfsiz makon izlab, masalan, Kanadaga ketishga ham hojat qolmas.

6.9k 0 10 15 104

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кун.узга берган интервьюсида Альбертада истиқомат қилувчи ўзбекистонлик ватандошимиз Обидхон ака Мамадалиев мени ҳам эслаб кетибдилар. Бундан ташқари, интервьюда Канада партиялари, сиёсати ва сайлов тизими ҳақида бир неча марта ноаниқ маълумот берибдилар. Шунинг учун ушбу муносабатни билдиришга қарор қилдим.

@zambarakning_oqi

8k 1 47 22 110

Post qoyurman kanalg'a
MuzA sotilmag'uncha.
Jon chekurman odamlar
Joooniga tegmaguncha.

Yor vaslig'a qalandar,
Yor vasfig'a samandar,
Takror reklom qo'yurman
Soqqani bosmaguncha.
😂😂😂

9.3k 0 2 38 277



Маши болаям эзворди, бору

@zambarakning_oqi


Qo'shtirnoq podkastning bugungi sonida biz bir necha yillardan beri Kanadada yashayotgan Farhod Fayzullayev bilan suhbatlashdik. Farhod aka bilan O'zbekistondagi bo'layotgan o'zgarishlar va oxirgi yillardagi muhim voqealarga munosabati haqida gaplashdik.

🔗https://youtu.be/uKHSjpH9v0s




Бунисига нима дейсизлар энди? Бугун маҳаллада суратга туширдим.

@zambarakning_oqi

9.4k 0 16 62 256

Трампнинг васвасаси ҳақида.

Канада ҳеч қачон АҚШнинг штатига айланмайди. Бунга Канада халқи ҳам, сиёсатчилари ҳам, умуман барча ақли расо одамлар қарши.

Трамп соғ эмас. Йўқ жойдан шов-шув яратиб, йўқ жойдан муаммо, жанжал чиқаряпти.

Фикримча, Трамп бунақа аҳмоқгарчилик билан одамларни АҚШ ичидаги муаммолардан, у ечишга ваъда берган муаммолардан чалғитяпти. У бундай ҳийладан фойдаланган биринчи ё сўнгги одам эмас.

Агар бошқа бир мамлакат президенти мустақил давлатга очиқчасига тахдид қилганида, уни санкцияга кўмиб, керак бўлса мамлакатига қўшин киритишарди. Лекин АҚШ дунёдаги энг кучли мамлакат; ҳамма писиб, ёқасини ушлаб ўтирибди.

Трампнинг бундай хурмача қилиқлари Путинникидан нима билан фарқ қилади? Путин ҳам аввал оғзаки тахдидлар билан бошлаганди, кейин тахдидлар қандай тус олганини ҳаммамиз кўриб турибмиз.

АҚШ фуқаролари жиноий жавобга тортилган, оғзи шалоқ, ўзи ирқчи, нафратга тўла бир фирибгарни сайлашди. Қайси калла билан, тушуниш қийин.

Ўйлайманки, Трамп даврида АҚШ бундай қилиқлари билан дунёдаги ўз кучи, нуфузи ва таъсирини йўқотади. Бундай жиннидан Россия ва Хитой яхшилаб фойдаланишади.

@zambarakning_oqi

11.3k 1 43 52 229

Чурвақаларам анча катта бўп қолишди.

Сурат 2024 йил 30 декабрь куни Афросиёб поездида олинган.

@zambarakning_oqi

7k 0 5 43 306

Варшава аэропортида тезкор вақтинчалик паспорт бериш хизмати бор экан. Польша фуқароси паспортини уйида унутиб қолдирса ёки йўқотиб қўйса, аэропортнинг ўзида янги паспорт қилиб беришар экан.

@zambarakning_oqi


Жами 10,56 кВт қувватга эга 22та қуёш панели ёрдамида 2024 йилда 10106 кВт*соат (10 МВт*соат) электр энергияси ишлаб чиқарибман.

@zambarakning_oqi

9.8k 1 40 61 189

Интернетнинг барча бурчакларидан мақтовлар келиши давом этмоқда. Раҳмат, Шаҳноза опа!

@zambarakning_oqi


Репост из: Shahnoza Soatova blogi
“Муза” — миллий маҳсулот. Миллий мазали маҳсулот — тарихга эга, таниқли бренд. Сомса хамирлари зўр. Қатхамирдан қилинган чўзинчоқ печкньеларини айниқса жуда яхши кўраман.

“Муза” янги бино қурибди, ишлаб чиқаришни кенгайтираётган экан. Омад тилаймиз ва кўп йиллик мухлислигимиз давом этишига ишонамиз. “Муза” бизни уялтирмайди.

Фарҳодни танимаган пайтларим ҳам “Муза” маҳсулотларини севиб истеъмол қилардим. Лекин пост таниш-билишчилик ҳуқуқи асосида чоп этилмоқда :)

@shahnozxon


Репост из: Allaev Uz
Ilon Maskning haqiqat haqidagi davolari mani xavotirga soladi. U twitter orqali haqiqatga erishish, haqiqatni topish haqida ko‘p gapiradi. Shuningdek, sun’iy intellekt haqiqat himoyachisi bo‘lishi kerakligi, u haqiqatni topishga xizmat qilishi kerakligini ta’kidlaydi.

Tarixan, haqiqatga davo qilganlar insoniyat uchun xavf bo‘lgan. Oldin davo haqiqatni topishdan boshlangan, keyin mening yoki bizning haqiqatimiz haqiqiy haqiqat degan davoga o‘tilgan. Yakunda, tanlangan haqiqiy haqiqatni qabul qilmaydiganlar jazolangan, qon oqqan, urushlar bo‘lgan. Gitler ham, Stalin ham yoki boshqa har qanday xavfli g‘oya, ularning boshchilari haqiqatni davo qilishgan. O‘zlarining haqiqatlarini haqiqiy haqiqat deb, ko‘nmaganlarga ozor yetkazishgan.

Haqiqat nisbiy tushuncha, makonga, zamonga, muhitga qarab o‘zgaradi. Bir kishining, bir guruhning, bir millatning, bir g‘oyaning haqiqati boshqasinikidan farq qiladi. Va haqiqatning o‘zi ham zamonga qarab o‘zgarib boradi. Hatto, ilm-fanning haqiqati ham o‘z-o‘zini tuzatish mexanizmi sababli o‘zgarib boradi.

Umumiy, tarixiy voqelikni ko‘rsa, haqiqatni davo qilgan har qanday ideologiya, shaxs yoki guruh mani xavotirga soladi.

Ilon Mask buyuk tadbirkor, innovator. Lekin, u twitter orqali saylovlarda pozitsiya olgandan boshlab uni faqat tadbirkor sifatida ko‘rishni bas qilish kerak. Endi u siyosatchi, siyosiy figura. Xavfliligi, uning qo‘lida boshqa siyosatchilardan farqli ravishda katta informatsion infratuzilma bor. Bu uning xavfini yanada oshiradi.

#mulohaza
@allaevuzb

6.6k 0 29 11 115
Показано 20 последних публикаций.