📢Талабалар асосий ходим сифатида ишлаши мумкин‼️
Бугунги кунда кўплаб ташкилотларда талабалар ўриндош сифатида ишга қабул қилиниб, уларга соатбай асосда ҳақ тўланмоқда.
Иш берувчилар бунга сабаб қилиб, ходимнинг талаба эканлигини кўрсатмоқдалар.
📍Аслида бу хато. Талабанинг асосий штатда ишлашига ҳеч қандай таъқиқ йўқ. Чунки талабанинг ўқиш жойи унинг иш жойига кирмайди.
Ҳуқуқий асос:
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2 бандига кўра:
асосий иш жойи — Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 125-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритиладиган ташкилот;
ўриндошлик асосида ишлаш — ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши.
Шундай экан, ҳурматли талабалар, ўз ҳуқуқингизни талаб қилинг‼️
📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat
‼️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам имкон борича улашинг!
@yuristmaslahatlarii