Yurist Muzaffar 🛡


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Qonunni Huquqshunoslardan oʻrganing !!!
Qonunchilikga va Huquqga oid barcha kerakli malumotlar kanali.
Savollar uchun:
☎️Tel: +998-97-030-41-01
Shaxsiy: @yurist_muzaffar1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Fuqaro o'z familiyasi yoki ismini oʻzgartirishi mumkinmi ?!

🔹  Oila kodeksining 28-bobiga binoan, har bir fuqaro familiya, ism va ota ismini oʻzgartirish huquqiga ega.
Oʻn olti yoshga toʻlgan shaxs familiya va ismini oʻzgartirish haqida oʻzi yashab turgan joydagi FXDYO organiga  ariza berishi lozim.
Arizaga tugʻilganlik haqidagi guvohnoma, pasport nusxasi, ota ona nikoh qogʻozi, ota ona pasporti nusxasi, 1 dona (3x4 oʻlchamli) fotosurat ilova qilinadi.
Hujjatlar FXDYO tomonidan Ichki ishlar boʻlimiga yuborilib, Ichki ishlar organi taqdim qilingan hujjatlarni 20 kun mobaynida oʻrganib chiqadi, ariza beruvchining familiyasi, ismi, ota ismini oʻzgartirish xususida asoslangan xulosa tuzadi va uni FHDYO organiga axborot tizimi orqali taqdim etadi. Shu xulosa asosida FXDYO boʻlimi tomonidan yangi familiya yoki ism beriladi. Ariza berilgan kundan boshlab bir oy mobaynida, uzrli sabablar (ishni rasmiylashtirish uchun zarur boʻlgan dalolatnoma yozuvi nusxalarining boshqa FHDYO organlaridan, ichki ishlar organlari xulosasining kechikib olinishi va boshqalar) mavjud boʻlganda FHDYO organi mudiri ushbu muddatni oʻn besh kundan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytirishi mumkin.
❗️ Familiya va otaning ismini oʻzgartirish rad etilganda sud tartibida shikoyat qilinishi mumkin.

@yurist_muzaffar


Бир ойлик армия(сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат)га пул тўлаб қўйиб, хизматга бормаса, тўланган пул қайтариб бериладими?

📚 Вазирлар Маҳкамасининг "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги 99-сон қарорига 1-илованинг 9*1- бандида бу масала қуйидагича белгиланган:

✅ Пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда белгиланган тартибда қайтариб берилади.
✅ Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.
✅Ортиқча тўланган, шунингдек, Махсус ҳисобрақамга янглишиб ўтказилган пул бадаллари низомда белгиланган тартибда қайтарилади.

📌 Бошқа ҳолатларда Махсус ҳисобрақамга ўтказилган пул бадаллари қайтариб берилмайди.

@yurist_muzaffar


Репост из: YURISTKADR
Ўзбекистонда адвокатлик савобталаб фаолият.

Адвокатлик, юристлик “инсон-инсон” тоифасидаги касблар қаторига киради. Ҳа, шундай. Адвокатлик ва юристлик асосан инсонларнинг оғирини енгил қилишни мақсад қилган савобталаб фаолиятдир.

Бир нарса айтайми? Бугун адвокат ва юристлар кўрсатаётган хизматларнинг деярли 50 фоизи бепул.

Оддий мисол. Адвокат ёки юрист юмуш билан таксига чиқса, унинг адвокат ёки юристлигини билиб қолган таксист ёки бошқа йўловчи албатта ўзининг бирорта муаммосини айтади ва уни ечишда маслаҳат сўрайди. Бирорта адвокат ёки юрист шу вақтда пул олмайди ва ёрдам сўраган кишига бепул маслаҳат ва йўл-йўриқ кўрсатиб юборади.

Мен аниқ биламан ва бунга ишонаман, бутун Ўзбекистондаги адвокат ва юристларнинг кундалик ҳаёт тарзи шунақа. Юрган йўлида одамларни рози қилиб юради улар.

Бугунга келиб адвокатликка бўлган қизиқиш кескин ортмоқда, айниқса, ёш ҳуқуқшуносларимизда ва бу одамни жуда қувонтиради.

Адашмасам, ҳозир Ўзбекистондаги адвокатлар сони 6 мингдан ошиб қолди. Шу кетишда 2 йилда 10 мингни урамиз, насиб.


👉@yuristkadr


Электр энергиясига ўтиш – АҚШ тажрибаси

Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда газдан электрга ўтиш бўйича турли қарашлар пайдо бўлди. Ўзи бу нега керак? Хорижда бунга қандай қаралади?

Масалан, АҚШ электр энергиясидан кенг фойдаланиш бўйича етакчи мамлакатлардан бири. Ушбу давлатда кўп қаватли уйларда электр плиталар, иситиш тизимлари ва сув иситгичларидан фойдаланиш стандартга айланган. Штатларда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилган бўлиб, шамол ва қуёш энергияси улуши йил сайин ортиб бормоқда.

Хусусан, Калифорния штатида табиий газдан фойдаланишни чеклашга қаратилган қонунлар қабул қилинган. У ерда янги уйлар асосан электр энергиясига мослаб қурилмоқда. Бу нафақат ҳаво ифлосланишини камайтиришга, балки хавфсизлик даражасини оширишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон ҳам электр энергиясидан фойдаланишни кенгайтириб, табиий газга боғлиқликни камайтириш орқали хавфсиз ва экологик тоза шаҳар муҳитини яратиши мумкин.

@yurist_muzaffar


Репост из: GENERALISSIMUS
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Машинанинг юкхонаси бир бурчагида ошхона пичоғи турган бўлса, мени жавобгар қилишадими?

МЖТКнинг 185прим2-моддасига кўра, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Совуқ қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан ов қилишда, касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда, жамоат жойларида олиб юриш, худди шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида олиб юриш
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жавоб: йўқ, жавобгар қилишмайди.

Сабаби: эътибор берган бўлсангиз, норма диспозицияси жамоат жойларида (очиқ (ғилофсиз) ҳолда) олиб юрганлик учун жавобгарлик белгилаган.

Яъни, пичоқ транспорт воситасининг бир бурчагида эмас, ўзингизда бўлиши керак. Кодекс шуни тақиқлаган.

Шунинг учун, мазкур нормалар мазмунини ходимларга қайтадан ўргатиш зарур.

@generalissimo_marshal


ТАРАФЛАРДАН БИРИ СУДГА КЕЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан,

Фуқаролик ишлари бўйича судларда ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт.

Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.

Тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва ўзларига суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин.

Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабаблар билан келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради, бу ҳақда тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига маълум қилади.

@yurist_muzaffar


❗️ЎЗИНГИЗНИ БАНД ҚИЛДИРИШГА ШОШИЛМАНГ !!!

➖ Болалар нафақасини олишда кўпчилик ишсиз шахслар Солиқ органига бориб ўзини ўзи банд қилса болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олишим мумкин деб ўйлайди, лекин бу хар доим хам тўғри эмас. Бунинг сабаби Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомда, ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (2024 йил 1 октябрдан бошлаб 1 155 000 сўм) нинг икки баравари (2 310 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад қабул қилинади деб белгиланган.

✏️ Бу нима дегани ? Агар Сиз ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинсангиз ўз-ўзидан Сиз меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараварини топаётган шахсга айланасиз. Яъни, Сизни бир ойлик даромадингиз 2 310 000 сўм деб хисобланади. Сиз агар оилада бир нафар фарзандингизга болалар нафақаси олмоқчи бўлсангиз Сизни ўзини ўзи банд қилганликдаги даромадингиз киши бошига болалар нафақасини олиш учун белгиланган минимал истеъмол ҳаражатлари миқдоридан ошиб кетади ва аризангиз Сиз топаётган даромад юқоридаги низомда белгиланган норматив даромаддан ошиб кетди деб қайтарилади. Ижтимоий нафақа олишда ўзини ўзи банд қилиш кўпроқ икки ва ундан кўп болали оилаларга фойдали бўлиши мумкин.

✏️ Агар Сиз меҳнат стажига эга бўлиш учун ўзингизни банд қилмоқчи бўлсангиз марҳамат, муаммо йўқ. 375 000 сўм Солиқ органига тўлаб бир йиллик меҳнат стажига эга бўлишингиз мумкин. Агар, айнан болалар нафқасини олиш учун ўзингизни банд қилдирмоқчи бўлсангиз бунга шошилмаган маъқулроқ!

✏️ Ушбу масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!

@yurist_muzaffar

973 0 11 4 11

Йўл ҳаракати: Яна 4 та қилмишга жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Сенат бугун маъқуллаган янги Қонун билан Жиноят кодексида қуйидаги қилмишлар, яъни:

➖Транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик;

➖Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳон ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини бузганлик;

➖Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик;

➖Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда.

👉 @yurist_muzaffar


ERKAKLARGA HAM DEKRETGA CHIQISH HUQUQI BERILMOQDA

Mehnat kodeksiga mehnat jarayonlarida tazyiq va zo‘ravonliklarni taqiqlash,
ularning oldini olish, tazyiq va zo‘ravonlikdan jabrlanganlarga hamda farzandi tug‘ilishi munosabati bilan erkaklarga o‘rtacha ish haqi saqlangan holda, qo‘shimcha ta’til berishni nazarda tutuvchi o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritilmoqda.

Mazkur qonun Oliy Majlis Qonunchilik palatasida hozir ko'rib chiqilmoqda.

@yurist_muzaffar


“Насиҳат кор қилмаса, кун келиб танангда ҳис қиласан”
 
Туманлардан бирида судья эдим. Бир иш юзасидан оқлов ҳукми ўқидим. Прокурорлар мендан хафа. Прокурор ўринбосари менга: “Қози, шу оқлов нотўғри бўлди-да, бизникилар билан муроса қилсангиз бўларди” - деди.
 
Орадан икки ярим йил ўтди. Ўша прокурор дўстимиз лавозимда юқорилади, мен эса адвокатман. Унинг банк раҳбари лавозимида ишлайдиган укаси бор эди. Прокуратура банк камомади юзасидан укасини қамаб қўйган экан. Ушбу прокурор прокуратурага қарши мен билан шартнома тузди.
Иш билан танишиб чиқиб, фикримни айтдим: “Укангизни ҳаракатида ЖКнинг 167-моддаси йўқ, банк мулкини емаган.
Аммо, прокуратура ҳам, биринчи инстанция ҳам, апелляция суди ҳам прокурорнинг укаси банк мулкини ўзлаштирган деган хулосага келишди. Шунда прокурор: “Нега сиз айтгандай бўлмади?”-деб сўради. Мен эса: “Шунчаки, судьялар сизникилар билан муроса қилишди”- дедим.
 
Икки ярим ой вақт ўтди. Олий суд менинг фикримга қўшилди ва прокурорнинг укасини озод қилди.
 
Яна икки ярим йил ўтди. Бир судда ўша прокурор дўстимиз билан тўғри келиб қолдик. Пора олишда айбланаётган шахсни жон куйдириб ҳимоя қилишимни кўриб, “Нега чираняпсиз, ҳаммаси аниқ-ку...” - деди. Мен эса: “Укангизни ҳимоя қилганимда ҳам шундай чиранган эдим.” - деб қўя қолдим.
 
Орадан икки ярим ой ўтди. Ижтимоий тармоқларда, ўша прокурорни пора билан ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
 
Хулоса: атроф тўла ҳикмат, фақат Сиз унга қалб кўзингиз билан боқинг. Боқишни хоҳламасангиз, танангизда ҳис қилишга мажбур бўласиз.

Реал воқеликдан сабоқлар.

©️Адвокат Э.Тожибоев

👉 @yurist_muzaffar


Давлат рақам белгисини ечиб харакатланиш билан давлат рақам белгисини тўсиб харакатланишнинг хуқуқий оқибатлари ҳар хил!

‼️Интернет тармоғида эълон қилинган суд хужжатлари базаси(public.sud.uz)да эълон қилинган суд хужжатларидан кўриш мумкинки,бугунги кунда кўпчилик ИИБ ЙҲХБ ходимлари  томонидан йўл харакати қоидаларининг бузилишини малакалашда қўпол хатоликларга йўл қўйилмоқда. Жумладан:

--- давлат рақам белгисини турли хил ашёлар ( латта,қоғоз,видео-диск ва хоказолар) билан беркитганлик учун МЖТКнинг 127-моддаси 2-қисми билан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Лекин бугунги кунда ушбу қоидабузарлик МЖТКнинг 125-моддаси 5-қисми  яьни давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш билан малакаланиши холлари кузатилмоқда.
Ушбу қоидабузарлик учун қонунчиликда  базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

✅ Бу вазиятда ИИБ ЙҲХБ ходимларини ва ҳайдовчиларни юқоридаги қоидабузарликлар иккита алохида ҳуқуқбузарлик эканлигига ва уларнинг жавобгарлик даражаси ҳам кескин фарқ қилишига эътибор беришларига чақирамиз!

@yurist_muzaffar


1 июлдан паспорт ва бошқа айрим ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

Шу йилнинг 1 июл санасидан бошлаб шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.a
Қайд этилишича, ушбу ўзгариш ҳукуматнинг "Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда "ижтимоий карта" тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, "Рақамли ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)нинг аниқлик киритишича, эндиликда my.gov.uz даги шахсни тасдиқловчи, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатларнинг рақамли (электрон) шакллари расман тан олинади.
Бунда my.gov.uz платформаси ҳамда “Ижтимоий карта” мобил иловасида ушбу рақамли сервислардан фойдаланиш имконияти яратилади ва улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий тартибда қабул қилинади.
Рўйхатга қуйидаги ҳужжатлар киритилган:
— Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти;
— Ўзбекистон фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси;
— Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
— Туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
— Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома;
— Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома;
— Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
— Пенсия (нафақа) гувоҳномаси;
— Фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID-картаси);
— Ногиронлик тўғрисида маълумотнома;
— Транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси;
— Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат;
— Талабалик гувоҳномаси;
— Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
— Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;
— Турар жой объектларининг кадастр паспорти;
— Жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома.
Ушбу ҳужжатларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда талаб этилмайди, яъни порталдаги электрон шакллари ҳам тан олинади.

@yurist_muzaffar


💻 Talaba nechanchi kursdan o‘z mutaxassisligi bo‘yicha ishlashi mumkin?

💼 OTMning kunduzgi, kechki, sirtqi ta’lim shakllarining pedagogika yo‘nalishlarida o‘qiyotgan shaxslar 3-kursdan boshlab o‘qishiga xalaqit bermagan holda pedagoglik ishini amalga oshirish uchun umumta’lim muassasalarida asosiy ish joyi sifatida ishga qabul qilinishi mumkin.

📥Ularga o‘rta maxsus, kasbiy ma’lumotga ega bo‘lgan tegishli lavozimdagi xodimning bazaviy tarif stavkasi singari bazaviy tarif stavkasi belgilanadi.

✅ Bundan tashqari, Yurisprudensiya talabalariga ham o‘z mutaxassisligi bo‘yicha 3-kursdan ishlashga ruxsat beriladi.

📊 Boshqa yo'nalish talabalari ham ishlay oladi. Ularga taqiq yo‘q. Faqat darsdan bo‘sh vaqtida ishlashi talab etiladi. Ya’ni talaba dars vaqtida o‘qishga bormasdan ishga bora olmaydi.

@yurist_muzaffar


Мактабларда ўқувчиларининг телефондан фойдаланиш тартиби қандай?

📚 Вазирлар Махкамасининг 139-сонли қарори билан бу масала тартибга солинган бўлиб,унга кўра:
Ўқувчилар :
✅Таълим муассасасига кириб келишда ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни «овозсиз» режимга ўтказиши)шарт.
✅Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин телефонини ўчириб қўйиши;
телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.
✅ Қуйидагилар тақиқланади:
--- телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
-- телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
--- телефони ёрдамида
атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
--- ўқув машғулотлари вақтида:
телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
--- телефонни стол устига қўйиш;
мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;
--- сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш , диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
--- суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
--- бошқа хизматлардан фойдаланиш.

@yurist_muzaffar


⚡️💻 Davlat xizmatchilariga nimalar mumkin emas ?!

▪️oʻzaro yaqin qarindoshlikda yoki quda tomondan qarindosh boʻlgan shaxslar bilan (ota-onalar, aka-ukalar, opa-singillar, oʻgʻillar, qizlar, er-xotinlar, shuningdek er-xotinlarning ota-onalari, aka-ukalari, opa-singillari va farzandlari) aynan bitta davlat organida birga xizmat qilishi, agar ularning birga xizmat qilishi ulardan birining ikkinchisiga bevosita boʻysunishiga yoki uning nazorati ostida boʻladigan davlat fuqarolik xizmati lavozimini egallashga, bundan qonunchilikda nazarda tutilgan hollar mustasno;

▪️pedagogik, ilmiy va ijodiy faoliyatdan tashqari haq toʻlanadigan boshqa faoliyat bilan shugʻullanishga, Oʻzbekiston qonunlarida hamda Prezident qarorlarida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno;

▪️tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanishga;

▪️tadbirkorlik faoliyati subyektlarini tashkil etishga, ularning muassisi (ishtirokchisi) boʻlishga, tadbirkorlik faoliyati subyektida tashkiliy-boshqaruv, maʼmuriy-xoʻjalik vazifalarini bajarishga, bundan aksiyadorlik jamiyatlarining erkin muomalada boʻlgan aksiyalariga qonunchilikda belgilangan talablar doirasida egalik qilish hollari mustasno;

▪️oʻzi xizmat qilayotgan davlat organi nazorati ostidagi yoki u bilan aloqalar va manfaatlarga ega boʻlgan tashkilotlardagi ulushlarni, paylarni va aksiyalarni bevosita yoki vakillar orqali olishga;

▪️oʻz xizmat vakolatlarini jismoniy va yuridik shaxslarning manfaatlarini koʻzlab bajarish yoki bajarmaslik evaziga ulardan biron-bir mukofot, foyda yoki sovgʻalar olishga;

▪️chet davlat fuqaroligini olishga;

▪️qonunchilikda nazarda tutilmagan imtiyozlar, preferensiyalar yoki afzalliklardan oʻz xizmat mavqeyi bilan bogʻliq holda foydalanishga;

▪️Oʻzbekistondan tashqarida hisobvaraqlar ochishga va ularga ega boʻlishga, koʻchmas mulkka va boshqa mol-mulkka egalik qilishga, bundan chet davlatda taʼlim olish, stajirovka oʻtash va tibbiy xizmatlardan foydalanish maqsadida ochilgan hisobvaraqlar, shuningdek davlat fuqarolik xizmatiga kirishdan oldin olingan va oshkor qilingan mol-mulk mustasno;

▪️oʻzining vakolatlarini siyosiy partiyalarning, boshqa jamoat birlashmalarining va ular organlarining manfaatlarini koʻzlab amalga oshirishga.

@yurist_muzaffar


❗️ТУҲМАТ ҚИЛИШ:

📄 Жиноят кодексининг 139-моддасига асосан,

➖ туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдори (375 000 сўм)нинг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

➖Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

➖Туҳмат:
а) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
б) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
в) хавфли рецидивист томонидан;
г) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

👉 @yurist_muzaffar


50 миллионлик текин маслаҳат: хатто 3 ойлик муддат ўтган бўлса ҳам натижага эришиш мумкин.

Бу постимиз меҳнат низоларида қатнашадиган адвокатларга ва иш берувчи билан низолашаётган ходимларга тегишли.

Меҳнат шартномангиз ғайриқонуний равишда бекор қилинган. Лекин ишга тиклаш бўйича 3 ойлик даъво муддати ўтиб кетган. Дейлик, меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан 5 ойу 20 кун ўтган.

Бундай ҳолатларда ишга тиклаш бўйича даъво аризаси киритсангиз, иш берувчи даъво муддатини қўллашни сўраб ариза берса, суд даъво аризангизни рад қилиши аниқ.

Биз бу каби масалаларда айрим изланишларни олиб бордик. Ва ходим томони барибир ижобий натижага эришса бўлади деган фикрга келдик. Фақат бунда ишга тиклаш талабини бер четга суриб қўйиш керак. Бунда йўқотишлар ўрнини қоплаш мақсадида, етказилган зарарларни қонунбузар иш берувчидан имкон қадар тўлиқроқ ундириб олса бўлади.

Меҳнат кодексининг 560-моддасида ишга тиклаш бўйича даъво муддати буйруқ нусхаси ходимга берилган кундан бошлаб 3 ой. Буни кўпчилик билади. Лекин, бошқа меҳнат низолари бўйича даъво муддати ходим ўз ҳуқуқини бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб 6 ой.


Демак, юқоридаги вазиятда ходим ишга тиклаш ҳақидаги даъво билан чиқадиган бўлса, 90 фоиз эҳтимол билан ютқазади. Гарчи иш берувчи қонунларни ўн карра бузган бўлса ҳам.

❗️Лекин, ходим ишга тиклаш ҳақида эмас, балки иш берувчининг меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ва етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни ундириш ҳақида даъво киритади.

Бундай даъво аризага нисбатан МК 560-моддасидаги 6 ойлик даъво муддати қўлланилиши сабабли, айни биз кўриб чиқаётган мисол бўйича даъво муддати ўтмаган бўлади.

Агар ходим ҳақ бўлиб чиқса, суд унинг даъвосини қаноатлантириб, ходим фойдасига суд қароригача бекор юрган кунлари учун мажбурий прогул суммаларини, ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдордаги маънавий зарарни ҳамда адвокатга сарфлаган вакиллик ҳаражати кабиларни ундириб беради.

Яна бир муҳим маълумот, МК 174-моддасидаги ишга тиклаш ўрнига ходимга 3 ойлик иш ҳақи ундириш талаби ҳам “бошқа меҳнат низолари” га киради ва бу талабга ҳам 6 ойлик даъво муддати қўлланилиши керак.

Шуларни ҳисобга олиб, ишга тиклаш бўйича 3 ойлик даъво муддати ўтган бўлса ҳам, 6 ойлик даъво муддатига тушадиган юқоридаги йўллар билан ижобий натижага эришиш мумкин деб ҳисоблайман.

👉@yuristkadr


⚠️#BIZNING_XIZMATLARIMIZ

Yurist Muzaffar sizga barcha turdagi yuridik xizmatlarni taklif qiladi.
☎️ +998-97-030-41-01

#1. Oilaviy masalalar yuzasidan
#2. Jinoiy va Ma’muriy masalalar
#3. Fuqarolik masalalar
#4. Mehnat huquqi nizolari
#5. Biznes va tadbirkorlik masalalari
#6. Yuridik consultatsiya maslahat

#OILAVIY_NIZOLAR_BOʻYICHA
1. Nikohni bekor qilish.
2. Aliment undirish
3. Aliment qarzdorlikdan ozod qilish va miqdorini kamaytirish
4. Mol-mulkni boʻlish (er-xotin)
5. Ota-ona uchun aliment undirish
6. Ota-onalik huquqidan mahrum qilish, cheklash, tiklash
7. Otalikni belgilash va aliment undirish
8. Otalikga etiroz bildirish
9. Bolani olish, bolani koʻrish kuni belgilash
10. Merosni boʻlish, merosga noloyiq deb topish

#UY_JOY_NIZOLARI_BOʻYICHA
1. Ijara shartnomasi tuzish
2. Uy-joyga majburiy tartibda kiritish
3. Uy-joydan majburiy tartibda chiqarish
4. Propiskadan (roʻyxatdan) chiqarish
5. Noqonuniy qurilgan uy-joyga mulk huquqini belgilash
6. Uy-joydan foydalanish tartibini belgilash.

#MEHNAT_NIZOLARI
1. Mehnat shartnomasi tuzish
2. Ishga tiklash va Manaviy zarar undirish
3. Ish haqini, Moddiy zararni, Kompensatsiyani undirish
4. Ishdan boʻshatishni noqonuniy deb topish.

#BOSHQA_FUQAROLIK_NIZOLARI
1. Manaviy zarar undirish
2. Muomilaga layoqatsiz deb topish
3. Oldi-sotdi shartnomasi tuzish va bekor qilish
4. Sogʻlikga yetkazilgan zararni undirish
5. Shartnoma tuzish va bekor qilish
6. Avtomashinaga va mol-mulkga yetkazilgan zararni undirish

#MAMURIY_JAVOBGARLIK
1. Haqorat va Tuhmat boʻyicha
2. Shaxsga doir malumotlarni tarqatganlik boʻyicha
3. Yengil tan jarohati boʻyicha
4. Ma’muriy Jarimalarni bekor qilish
5. Davlat tashkilotlari ustidan shikoyat qilish

#JINOIY_JAVOBGARLIK
1. Firibgarlik yuzasidan
2. Oʻgʻirlik yuzasidan
3. Urish, janjal, tan jarohati yuzasidan
4. Qarz boʻyicha jinoiy javobgarlik

#BOSHQA_TURDAGI_XIZMATLAR
1. Qarzdorlikni tekshirish
2. Chet elga chiqish huquqini bor yoʻqligini tekshirish
3. Subsidiyalar va imtiyozlar uchun ariza kiritib berish
4. Ijro ishi bor yoʻqligini koʻrish
5. Kredit tarixini tekshirish
6. Barcha turdagi malumotlarni olib berish
7. Aliment qarzrorlikni tekshirish
8. My Gov Uz sayti orqali xizmat koʻrsatish.
9. Huquqiy Yuridik maslahat consultatsiya
10. Yuridik trening va masterclas oʻtish

#ADVOKATLIK_XIZMATI va qolgan barcha 100-turdagi Yuridik xizmatlarimiz mavjud. Respublika boʻylab xizmat koʻrsatamiz.

Arizalar, da’vo arizalar, shikoyatlar, shartnomalar, bitim-kelishuvlar barcha hujjatlarni tayyorlab beramiz.

Murojaat uchun 👇
☎️ +998-97-030-41-01
Telegram @yurist_muzaffar1


Barchamiz shu joylarga qadam bosish nasib qilsin


Opajon sizga kattakon rahmat In shaa alloh keyingi safarlarizni onajonim va ayajonim bilan birga qilish nasib aylasin.

@yurist_muzaffar


❗️ҲОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚАЁТГАНИДА УНГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ
;
Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.

➖ Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 14-санасидан кечиктирмай, агар ўша 14-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак.

@yurist_muzaffar

Показано 20 последних публикаций.