Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📺 Миллатлар дўстлиги маданият саройида 8-Март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирдан видеолавҳа.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


Юқори Чирчиқ туманида 8-Март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

➡️ Бугун Миллатлар дўстлиги маданият саройида 8-Март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбай Атемов сўзга чиқиб, мунис ва фидойи аёлларни байрам билан самимий муборакбод этди.

✅ Тадбир давомида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, барча иштирокчиларга ҳам туман ҳокимлиги томонидан байрам совғалари топширилди.

🎼 Байрам тадбири туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастурлари ва қизиқарли чиқишлар билан давом этди.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook




📣📣📣

💧 Юқори Чирчиқ туманида сув иншоотларига қуёш панеллари жорий этилмоқда

🇺🇿 Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбай Атемов Султонравот маҳалласида жойлашган “Олмазор” сув иншооти фаолиятини ўрганди. Мазкур иншоот 2010 йилда ишга туширилган бўлиб, 500 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда.

💧Сув таъминотини янада барқарорлаштириш мақсадида иншоотга 22 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди. Ҳозирда сув насослари айнан шу қуёш панеллари ишлаб чиқараётган электр энергияси ҳисобига ишлаб, аҳолига сув етказиб бермоқда.

💦Туман ҳокими ташаббуси билан бу тажриба тумандаги барча сув иншоотларида жорий этилиши режалаштирилган. Бу эса ичимлик суви таъминотида барқарорликни таъминлаш, электр энергияси харажатларини камайтириш ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш имконини беради.

➡️ Шунингдек, сув таъминотида юзага келадиган авария ҳолатларини зудлик билан жойига чиқиб ҳал этиш мақсадида Тошкент вилояти сув таъминоти АЖ томонидан махсус юк машинаси ажратилди. Бу техника тумандаги сув иншоотлари ва аҳоли хонадонларидаги носозликларни тезкор бартараф этиш ва аҳолини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қилади.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


Репост из: Toshkent viloyati hokimligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#O'zlik

Milliylik qonimizda| Maxsus rolik

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter



Показано 6 последних публикаций.