Yunusxonеshon.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


«Юнусхон Эшон» Масжидининг расмий телеграм канали.
https://t.me/yunusxoneshon

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


ТЕЛЕФОНИНГИЗ ФОНИ УЧУН

https://t.me/yunusxoneshon


Намоз вақтлари

Субх        06:15
Бомдод   06:45
Қуёш       07:33
Пешин    12:45
Аср        15:45
Шом       17:25
Хуфтон   18:55

https://t.me/yunusxoneshon


ФАЗИЛАТЛИ РАЖАБ ОЙИ

🔹“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади ?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔹Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

🔹Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

🔸– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.

Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.

https://t.me/yunusxoneshon


#савол_жавоб

❓ БИР НАМОЗНИ ЎҚИЁТГАНИДА ИККИНЧИ НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КИРСА НИМА ҚИЛАМИЗ ?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Мен пешин намозини уйда ўқиётган эдим. Тўртинчи ракатида асрга азон айтилди. Ўқиган пешин намозим дурустми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Ҳа, ўқиган пешин намозингиз дуруст, уни қайта ўқилмайди. Бу ҳақида Имом Қўҳистоний шундай зикр қилганлар:
"أَنَّ الْوَقْتَ لَوْ خَرَجَ فِي خِلَالِ الْوَقْتِيَّةِ لَمْ تَفْسُدْ وَ هُوَ الْأَصَحُّ وَ هُوَ أَدَاءٌ لَا قَضَاءٌ وَ هُوَ الْأَصَحُّ كَمَا فِي قَضَاءِ الزَّاهِدِي. وَ يُسْتَثْنَي مِنْ ذَلِكَ خُرُوجُ وَقْتِ الْفَجْرِ فَإنَّهُ مُفْسِدٌ"
“Вақтлик намозни ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намози бузилмайди. Энг тўғри гап шудир. Мазкур намоз адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади, қазо ҳисобланмайди. Энг саҳиҳ гап шудир. “Зоҳидий”нинг қазо бобида ҳам шундай зикр қилинган. Аммо бундан бомдодни ўқиётганида, унинг вақти чиқиши истисно қилинади. Чунки у (бомдод вақтининг чиқиши) намозни бузувчидир” (“Жомеур-румуз” китоби).
Демак, бир фарз намозини ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқса, намоз бузилмайди. Чунки иккинчи фарз намозининг вақти киради. Масалан: пешинни ўқиётганида, асрга азон айтилса, пешиннинг вақти чиқиши билан асрнинг вақти киради. Шунингдек, асрнинг вақти чиқиши билан, шомнинг вақти киради, шомнинг вақти чиқиши билан, хуфтоннинг вақти киради. Шунга кўра, намозни бир фарз намозининг вақтида бошлаб, иккинчи фарз намозининг вақтида тугатган бўлади. Шунинг учун унинг намози дуруст ва адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади. Фақат бомдод намози бундан мустасно. Чунки бомдоднинг вақти чиққанидан кейин пешиннинг вақти кирмайди. Шунинг учун бомдодни ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса, унинг намози бузилади ва қазосини ўқиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

https://t.me/yunusxoneshon


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАОМ ТАНОВУЛИ УЧУН СОВРИН ҚЎЙИШ

CАВОЛ: Ҳозирги кунда таом ейиш эвазига мукофот қўйилмоқда. Бу турли хил таом турларида бўлмоқда. Улардаги асосий шартлар маълум миқдордаги таомни фалон муддатда ва фалонча шахс ейди. Айримларида шартни бажарса ҳам, бажармаса ҳам овқатнинг пули тўланса, баъзиларида шартни бажара олмаса, овқатнинг пулини тўлайди. Шарт бажарилган тақдирда ютуқ қўлга киритилади. Шу иш жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар мукофот қўйилган маҳсулотлар савдоси жоизлиги учун бир қанча шартлар қўйишган. Жумладан, “Буҳус фи қазоя фиқҳийя муосира” китобида учта шарт айтилган. Улардан бири қуйидагича:

الشرط الثالث: أن يكون المشتري يقصد شراء المنتج للانتفاع به، ولا يشتريه لمجرد ما يتوقع من الحصول علي الجائزة، لأنه إن لم يكن يقصد شراء المنتج، فإن ما يبذله من الثمن، إنما يبذله من أجل الجائزة، فكـأن فيه شبهة المخاطرة، فلا يخلو من شبهة القمار

“Учинчи шарт: Харидор маҳсулотни мукофотни қўлга киритиш учун эмас, балки ундан фойдаланиш мақсадида сотиб олсин. Чунки маҳсулот сотиб олишда ундан фойдаланиш мақсади йўқ бўлса, тўлаётган пулини мукофотни ютиб олиш учун бераётган бўлади. Бу ерда молни хатарга қўйиш шубҳаси бўлгани учун бу иш қимор эҳтимолидан холи бўлмайди”.

Агар мижоз таомни охиригача еб қўйса, пул тўламайди, акс ҳолда пулини тўлайди, деб шарт қўйиш дуруст эмас ва бу фосид савдо ҳисобланади. Еб тугатиш ёки тугата олмасликдан қатъий назар пул тўлайди дейилиб, унга мукофот ҳам белгиланса, юқоридаги иборага кўра, қимор шубҳасига тушиб қолади.

Қолаверса бундай ишлар динимизнинг бошқа кўрсатмаларига ҳам тўғри келмайди. Чунки одатда харидор мукофот илинжида тезроқ ейишга ҳаракат қилади, ҳаттоки қорни тўйиб кетса ҳам ейишдан тўхтамайди. Динимизда эса тўйгандан кейин таом ейиш жоиз бўлмайди. Фақатгина рўзага қувват йиғиш учун саҳарликда ёки меҳмонни ҳижолат қилмаслик учун бўлиши бундан мустаснодир.

Тез ва меъёридан ортиқ овқатланиш динимиздаги жонни асраб-авайлаш тамойилига зиддир. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидагилар келтирилган:

أما الأكل فعلى مراتب: فرض، وهو ما يندفع به الهلاك، فإن ترك الأكل والشرب حتى هلك فقد عصى. ومأجور عليه، وهو ما زاد عليه ليتمكن من الصلاة قائما ويسهل عليه الصوم. ومباح، وهو ما زاد على ذلك إلى الشبع لتزداد قوة البدن، ولا أجر فيه، ولا وزر ويحاسب عليه حسابا يسيرا إن كان من حل. وحرام، وهو الأكل فوق الشبع إلا إذا قصد به التقوي على صوم الغد أو لئلا يستحيي الضيف فلا بأس بأكله فوق الشبع

“Ейишнинг бир нечта даражаси бор.

- Фарз:
Бу ҳалок бўлмаслик миқдорича ейиш. Агар еб-ичишни қасддан тарк қилиб вафот этса, гуноҳкор бўлади.

- Савоб оладиган миқдор:
Фарз даражасидан кўпроқ, тик туриб намоз ўқиш ва рўза тутишга қодир бўла олиш учун ейиш.

- Мубоҳ:
Юқоридагидан зиёдроқ, тана куч-қувватга тўлиши учун тўйгунча ейиш. Бунга савоб ҳам, гуноҳ ҳам йўқ. Ҳалолдан еган бўлса, охиратда енгил ҳисоб қилинади.

- Ҳаром:
Бунга тўйгандан кейин ҳам ейиш киради. Аммо эртанги куннинг рўзаси учун куч тўплаш ёки меҳмон уялиб ейишдан тўхтаб қолмаслиги учун ейилса мубоҳ бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://t.me/yunusxoneshon


Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


https://t.me/yunusxoneshon


Д У О

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар.

(Имом Абу Довуд ривояти).

https://t.me/yunusxoneshon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Барчангизни 14-январь Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклаймиз!

https://t.me/yunusxoneshon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видеолавҳа

📹 ИЙМОН ВА ГУНОҲ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia

https://t.me/yunusxoneshon


Ҳасан Басрийдан:
"Киши ота-онаси билан урушиб юриши мумкинми?" дея сўрашди.

Шунда Хасан Басрий
"Ҳатто пойабзаллари билан ҳам мумкин эмас!!" дея жавоб бердилар.

https://t.me/yunusxoneshon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН

https://t.me/yunusxoneshon


ТЕЛЕФОНИНГИЗ ФОНИ УЧУН

https://t.me/yunusxoneshon


Намоз вақтлари

Субх        06:16
Бомдод   06:45
Қуёш       07:36
Пешин    12:45
Аср        15:40
Шом       17:15
Хуфтон   18:45

https://t.me/yunusxoneshon


​​РАҒОИБ НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#намоз

❓1507-CАВОЛ: Ражаб ойининг биринчи жумасида ёки йигирма еттинчи кечасида 20 ракат "Рағоиб намози"ни ўқиш ҳақида маълумотларни ўқиб қолдим. Шу намоз ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Рағоиб намози” борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима эканини, унга амал қилинмаслигини, унинг мункар бидъат эканини ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий ва бошқа кўплаб алломалар ўз китобларида очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Уни киши қудрати етганча муайян бир кунга ва маълум ракатларга белгиламасдан адо этиши, ўз ихтиёридаги амалдир. Муҳими буни динда қатъий буюрилган, деган эътиқодда бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/yunusxoneshon


taqiq.pdf
2.7Мб
#ОГОҲЛИК

• Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати
!

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/yunusxoneshon


Х А Д И С

#Ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар банда бирор нарса ила лаънатласа, лаънати осмонга кўтарилади.
Осмон эшиклари унинг рўпарасида ёпилади.
Сўнгра ерга тушади. Бас, унинг эшиклари ҳам ёпилади.
Сўнгра ўнг ва чап томонга боради. Агар имконият топа олмаса, лаънатланган кишига қайтади.
Агар унинг соҳиби ўша лаънатга аҳл
(муносиб) бўлса, унда қолади. Агар аҳл бўлмаса, айтган кишининг ўзига қайтади», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

https://t.me/yunusxoneshon


Фарзандларинг билан бирга ўтирмас экансан, у билан сендан бошқа бириси бирга ўтиради. Улар билан суҳбатлашмас экансан, сендан бошқаси ҳамсуҳбат бўлади. Улар билан дўстлашмас экансан, сендан бошқаси дўстлашади, яқин бўлади. Фарзандларинг суҳбатини истайдиган, бирга ўтиришни хоҳлайдиган, излаб қидирадиган кишиси Сен бўлгин.
   (Яъни, сенинг бефорқлигинг сабаб бўлиб, уларнинг қалбларини бузувчи, фикрларини ўзгартирувчи ёки ёмонлик, гуноҳга ундовчи бошқа инсон эгаллаб олмасин).

Доктор Умар Абдулкафий.


«Субҳана каллоҳумма ва биҳамдика, ва табарокасмука, ва тааъла жаддука ва лаа илааҳа ғойрук».

Маъноси: «Аллоҳим! Сени поклаб ҳамдинг билан ёд этаман. Сенинг номинг табаррукдир, кибриёинг улуғдир, Сендан ўзга илоҳ йўқдир».

https://t.me/yunusxoneshon


ТАҲОРАТЛИ ЮРИШНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Доимо таҳоратли юрган кишига Аллоҳ таоло қуйидагиларни эҳсон қилади:

Фаришталар унинг ёнидан кетишмайди;
📚 Давомли савоб ёзадилар;
🧕 Бутун аъзолари тасбеҳ айтади;
✅ Ухлаганида фаришталар инсон ва жинларнинг зараридан ҳимоя қилади;
🟥 Жон бериши осонлашади;
📶 Таҳоратли киши Аллоҳ таолонинг афв ва мағфиратида бўлади;
🔊 Ифтитоҳ такбирига кеч қолмайди.

Аллоҳ таоло ҳазрати Мусо алайҳиссаломни бундай огоҳлантирди: "Эй Мусо, сенга бир мусибат келганида таҳоратсиз бўлсанг, ўзингдан кўр!" ("Ширъатул ислам").

🤲 "Авлиёи киром ҳамма вақт таҳоратли бўла олиш учун кам еб, кам ичардилар".

"Анворул қудсия" китоби,
"Ҳидоят" журналидан


ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


Х А Д И С

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин (қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин)”

(Имом Бухорий, имом Термизий ривояти).

Показано 20 последних публикаций.