Уч авлод учрашуви
⏫ Юнусобод тумани "Янги ариқ" маҳалласида жойлашган 96-умумтаълим мактабида Туман "Нуроний" кенгаши ва Туман "Маданият" бўлими ташаббуси билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. "Авлодлар меросига муносиб авлод" ғояси асосида ташкил этилган учрашувда маҳалла фаоллари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.
✅Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, иқтисод фанлари доктори Саидасрор Ғуломов, филология фанлари доктори, профессор Шарифа Мирзаева ва туман "Нуроний" кенгаши раиси И.Ашраповалар иштирок этди.
💢Шоира ва жамоат арбоби Зулфия Исроилованинг 110 йиллиги муносабати билан уч авлод вакиллари учрашуви ўтказилиб, ўқувчи ёшлар унинг ижоди ҳақида билимларини намоён этдилар. Туман маданият бўлими санъаткорлари Зулфия қаламига мансуб куй ва қўшиқларни жонли ижро этдилар.
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram