Yunusobod hokimligining rasmiy kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Yunusobod tuman hokimligining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм-канал администрации Юнусабадского района

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Миллийлик
#ЎзбеконаҲаёт
#Кадриятлар
#Маданият
#Фахрланамиз

"Миллий либос – миллий ифтихор!

🔰Ўзбек миллий либослари нафақат гўзаллик, балки урф-одатларимизнинг ажралмас қисми!

✅Аждодларимизнинг бебаҳо меросини кийиниш маданияти орқали тарғиб қилайлик!

💢Миллийлигимизни асраб-авайлайлик ва келажак авлодга етказайлик!

Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг.

Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram


АҲОЛИГА СИФАТЛИ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛМОҚДА

🏘Юнусобод туманидаги аксарият кўп қаватли уйлар ўтган асрнинг 60 йилларида қурилган. Йиллар ўтиб, уйларнинг коммуникация тармоқлари эскириб, таъмирлашга муҳтож бўлиб қолган. Ҳар йили туман ҳокимлиги томонидан кўп квартирали уйларнинг ертўлаларидаги қувурларни таъмирлаш, коммуникация тармоқларини янгилаш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олинади.

🛠Бу ишлар айни пайтда ҳам кенг кўламда олиб борилмоқда. Хусусан, “Астробод” МФЙдаги кўп қаватли уйларнинг ер тўласида “Сайхунобод” БСК томонидан иссиқ сув қувурлари алмаштирилди.Ушбу кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳоли жуда мамнун. Боиси қишнинг изғирин кунларида иссиқлик бир маромда етказилишида қийинчиликлар туғдираётган эди. Қувурларнинг янгиланганлиги уйларда иссиқликнинг самарали тақсимланишини таъминламоқда.


Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг.

Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фаcе-ИД орқали ҳужжатларсиз давлат хизматларидан фойдаланинг!

👨‍💻 Адлия вазирлиги барча Давлат хизматлари марказларида юз қиёфаси орқали шахсни автоматик аниқлаш тизимини йўлга қўйди!

📃 Ҳужжат кўрсатишга ҳожат йўқ! Барча керакли маълумотлар автоматик тарзда аниқланади!

⏳ Тезкор ва қулай! Давлат хизматларидан фойдаланиш янада енгил ва тезкор бўлади!

Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг.

Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Куала-Лумпурдаги Ўзбекистон-Малайзия саммитида имзоланган 5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий битимлар ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик бўйича келишувлар икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлди

Узбекско-малайзийский саммит в Куала-Лумпуре, на котором подписаны торгово-экономические соглашения на 5 миллиардов долларов и договоренности в сфере культурно-гуманитарного сотрудничества, стал важным шагом к выведению двусторонних отношений на уровень стратегического партнерства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, маъмурий судга мурожаат этиш муддатлари маъмурий даъво турларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилиб, айрим турдаги низолар (масалан, ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб) бўйича судга мурожаат қилишнинг махсус муддатлари белгиланади.

📝 Маъмурий судларга жамоавий аризалар бериш тартиби ва асослари белгиланади.

⚠️ Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ариза беришга ваколатли бўлган давлат органлари ва бошқа шахслар доираси кенгайтирилади.

Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг

Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram


ОБОДОНЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИ

🔰Юнусобод туманидаги мавжуд 64 та маҳаллада кунлик ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Маҳалла еттилиги, бошқарув сервис компаниялари ҳамжиҳатликда ишларни ташкил қилиб, маҳалланинг ободлигини таъминлаб келмоқда.

♻️Масалан, “Астробод” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг атрофи “Мирюнус профессионал” бошқарув компанияси ходимлари томонидан кунлик ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

⏫ Бугун ҳам эрта тонгдан БСК ходимлари маҳалладаги кўп қаватли уйлар ҳудуди, болалар майдончаси ва ариқлардаги чиқиндиларни тозалаб, атрофлари обод қилинди.

Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг

Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram


МАКТАБЛАРДА ХАВФСИЗ МУҲИТ ЯРАТИЛМОҚДА

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1 сонли "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги" қарори ижросини таъминлаш мақсадида изчил тадбирлар олиб борилмоқда.

⏫Хусусан Юнусобод туманида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари "Биллур" маҳалласида жойлашган 302-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Ўқувчилар билан ўтказилган учрашув чоғида ҳуқуқуқбузарликнинг олдини олиш, ижтимоий тармоқларда ёлғон, бузғунчи кантентларга ишонмаслик, соғлом турмуш тарзи тўғрисида тушунчалар ва тавсиялар берилди.

Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг

Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram


КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

🔰Юнусобод тумани ҳокими Бохадир Абдувалиев бошчилигида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, маҳаллаларда банклар ва ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга ошириладиган микролойиҳалар юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда, тумандаги сектор раҳбарлари, маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари бошқарувчилари, тумандаги тегишли бўлим бошлиқлари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

⏺️Йиғилишда Юнусобод туманидаги тижорат банклари ва масъуллар томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, маҳаллаларда амалга оширилган микролойиҳалар ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йил январь ойида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги вазифаларнинг мақсадли кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

⏺️Шунингдек, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарларига бириктирилган камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда раҳбарлар томонидан камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлари танқидий муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ҳар бир оиланинг муаммоларини чуқур ўрганилганлик ҳолатига тўхталиб, чора-тадбирлар режаси ва амалга ошириш механизми ҳамда мониторинги масаласига алоҳида ёндашиш лозимлиги таъкидланди. Бунда, касб-ҳунари бўлмаган, ишсиз ва кам даромадли оила вакилларига ёрдам кўрсатиш бўйича бириктирилган ташкилотлар, тижорат банклари масъуллари ва “маҳалла банкири”лари фаолиятини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича муҳим кўрсатмалар берилди.
⚜️ “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, маҳаллаларда банклар ва ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга ошириладиган микролойиҳалар бўйича топшириқларни сўзсиз бажарилиши талаб қилинди.

⏫ Берилган топшириқлар ижроси назоратга олинди ва мунтазам равишда таҳлил этиб борилиши белгиланди.

Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг

Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram



Показано 9 последних публикаций.