"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Кибр

Манманлик, кибрга берилиши жуда оғир хасталик. Бошқа ёмон одатлар ибодатга зарар етказса, кибр инсонни ўзлигидан маҳрум қилади. Ҳаддан зиёд кибрга берилиш, иймондан айириб, мўминни кофирга айлантиради. Кибр қуйидаги тўрт офатга сабабчи бўлади:
1. Манман киши ҳақиқатни кўра олмайди. Оламларнинг Роббиси яратган мўъжизаларни англашга ожизлик қилади. Ояти каримада айтилганидек: “Ер юзида ноҳақлик билан кибрланиб юрувчилар онгини оятларимиз идрокидан четлатиб қўяжакмиз”. (Аъроф, 146-оят)
2. Кибрли кишини Аллоҳ таоло севмайди. Ривоят қилишларича, бир куни Мусо (а.с) Аллоҳ таолодан сўрадилар: “Ё Роббим! Энг қаҳрингни келтирган ва севмаган банданг кимлар?" Ҳақ таоло: "Қалбида кибр эгаллаган, тили ёмон сўз айтувчи, қўли эгри, ҳақиқатни кўрмайдиганларни севмайман", дея марҳамат қилади.
3. Манман кишини Аллоҳ фақир ва хор қилиб қўяди.
4. Кибрли киши жаҳаннам азобини кўради. Дўзах отaшида ёнишдан ортиқ азоб йўқдир.

"Обидлар йўли" китобидан. @yunusalioxund


Ихтилоф бўлган нарсани инкор қилинмайди

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Агар бир кишини ихтилоф қилинган бир амални бажараётганини кўрсанг, сен эса бошқа нарсанинг кўрсанг, уни қайтарма”, деди.

“Ҳилятул авлиё” асаридан.

Фиқҳий масалалардаги ихтилоф икки хил бўлади:
Биринчиси: Хилофи соиъ: Тўрт фуқаҳо (мазҳаббошилар) ва уларнинг асҳоблари ихтилоф қилган турлича назарлар бўлган масалалардир.

Иккинчиси: Хилофи шозз: У уммат амални тарк қилган ҳар бир сўздир.

Изоҳ: Билингки, ихтилоф икки хил бўлади:
1. Бир нарсанинг туридаги ихтилоф.
2. Бир нарсага қарши ихтилоф.

Турдаги ихтилоф шуки, ихтилоф қилинган гап ёки ишнинг ҳар бири ҳақ бўлади ва шариатда бор бўлади. Азон ва иқоматнинг сифати, саҳв саждасини қилиш маҳали, ташаҳҳуд, хавф намози, ийд ва жаноза намози такбирларига ўхшаган, шариатда бор, лекин турлари ҳар хил нарсалар шулар жумласидандир.
Қарама-қарши ихтилофда эса, икки гап ёки ишдан бири ҳақ, бошқаси ботил бўлади. Бу анча қийин ишдир.
Қарама-қарши ихтилофга Аллоҳ таолонинг тавҳиди ҳақидаги ихтилоф киради. Шунингдек, қабр азоби ҳақми ёки ҳақ эмасми, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меърожлари жисм биланми ёки руҳ биланми, каби ихтилофлар киради.

@yunusalioxund


Тўрт раббоний ваъда

1. «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» (Ғофир сураси, 60-оят).
2. «Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман» (Бақара сураси, 152-оят).
3. «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман» (Иброҳим сураси, 7-оят).
4. «Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол сураси, 33-оят).

Аллоҳ билан бирга бўлинг, У Зот ҳам сиз билан бирга бўлади! @yunusalioxund


«Қирқ ҳадис»нинг фазилати

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсон фақиҳ бўладиган илмнинг чегараси нима?» деб сўралдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким умматнинг дин ишлари борасида қирқта ҳадисни умматимга етказса, Аллоҳ таоло уни фақиҳ ҳолида тирилтиради ва қиёмат кунида мен унга шафоатчи ҳамда гувоҳ бўламан», дедилар.

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан фақиҳликка элтадиган илмнинг чегараси ҳақида сўради. Яъни савол қилгувчи киши «Инсон қанча миқдорда илм ўқиса, фуқаҳо ва уламолар даражасида бўлади», демоқчи бўлди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат бериб, ким қирқ ҳадисни ёд олиб умматга етказса, Аллоҳ таоло у бандани фақиҳлар жумласидан қилишини баён қилдилар. Мана шу сабабдан уламолар «Қирқ ҳадис» тўпламларини ёзганлар. Улар мана шу ҳадиснинг остига дохил бўлиш мақсадида бу ишга қўл урганлар. Чунки ҳадис давомида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу даражага етган инсонга гувоҳ бўлиб, шафоат қилишларини айтдилар.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.
@yunusalioxund


Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Иброҳим отасидан нақл қилади: Агар Роббингга итоат қилмасанг, Унинг ризқини емагин. Агар Роббингнинг қайтариқларига қулоқ осмасанг, Унинг мулкидан чиқиб кет. Агар Роббингнинг ишига рози бўлмасанг, ўзингга бошқа илоҳ топиб ол. Агар Роббингга осийлик қиладиган бўлсанг, Роббинг сени кўрмайдиган бир жой қидириб топ. @yunusalioxund


9. Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур.

Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги илоҳий таълимотларини қамраб олган китобини–Қуръони Каримни қиёмат кунигача инсониятни икки дунё саодатига элтиш учун, энг тўғри йўлга ҳидоят қилиш учун нозил этди.
«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур».
Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Инсон ҳаётининг ҳамма соҳаларида энг тўғри йўлга йўллайди. Қуръони Карим ҳидояти ақида, эътиқод, маънавият, қадрият, руҳоният, мафкура бобидаги энг тўғри ҳидоятдир.
@yunusalioxund


Ота-она билан муомаладаги 35 одоб:

1. Уларнинг ҳузурида телефонни ўчириш.
2. Сўзларига диққат билан қулоқ солиш.
3. Уларнинг фикрини қабул қилиш.
4. Суҳбатларига қизиқиш билан муносабатда бўлиш.
5. Уларнинг юзига камтарона ва эъзоз билан боқиш.
6. Уларга доимо мақтов ва илиқ гаплар айтиш.
7. Қувончли янгиликларни улар билан баҳам кўриш.
8. Салбий хабарларни айтмаслик.
9. Уларнинг яқин дўстларини мақташ ва ҳурмат қилиш.
10. Улар бажарган ишларини доимо эсга олиб, мақташ.
11. Бир гапни қайта-қайта гапирсалар ҳам диққат билан эшитиш.
12. Уларга оғир бўлган ўтмиш воқеаларини эсга солмаслик.
13. Кераксиз гапларни гапиришдан ўзини тийиш.
14. Улар билан камтарона ҳолда ўтириш.
15. Уларнинг фикрига беписанлик билан қарамаслик ёки инкор этмаслик.
16. Сўзларини бўлмаслик, уларни эркин гапиришига имкон бериш.
17. Уларнинг ёшини ҳурмат қилиш ва неваралар билан безовта қилмаслик.
18. Невароларни уларнинг олдида тергамаслик.
19. Улар берган насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
20. Улар ҳузурида уларни асосий шахс деб билиш.
21. Уларнинг олдида овозни кўтармаслик.
22. Уларнинг олдида ёки улардан аввал юрмаслик.
23. Улардан аввал овқат емаслик.
24. Уларнинг юзига тик қарамаслик.
25. Уларнинг қадрига етиб, улардан фахрланиш.
26. Уларнинг олдида оёқларни узатмаслик ёки орқа ўгирмаслик.
27. Уларни ҳақорат қилиб, уларга маломат келтирмаслик.
28. Уларнинг ҳақига ҳар доим дуо қилиш.
29. Уларнинг ҳузурида чарчаганликни ёки дилхираликни намойиш қилмаслик.
30. Улар хатога йўл қўйган бўлса, уларни кулгуга олмаслик.
31. Улар сўрамасдан олдин уларга хизмат қилиш.
32. Улардан хафа бўлмаслик ва уларни мунтазам равишда зиёрат қилиш.
33. Уларнинг олдида гўзал ва хушмуомала сўзларни танлаб гапириш.
34. Улар яхши кўрган исмлар билан чақириш.
35. Уларни ҳамма нарсадан ва барча инсонлардан устун қўйиш.

Ота-она – ер устидаги хазинаки, ер остига кўчишга яқин қолган.
Илоҳим, уларнинг умрини соғлик ва ибодатда узун қил!
Омин, ё Раббим!
@yunusalioxund


РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ИБОДАТЛАРИ

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида ҳикоя қилади: «Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот Бақара сурасини ўқий бошладилар. Юз оят бўлганда рукуга кетамиз, деб ўйладим. Давом этдилар. Бир ракатда Бақарани ўқийдилар, деб ўйладим. Давом этдилар. Ортидан Нисо сурасини бошладилар. Кейин Оли Имрон сурасини ўқидилар. Кетма-кет ўқир эдилар. Тасбеҳ ояти чиққанида тасбеҳ айтар эдилар. Оятларда Аллоҳдан сўраш маъноси бўлганида, Аллоҳдан сўрардилар. Паноҳ сўраш керак бўлган ўринларда паноҳ сўрардилар. Кейин руку қилдилар, «Субҳана Роббиял аъзим». («Улуғ Робб айблардан покдир».) Рукулари одатдагидан узун бўлди. Қиёмлари (Қиём – намоздаги туриш ҳолати.) ҳам одатдагидан узун бўлди. «Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб рукудан турдилар. Рукуда турган миқдорча турдилар. Кейин саждага кетдилар: «Субҳана Роббиял аъла». («Олий Робб айблардан покдир».) Саждалари ҳам қиёмлари каби узун бўлди...

Изоҳ: Бу ерда Оли Имрон сурасидан олдин Нисо сурасини ўқиганлари айтилди. Оли Имрон биринчи келади. Лекин ўша вақтда Қуръоннинг тартиби ҳозирги шаклда бўлмагани учун Нисо сурасини олдин ўқиган бўлишлари мумкин.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан. @yunusalioxund


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.     

Бугунги   айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун 1 феврал, 2025 йил.
Ҳафтанинг  Шанба     куни .
Ҳижрий сана: 1446. Шаъбон ойининг иккинчи куни.
https://t.me/yunusalioxund


Маккайи Мукарраман ҳақида кам маълум бўлган 14 та факт.

Макка бутун дунёдаги мусулмонларнинг маънавий ва рухий  юраги бўлса-да, у ҳақида  Ислом умматининг кўпчилиги балки билмаслиги мумкин бўлган  фактлар мавжуд.

1. Макка дунёдаги энг қадимий аҳоли доимий яшайдиган шаҳарлардан биридир.
Биргина  Зам-зам қудуғининг ёши  тахминан 4000 йил деб олинади .
2. Ажабланарлиси шаҳар ҳеч қачон бирон бир Ислом империясининг пойтахти бўлмаган.Фақат бир марта вақтинча Хижоз давлатининг пойтахти бўлиб турган холос.
Бироқ, мусулмон ҳукмдорлари мунтазам равишда Маккани сақлашга, унинг қурилиши, ободонлаштириш ишларига сармоя киритиб келганлар.
3. Макканинг бутун худуди  Харам чегараларига кирмайди.
Шаҳарда Шарая каби Харам  чегараларидан ташқарида  жойлашган кўплаб маҳаллалар мавжуд.
4. Илгари шаҳар Бакка  деб аталган.
Бироқ, баъзи олимларнинг таъкидлашича, Бакка номи фақат Каъба ва унинг атрофини англатади.
5. Баккадан ташқари, бу шаҳар Қуръонда Умм ал-Қура деб аталади.
Араб тилида Умму Қура "барча шаҳарларнинг онаси" деган маънони англатади."
6. Бугунги кунда бу жой Макка Ал Мукаррама деб аталади.
Бу сўзма-сўз "Муқаддас Макка шаҳри" деб таржима қилинади."
7. Гарчи Мадина Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам  шаҳри сифатида танилган бўлса-да, у ҳаётининг кўп қисмини Маккада ўтказган.
Муҳаммад пайғамбар  (соллаллоҳу алайҳи ва саллам ) умрининг тахминан 50 йилини Маккада ўтказган .
8. Макка аҳолиси 2 миллион  кишини ташкил қилади.
Эътиборлиси, Ҳаж мавсумида зиёратчилар оқими туфайли бу кўрсаткич 4,5 миллионга яқинлашади.
9. Саудия Арабистони яқин Шарқда энг кўп сайёҳларни қабул қилади.
Бу асосан Макка ва Мадина шаҳарларига миллионлаб зиёратчиларнинг оқиб келиши билан боғлиқ.
10. Инглиз ва рус тилларида "Макка" сўзи у ёки бу сабабларга кўра кўп одамларни жалб қиладиган ҳар қандай жойга нисбатан ишлатилади.
11. Шаҳар маркази Masjid ал-Haram ҳудудида жойлашган бўлиб, у шаҳарнинг аксарият қисмидан пастроқда жойлашган .
12. Қора тош ҳар доим ҳам Маккада бўлмаган.
930 йилда у Исмоилийлар ( карматлар) томонидан ўғирлаб кетилган ва бу террорчилар тошни ўзлари билан Шарқий Арабистонга олиб кетганлар .
13. Британиянинг Тhe Telegraph газетаси Маккадаги Ал Масжидул Харам   масжидини дунёдаги энг қиммат бино деб атади.
Унинг қурилишининг умумий қиймати 100 миллиард долларни ташкил этган.
14. Худди шу энг қиммат бинолар рўйхатида иккинчи ўринни хам Маккада жойлашган Абраж ал-Байт эгаллайди.
Абраж ал-Байт осмонўпар биноси хам  жаҳон рекордларига эга, шу жумладан энг баланд соат минораси ва энг баланд жойдаги масжид хам шу ерда жойлашган.
@yunusalioxund


Ҳақиқатан ҳайратланарли ҳаётий қисса

Бир қиз қуйидагиларни ҳикоя қилади:
"Бир йигит менга уйланиш учун совчи бўлиб келди ва унинг менга уйланиши учун қўйган ягона шарти онасига ғамхўрлик қилишим эди. У мендан бундан ортиқ ҳеч нима талаб қилмаслигини, фақат ишга кетган вақтида ўн йилдан бери ўринга михланиб қолган онасини парвариш қилиб турса шунинг ўзи кифоя эканлигини айтди.
У яна қўшимча қилиб:
— Бу сенинг зиммангдаги мажбурият эмас, балки инсонпарварлик асосида ва менга итоат қилган ҳолда қиладиган ишларинг бўлади- деди.
Мен кўп ўйладим ва ҳатто  иккиландим. Ахир, бу одамга хотин эмас, хизматчи керак эканда дедим.
Ниҳоят отам билан маслаҳатлашдим. У менинг фикрларимни эшитиб кўриб, шундай деди:
— Қизим, бу сенинг ҳаётинг, менинг унга аралашишга ҳаққим йўқ. Аммо менинг маслаҳатимни сўраганинг учун айтаман: "Яхшилик қилиш инсонни ҳар қандай ёмонликдан сақлайди" деган гап бор. Онасига бундай ғамхўрлик қиладиган одам сенга ҳам ҳеч қачон ёмонлик қилмайди. Агар у сени яхши кўрса, сени иззат-икром қилади, ёқтирмаса ҳам ҳурматни сақлайди. Агар унинг онасига ғамхўрлик қилишга қодир бўлсанг, рози бўл. Аммо бу ишда шайтон қалбингга ёмонлик солиши мумкинлигини ҳис қилсанг, “йўқ” де.
Мен рози бўлдим ва биз турмуш қурдик. Тўйдан кейинги биринчи кечамизда у мени онасининг хонасига олиб кирди. Хонага кириб ҳайратга тушдим! Онасининг хонаси жаннатдай покиза ва чиройли эди. Унинг уйини бошқа жойлар билан солиштирганда, бу хона алоҳида меҳр билан безатилганди.
У онасининг ёнига борди ва елкасини енгилгина қоқиб:
— Онажон, мен сизга ваъда қилган совғани олиб келдим. Менинг хотинимни кўришни хоҳлайсизми? — деди.
Онаси кўзларини очиб, аввал ўғлига, кейин эса менга нигоҳ ташлади. Онажонимнинг қарашлари оғриққа тўла, аммо юзларида ҳузнли табассум бор эди. Ўша лаҳзани сўз билан ифода этишнинг иложи йўқ. Онаси шундай деди:
— Қизим, туйингиз муборак бўлсин. Сизга меҳрибон фарзанд беришини ва ўғлимга муносиб жуфт бўлишингизни Аллоҳдан сўрайман.
Онаси шу гапларни айтиб кўзларидан ёш тўкканда, у:
— Онажон, йиғламанг, деб кўз ёшларини оҳиста артиб қўйди.
Мен эса онажонининг қўли ва пешонасини ўпиб:
— Омин, онажон, — дедим.

Шундан кейин бу уйдаги кунларим барча нарсадан ҳайрон қолиш билан ўтди. У онасига ўз қўли билан ғамхўрлик қиларди: юз-қўлларини ювиш, сочларини ювиб- тараш ҳам унинг одатий ишларидан эди. Онажониси қийналиб қолмаслиги учун махсус юмшоқ тароқ олиб келганида, унинг ўз онасига бўлган меҳрига янада ҳайратландим.
У онасининг саломатлигига ҳеч қачон эътиборсизлик қилмасди. Ҳар кеча камида уч марта уйғониб онасин у ёнбошидан, бу ёнбошига айлантириб, ёнбошларида яралар пайдо бўлмаслигига ишонч ҳосил қиларди.
Мен бу инсоннинг онасига бўлган муҳаббатини яхши кўриб қолдим. Мендан талаб қилинган ягона вазифа — онажонига овқат бериб, дори-дармонларини ичириб туриш эди.

Мен ўғил кўрганимда, боламни онажонисининг қучоғига қўйдим ва: дуо қилинг, набирангиз ҳам  ўғлингиздек ота-онасига меҳрли бўлишини истайман, дедим.
Онажоним шундай жавоб берди:
— Қизим, менинг ўғлим Аллоҳнинг менга берган неъмати. Сен ҳам доим Аллоҳдан унинг тарбиясида ёрдам сўраб дуо қил.
Эримнинг ҳаёти тўла-тўкис яхшилик, барака ва онасига бўлган беқиёс меҳр эди. Бир кун ҳам унга норозилик билдирганини кўрмадим.

Ёшлар учун ибрат олишга арзийдиган бу одам — шайх доктор Муҳаммад Ратиб Набулсий эди.


@yunusalioxund


Қалб

Аллоҳ таоло қалбларнинг бир қанча турларини зикр этиб, ҳолатларини баён қилиб берган:

Соғлом, саломат, покиза қалб
У Аллоҳгагина ихлосли ва турли тойилиш, оғишлардан холи қалб.

Тавба қилувчи қалб
У мудом Аллоҳга қайтувчи, тавба қилувчи қалб. 

Қўрқувчи қалб
У Аллоҳ таолонинг Ўзидангина қўрққан қалб.

Тақводор қалб
У Аллоҳ таолонинг шиорлари-буйруқ ва қайтариқларини улуғлайдиган, риоя қилиб, ҳурматлайдиган қалб.

Тирик қалб
У Аллоҳга иймон келтирган ва Унга шукр қилган қалб. 

Касал қалб
У шубҳа, нифоқ, риё каби дардга гирифтор бўлган қалб.

Басират кўзи кўр қалб
У ҳақни кўрмайдиган ва идрок этмайдиган қалб.

Гуноҳкор қалб
У Ҳақ гувоҳлигини беркитгувчи қалб.

Кибрли қалб
У Аллоҳнинг борлиги ва бирлигидан, У зотга итоат қилишдан кибр қилувчи, зулмкор, тажовузкор қалб.

Қаттиқ, қўпол қалб
У ундан раҳм-шафқат, меҳр-мурувват суғуриб ташланган, ғализ қалб.

Қасоват, моғор босган қалб
У иймон билан юмшамайдиган, унга эгилмайдиган, Аллоҳни эсламайдиган ва ҳатто Уни танимайдиган қалб.

Ғофил қалб
У ҳаёти дунёда ўз вазифасидан, нима учун яратилганидан ғофил, гумроҳ қалб.

@yunusalioxund


Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган ҳаражати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.
@yunusalioxund


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БУЮК ВАЗИФА

Бу кеча яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нималар берилди?

Бу кеча - беш вақт намоз фарз бўлди,
Аллоҳга шерик қилмай, гуноҳларига тавба қилганларнинг кечирилиши ҳақидаги хушхабар берилди ва
"Бақара" сурасининг сўнгги уч ояти нозил бўлди...

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/yunusalioxund




ЖУМА КУНЛАРИ 12 МАРТА ОЯТАЛ КУРСИЙНИ ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ!

Ҳадис-и Шариф
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Умматимдан кимдир эрталаб "ўн икки (12) марта"
Оятал Курсийни ўқиб кегин бомдод намозини ўқиса;

-1- Аллоҳ таоло уни шайтоннинг ёмонлигидан сақлайди.

-2- Қуръонни тўлиқ уч марта ўқигандек савобга эга бўлади.

-3- У кишига қиёматда бутун дунё аҳлини мунаввар қиладиган нур тожи берилади.

💨Ҳазрати Анас Ибн Молик;
"Ё Расулуллоҳ, буни ҳар куни ўқийманми?"
Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар;
➖Йўқ, уни ҳар жума куни ўн икки (12) марта ўқиш кифоя.
Чунки бу сизнинг барча кунларингизга етарли бўлди.

_(Табороний, ал-муcамул-Кабир 8/135)
@yunusalioxund


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.     

Бугунги ЖУМА айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун 31 январ, 2025 йил.
Ҳафтанинг  ЖУМА     куни .
Ҳижрий сана: 1446. Шаъбон ойининг биринчи куни.   
ЖУМААЙЁМИНГИЗМУБОРАКБЎЛСИН. Аллоҳ таоло бугунги жума кунини файзли, баракали ва хайрли қилсин.

🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

🌹💐🌞ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!😊💐🌹
https://t.me/yunusalioxund


ЁМОНГА ЯХШИ МУОМАЛА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳо онамиз билан бирга ўтирган эдилар. Бир киши киришга рухсат сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом уни кўриб: «Бу ёмон одам», дедилар. Аммо унга чиройли муомала қилиб, очиқ юзли бўлдилар. У одам кетганидан сўнг Оиша онамиз: «Ё Расулуллоҳ! Бу одамни кўрганда «Яхши одам эмас», дедингиз. Лекин очиқ чеҳра билан кутиб олдингиз, бунинг боиси нима?» деб сўради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша! Менинг одамларга ёмон муомала қилганимни кўрганмисан? Аллоҳнинг даргоҳида Қиёмат куни энг ёмон одам бу дунёда одамлар унинг ёмонлигидан сақланиш учун қочиб юрадиганидир», дедилар.

Изоҳ: У одам мусулмон бўлмаган ёки мусулмон бўлса-да, хулқи ёмон эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга билдириб қўйиш учун унинг ёмон эканини айтганлар. Лекин ўзига айтмаганлар. Чунки ёмонга ёмонлигини айтишдан фойда йўқлигини билганлар. Айни пайтда, ёмонга ёмон муомала эмас, яхши муомала қилиш фойдалироқ эканини билдирганлар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан. @yunusalioxund




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИСРОФЧИЛАР ШАЙТОННИНГ ОҒА-ИНИЛАРИДИР.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА @yunusalioxund

Показано 20 последних публикаций.