Репост из: Munajjimlar bashorati ⚡
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун худо хохласа профессионал касбингиз доирасида мартабангиз ошиши кутилмоқда. Иш кўпайгандан кўпаяди, ҳамкорлар, ҳамкасблар сизни олқишлаб чарчашмайди. Тажрибаси камроқлар сиздан маслаҳат сўрашга шошилади. Асосийси, тўғри йўлдан адашманг. Иблиснинг йўлига юрманг. Кучингизни тўғри сарфлай билсангиз, барча муаммоларни ўз имкониятларингиздан келиб чиққан ҳолда ижобий ҳал этасиз. Муҳаббатда ҳам аҳиллик, бахтли лаҳзалар сизники бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 ноябр куни пул ва омад топишингиз йўлида анча заҳмат чекишингизга тўғри келади. Бардош билан, кучли иродангизга таянган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, иншооллоҳ мақсадга албатта етасиз. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Сафар сизда илиқ таассуротлар қолдириши аниқ. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун асосий вақтингизни фарзандлар, фарзанд бўлмаса, жуфтингиз, у ҳам бўлмаса, ширин хаёлларингиз билан бирга ўтказинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Куннинг биринчи ярмида ўтмишда қолган собиқ қалбингиз эгаси билан интернет орқали ёзишмалар ёзишишингизга тўғри келади. Шахсий ҳаётингизда муаммолар йўқ эмас. Ўзаро жанжаллар, баҳслар сизни четлаб ўтмоқчи эмасга ўхшайди. Молиявий муаммолар эса ижобий ҳал бўлади. Шунинг учун ҳам келажакка реал кўз билан боқа бошлайсиз. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
25 ноябр куни бировлар уддалай олмаган ишларни ҳам сизнинг зиммангизга юклашади. Хавотирланманг, сизда куч ва имкониятлар етарли. Бунга қўшиб ўз вазифангизни ҳам аъло даражада адо этасиз. Тушдан кейин қариндошлардан бирини оғир вазиятдан олиб чиқишингизга тўғри келиши мумкин. Баъзилар нималарнидир сотиб олиш учун катта пул сарфлашлари мумкин. Айримлар эса янги уйга кўчиб ўтиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун янги танишувларни бошдан кечирасиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Миянгизда ишингиз билан боғлиқ янги ғоя ва режалар пайдо бўлади. Лекин уларни ҳамкасбларга гуллаб юрманг. Ишхонангизда ҳасадгўйлар етарлича топилади. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири сизга дил ҳасратларини тўкиб солиши кутилади. Кечки пайт сизга шубҳали бир иш таклиф этишлари мумкин. Рози бўлманг, йўқса, катта пул йўқотасиз. Муҳаббатда омадингиз чопади. Оила қурмаган бўлсангиз, тун бўйи вақтингизни романтика оғушида кечирасиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 ноябр куни ишларингизни шу қадар усталик билан тез уддалайсизки, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Шубҳасиз, иш нафақат маънавий, балки моддий манфаатдорлик ҳам ҳадя этади. Муҳаббатда сизни кичик синовлар кутади. Агар ҳақиқат сиз томонда деб ҳисобласангиз, бўш келманг-да, синовлардан ўтаверинг. Саломатлигингиз ҳаво билан боғлиқ бўлиб, сизга кичик ноқулайликлар олиб келиши мумкин. Сурункали хасталик билан оғриганлар дориларини ўз вақтида ичиб юришса, муаммо бўлмайди.