ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ёзёвон тумани ҳокимлиги расмий канали
Веб-сайт: 👉yozyovon.uz
Facebook: 👉 yozyovon24
Instagram: 👉 yozyovon_tuman_hokimligi
YouTube: 👉 YOZYOVON TUMAN HOKIMLIGI

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Фарғона вилояти ҳокими Хайрилло Бозоровнинг 8 март табриги ёзёвонлик фидойи аёлга етказилди

Ёзёвон туманида кўп йиллар буён жамоат ишларида фаол иштирок этиб, ўзининг меҳнати ва инсонпарварлиги билан эътирофга сазовор бўлган Аҳмедова Маҳсудахон яна бир карра эътибор ва эъзозга лойиқ кўрилди.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғона вилояти ҳокими Хайрилло Бозоровнинг табрик ва совғалари Маҳсудахон онага топширилди.
.. Вилоят ҳокимининг самимий табриги ва эзгу тилакларини Ёзёвон туман ҳокими ўринбосари Саидахон Усмонова ўқиб эшиттириб, юксак эҳтиром билан совғани топширди.
— Давлатимиз томонидан хотин-қизларга берилаётган эътибор жуда катта. Бугун менга кўрсатилган ҳурмат ва эътирофдан жуда хурсанд бўлдим. Ҳар бир аёлга шундай эътибор қаратилса, жамиятимиз янада гуллаб-яшнайди, — деди Аҳмедова Маҳсудахон ўз миннатдорлигини изҳор этиб.
Айни пайтда, туманда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, ўз соҳасида муваффақият қозониши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу каби меҳр-оқибатга асосланган тадбирлар эса уларга куч-ғайрат ва иштиёқ бағишлайди.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Байрамингиз муборак, азиз аёллар!

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари аёлларни байрам билан қутлайди.


,,Доктор Холиқов" клиникаси фаолияти ҳақида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида фоторепортаж

https://uza.uz/uz/posts/sifatli-tibbiy-xizmat-bugunning-talabi_695363


Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 8 март--Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида ўтказилган ,,Фарғона аёли" видеороликлар танловида Тараққиёт МФЙда истиқомат қилувчи матонатли қизимиз Хадичахон Эргашева ўз ҳунармандчилик фаолияти ҳақида хотин-қизлар ва оила бўлими билан ҳамкорликда тайёрлаган ижодий иши билан қатнашиб, фахрли 2-ўринни эгаллаб, вилоят ҳокими фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совға-ноутбук билан тақдирланди.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Фарғона_24

Ёзёвон туманидаги Марказий Фарғона сув омбори атрофида ,,Яшил макон" лойиҳаси доирасидаги йирик истиқболли ҳашарда беш мингдан зиёд юртдошларимиз қатнашдилар.




Репост из: Farg'ona viloyati hokimligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Матонат

Орамизда шундай инсонлар борки, ҳаёт синовлари олдида чўчимай сабр ва шукрона билан яшайди. Меҳнати ва ҳунари орқали ўз ўрнини топади.

Ёзёвон туманилик Ҳадича Эргашева шундайлардан бири.

"Мен ҳам Ўзбекистоннинг бахтли аёлларидан бириман" дейди у.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


Мукофотлаган ҳақида ҳикоялар

ЁЗЁВОН ФАХРИ

Ижод аҳли турфа, бири яхши ёзади, 
сўзамол эмас, бирови сўзга чечан, 
бир сатр тузукроқ “нарса” ёзолмайди. 
Ўктамхон Солиевага ҳам воизликда, 
ҳам қаламда, хонандаликда истеъдодни 
Аллоҳ юқтирган.
Оддий қишлоқ муаллимаси, бошланғич 
синф ўқитувчиси бугунги Ўктамхон 
Солиева даражасига осонликча 
эришмади. Тинмай ўқиш, ўз касбига 
фидойилик, болажонларга онадай 
меҳрибонлик уни Чўлигулистон 
мактабидан секин-асталик билан 
туман, вилоят миқёсига танитди. Бугун 
Ўктамхонни Тошкенту Самарқандда 
ҳам ўз мухлислари, ижод аҳли орасида 
орзиқиб кутадиган дўсту устозлари 
бисёр.
Таниқли ижодкорлар Муҳтарама 
Улуғова, Қутлибека Раҳимбобоева 
Ўктамхонни ўз сингилларидай 
ардоқлашлари, ижодий 
ҳамкорликларини ўз кўзимиз билан 
кўрганмиз. Ўзбекистон халқ шоираси, 
вилоят ёзувчилари сардори, сенатор 
Энахон Сиддиқова Ўктамхонни ўз 
қизидай авайларди.

Ўтган ёзда Толқудуқда Фарғона, 
Андижон, Наманган ижодкорлари 
иштирокида “Ёзёвон илҳомлари” 
анжумани бўлди. Анжуманни кузатиб 
ўтириб, ҳудди пойтахтда ўтаётган 
ижодий давралар кўз олдимизга келди. 
Телевизордаги кўрсатувлардан кам 
давра бўлмади. Бунда воиз, бошловчи 
Ўктамхонни истеъдоди шундоқ кўриниб 
турди.

Бугун Ўктамхон Солиева кириб борган 
давралар чамандай файзли бўлиб 
кетади. Ундаги очиқ чеҳра, юзидаги, 
кўзидаги меҳр ёшу кексага бирдай 
юқади. Яқингача Ўктамхон Солиева 
Ёзёвонда ягона Ўзбекистон Ёзувчилари 
уюшмаси аъзоси эди. Иккинчи бўлиб, 
аъзоликка шоиранинг шогирди 
Қобилжон Шерматов қабул қилинди. Бу 
бизнинг фахримиз.

Яна шоира публицист, воиз Ўктамхонни 
бир жиҳати, у ниҳоятда шогирдпарвар. 
Йилт этган истеъдодни у “қулоғи”дан 
ушлаб, то элга танитгунча тиним 
билмайди. Энг эрка шогирди Қобилжон 
Шерматов ҳозир роман ёзди, олийгоҳни 
тамомлаб, вилоят газетасида ишлаяпти. 
Чекка қишлоқда яшовчи ногирон йигит 
Мард Раҳмонни китобини чиқаргунча 
қанча елиб-югурди.
Ёш истеъдод Мадаминжон 
Солижоновни қисса ёзганидан ҳудди 
ўзи ёзгандай қувонди. Мадаминжонни 
етаклаб вилоятдаги шаҳару 
туманлардаги мактабларда китоб 
тақдимоти ўтказиш, учрашувлар 
ташкиллашдан чарчамади. Эркин 
Воҳидов номидаги ижод мактабида 
бугун ўқиётган истеъдодли йигит-қизлар 
Ўктамхонни атрофида гирди-капалак 
бўлишини бир кўрсангиз. Бу бағри 
кенглик, бундай олийҳимматлилик ҳар 
кимга ҳам насиб этавермаган.

8 март – Халқаро хотин-қизлар 
куни муносабати билан
мукофотлаш 
тўғрисида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг Фармони эълон 
қилинди.
Юртдошимиз, Эркин Воҳидов номидаги 
ижод мактаби ўқитувчиси, Ўзбекистон 
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира 
Ўктамхон Солиева Президент фармони 
билан II даражали «Соғлом авлод учун» 
ордени билан мукофотланди. 
Юксак мукофот қутлуғ бўлсин! 
Табриклаймиз!
Ўктамхон Солиева билан ҳар қанча 
фахрлансак арзийди.

Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ,
Малик БОЙ МУҲАММАД,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолари.




#Хотин_қизларга_эътибор
#Ўзбекистон
#Ёзёвон_фахри
#Ижод_ва_Маърифат

Юксак мукофот – юксак эътироф!

Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш, уларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Шунинг ёрқин тасдиғи сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда юртимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фидойи аёлларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Юртимиз учун муҳим бўлган мазкур маросимда Ёзёвонлик Ўктамхон Солиева – Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқитувчиси, шоира, ютуқлари ва ижодий фаолияти учун II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланди!

Бу юксак мукофот фидойи устоз ва ижодкорнинг меҳнатига берилган муносиб баҳодир. Давлат раҳбари олдида нутқ сўзлаган Ўктамхон Солиева юртимизда аёлларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва имкониятлар учун чуқур миннатдорлик билдириб, келажакда ҳам эл-юрт равнақи учун сидқидилдан хизмат қилишини таъкидлади.

Бу ютуқ – Ёзёвон учун, ижодкор аёллар учун, устозлар учун катта ифтихор!

Юксак мукофотингиз муборак бўлсин, Ўктамхон опа!

Рисолатхон Мамажонова,
Миллий демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши раиси ўринбосари.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёзёвонликлар фахри, иккинчи даражали  ,, Соғлом авлод учун" ордени соҳибаси Ўктамхон Солиева эътибор ва эътироф учун Президентимизга миннатдорчилик билдирди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёзёвон туманида 8 март--Халқаро хотин-қизлар куни тантанали нишонланди.


⚡️Ёзёвон тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими  бошлиғи Саидахон Усмонованинг
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам табриги


    📝Ассалому алайкум мўътабар  онахонлар,  қадрли опа-сингиллар!
    Сизларни гўзаллик,  меҳр ва муҳаббат байрами  
8 март -  Халқаро  хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман.
     Сизларга мустаҳкам соғлиқ-саломатлик,  бахту саодат,  омад,  меҳнатларингиз роҳатини  кўришликни тилаб қоламан!
    Оилангиз тинч, дастурхонингиз тўкин  бўлсин,  фарзандларингиз бахту иқболини  кўринг!  Дуогўй онахонларимиз  бор бўлсинлар!
    Байрамингиз муборак бўлсин!


Репост из: Farg'ona viloyati hokimligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Аёлларга гул ярашади!” – Байрамга кайфиятни кўтарувчи, мўъжаз видеоролик

Фарғоналик олимпиада ва жаҳон чемпионлари, эл суйган санъаткорлари, фаол аёл-қизлари иштирок этган видеоролик сизларга байрамона кайфият улашади.

Ушбу ролик Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят маданият бошқармаси ҳамда Vodiy1.uz сайти ҳамкорлигида суратга олинган.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X




Туман ҳокими табриги

ОИЛА ВА ЖАМИЯТ УСТУНЛАРИ

Дилшоджон ДЖАЛИЛОВ,
Ёзёвон тумани ҳокими.

    Азиз, мунис ва муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

     Сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклайман.  Бу қутлуғ айёмда  энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз.
Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки, сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
     Туманимиздаги қайси жабҳани олмайлик,  таълим, тиббиёт, маҳалла, тадбиркорлик, барчасида юзлаб опа-сингилларимиз юртимиз тараққиёти,  эл соғлиги, ободончилиги йўлида мардонавор меҳнат қилишмоқда.
 
     Меҳри дарё онахон, опа-сингилларимизни яна бир бор байрамлари билан табриклаймиз
    
    Барча-барчаларига оилавий хотиржамлик, хонадонларига тинчлик, файзу барака тилайман.

  




Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигидаги мақолада Марказий Фарғона сув омборидаги яшил макон лойиҳаси доирасидаги ҳашар Катта Фарғона канали қурилишига ўхшатилди

Яшил макон экотуризмга хизмат қилади (+видео)
http://uza.uz/posts/695709

Показано 20 последних публикаций.