Репост из: Abdulla Sher ijodi
САНДОН ВА БОЛҒА
Баъзан мен болғаман, сен эса – сандон,
Гоҳ сандон менман-у, сен эса – болға;
Шу тахлит иккимиз, дўстгинам, Замон,
Тиришиб-тирмашиб, борамиз олға.
Кечамни қолдириб туманли тунга,
Куласан эртамни «Гўзал эртак!» деб;
«Сажда қил, – дейсан сен, – фақат бугунга!
Ўшанда сеники ганжу зийнат, зеб».
«Замонга боқ!» демиш, тўғри, донолар,
Лекин, мен нодон-чи, кўкка боқаман.
Устимдан кулади сипо дарёлар:
Тескари сувман мен – Шарққа оқаман.
Ҳар гал йил бошида кўришиб Ерда,
Сен дейсан: «Бормисан, эй Шоир, ҳамон?»
Мен ҳам кулиб туриб, сўз дейман шеърда:
«Ҳамон юрибсанми имиллаб, Замон?!»
Шу тахлит яшашда этамиз давом
Иккала қадрдон – сандону болға.
Ҳайратда тикилар бизларга авом:
Судраб бир-бировни борамиз олға.
Нурафшон,
2020
Баъзан мен болғаман, сен эса – сандон,
Гоҳ сандон менман-у, сен эса – болға;
Шу тахлит иккимиз, дўстгинам, Замон,
Тиришиб-тирмашиб, борамиз олға.
Кечамни қолдириб туманли тунга,
Куласан эртамни «Гўзал эртак!» деб;
«Сажда қил, – дейсан сен, – фақат бугунга!
Ўшанда сеники ганжу зийнат, зеб».
«Замонга боқ!» демиш, тўғри, донолар,
Лекин, мен нодон-чи, кўкка боқаман.
Устимдан кулади сипо дарёлар:
Тескари сувман мен – Шарққа оқаман.
Ҳар гал йил бошида кўришиб Ерда,
Сен дейсан: «Бормисан, эй Шоир, ҳамон?»
Мен ҳам кулиб туриб, сўз дейман шеърда:
«Ҳамон юрибсанми имиллаб, Замон?!»
Шу тахлит яшашда этамиз давом
Иккала қадрдон – сандону болға.
Ҳайратда тикилар бизларга авом:
Судраб бир-бировни борамиз олға.
Нурафшон,
2020