Прокуратура органлари ходимлари бугун касб байрамини нишонлайдилар.Прокуратура Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Улар вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, идораларининг ҳарбий тузилмаларида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилади.
Ҳаттоки, Президент давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат хавфсизлик хизмати устидан ҳам қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширади.
Улар нафақат қонун ижроси устидан назорат, балки, ҳудудларнинг тўртдан бир қисмига масъул сифатида, сектор ҳудудидаги пахта, ғалла, пилла, озиқ-овқати ва нархи, фуқароларнинг дарди-ташвиши, уларнинг бандлиги, ўқиши, контракт тўлаши, суви, йўли, беморининг даволаниши ва бошқаларга жавобгар ҳамда масъул. Гарчи, туманда 6-7 киши бўлиб, ишлашсада.
Улар қонун устидан назоратни амалга оширсада, ўзларининг меҳнат ҳуқуқини бузишга мажбурлар. Сабаби, шу 6-7 та ходимга юзлаб аризалар, секторга оид муаммоларни ҳал қилиш зарурияти туради. Шу сабаб, кунлик 8 соат ўрнига, 14 соатлаб ишлаётганлари сир эмас.
Байрамингиз
муборак бўлсин!