Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali
Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy.
Web-sahifa: http://yangikurgan.uz
El.pochta: yangikurgan-hok@inbox.uz
Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Моҳи Рамазон муносабати билан Янгиқўрғон туманидаги масжидларда ўқилаётган таровеҳ намозларида халққа соғлик, омонлик, юртга ривож, тинчлик, осойишталик тилаб, дуоларга қўл очилмоқда.


🔰 Ўзбекистон Президенти Парижга жўнаб кетди

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


ИСТЕЪМОЛЧИЛАР  ДИҚҚАТИГА!

Жорий йилнинг 12 март куни "Худудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиалининг  йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш,  ҳамда аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Янгиқўрғон туманидаги п/ст Янгиқўрғондан чикивчи Л- 110 кВ "Исковот"-2.ҳаво  тармоғида  жорий таъмирлаш ишларини бажарилади.

Бунинг натижасида "Маданият",  "Хадикент",   "Поромон",  "Оқтепа", "Нов"   маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида соат 9:00 дан 17:00 га қадар истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилиш содир бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Янгиқўрғон туман электр таъминоти.


"Олмазор" маҳалласида туман ҳокими Асадулло Нажмиддиновнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қабулда фуқаролар Г.Жўрабоева кредит, А.Умарбоев хусусий боғини кадастр қилиш, О.Халилова тадбиркорлик учун ер сўраб, М.Жуманова уй-жойини таъмирлаш масалаларида мурожаат қилдилар.

Мурожаатлар ҳал этишлик учун масъулларга йўналтирилди ва назоратга олинди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


#online

"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига биноан

Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов навбатдаги манзил - "Бирлик" маҳалласида бўлди.

Оғир ҳудуд деб белгиланган "Бирлик" маҳалласида ҳам Юртбошимизнинг "Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар, жумладан  ҳар бир хонадон ва оилада
томорқага экин экиш, уй-жойида шинам ва файзли муҳит яратиш, тозаликни сақлаш орқали турмушини фаровонлаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўрганиш давомида, айниқса, аҳоли томорқаларини узлуксиз сув билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Показано 6 последних публикаций.