Миграция масаласида муҳокама йиғилиши ўтказилди
СамДУ Каттақўрғон филиалида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ишчи гуруҳи, шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари ва маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида миграциядаги фуқаролар билан ишлаш мавзусида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда маҳаллаларда миграциядаги фуқаролар хатловини ўтказиш жараёни ва бунда маҳалла еттилигининг тутган ўрни алоҳида таъкидланиб, миграциядаги ва миграциядан қайтган фуқаролар ҳамда уларнинг яқинлари билан ишлаш, бандлигини таъминлаш, қийналган оиллаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан керакли чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, миграциядаги меҳнат фаолияти, иш шароитидан қониқмай, юртимизга қайтмоқчи бўлган фуқаролар учун керакли барча амалий ёрдамлар кўрсатилиши, ўзларига мос иш ўринлари орқали бандлиги таъминланиши лозимлиги таъкидланди.
📱
@YangiKQ