Янгича "Мингбулоқ"


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.
Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Кун_тарихи

Малика Гавҳаршодбегимнинг нефрит узуги қаерда сақланмоқда?


Ватанимиз тарихидаги 18 январь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Батафсил: https://uza.uz/posts/678903

@yangicha_mingbuloq


#ЭРТАЛАБКИ_МУТОЛАА

☝️Ўткир Ҳошимов нима учун маймунларга ҳавас қилган эди?
 
«Россия телевизорида кино кўрсатди. Ўттиз еттинчи йил қатағони ҳақида. Қора плаш кийганлар бир бечорани икки қўлтиғидан олиб, кўча бошида турган қора машинага судраб кетяпти. Эшик олдида унинг аёли эмизикли боласини бағрига босиб, унсиз йиғлаяти.
Беш-олти ёшлардаги болакай «дада, дадажон», деганича отасининг кетидан чопиб бораяпти. Кўчанинг у юзида одамлар турибди. Бирининг кўзида қўрқув, бириникида ўкинч, яна бири лоқайд қараб турибди. Бирови эса лабини истеҳзоли буриб, худбинона илжаяди («халқ душмани»ни «керакли жойга» чаққан «сиёсий хушёр» кимса).

Орадан анча ўтиб, яна ўша телевизорда «Ҳайвонот олами» кўрсатувини кўрдим.
Йўлбарс дарахтнинг пастки шоҳида банан еб ўтирган маймунга ташланиб қолди. Маймунча жон аччиғида чийиллади. Шунда ғалати ҳолат рўй берди. Паст-баланд дарахтлардан ўнлаб маймунлар шиддат билан тушиб, йўлбарсга ташланишди. Маймунлар бор овозда шовқин кўтариб, мўр-малахдек ёпирилди. Бири тишлади, бири юмдалади. Забардаст бир маймун эса йўғон харини олиб, йўлбарснинг бошига чунонам туширдики, йўлбарс думини қисганча қочиб қолди…

…Маймунларга ҳавасим келиб кетди».


Ўткир ҲОШИМОВ,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси.
«Дафтар ҳошиясидаги битиклар»
дан.

❗️ҲАР БИР БИТИКДА БИР ҲИКМАТ МУЖАССАМ.
ХУЛОСА ЭСА ЎЗИНГИЗДАН.

@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Эрталабдан кофе ичадиганларга хушхабар.

Яқинларга ҳам улашинг.

@yangicha_mingbuloq


#Bugungi_kun_hikmati

Эзгулик - биз осмон остида эгаллаб турган ўрнимиз учун ижара ҳақидир.


✍ Робин Шарма

@yangicha_mingbuloq


Ҳаж ва Умра зиёрати учун янги талаблар жорий этилмоқда

2025 йил февраль ойидан Саудия Арабистонига Умра ва Ҳаж амалларини бажариш учун борадиган зиёратчилардан менингит касаллигига қарши эмланганлик ҳақидаги ҳужжат талаб этилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, зиёратга келадиган 1 ёш ва ундан катта фуқаролар менингит касаллигидан эмланганлик ҳақида сертификат тақдим қилиши шарт. Сайтда Саудия Арабистони томонидан тасдиқланган вакциналар рўйхати ҳам келтирилган:

MenACWY полисахарид вакцинаси – уч йил ичида ва мамлакатга ташриф буюришдан камида 10 кун олдин қабул қилинган бўлиши керак;

MenACWY conjugated2 вакцинаси – беш йил ичида ва мамлакатга келишдан камида 10 кун олдин қабул қилинган бўлиши керак.

@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Совуқ сувда душ қабул қилишни организмга қандай фойдалари бор.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

@yangicha_mingbuloq


Юз йил яшовчи инсонларнинг яширин нонуштаси

✅ Роҳиблар сувда намланган бодомни нонушта олдидан энг яхши бири деб билишади. Унда марганец, Е витамини, оқсиллар, толалар, Омега-3 ва Омега-6 ёғ кислоталари мавжуд.

✅ Бодом овқат ҳазм қилишни ва вазн йўқотишни яхшилашга ёрдам беради, юрак соғлиғини қўллаб-қувватлайди ва ёмон холестеролни камайтиради. Ёнғоқ таркибида антиоксидантлар мавжуд бўлиб, қон шакар даражасини тартибга солади ва юқори қон босимини пасайтиради.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тавба
Уч минг одамни алдаган андижонлик онлайн “Айфонфуруш” фирибгар қўлга тушди

Одамлар ҳам содда-да.. Бўлмаса, инстаграмдаги тайини йўқ онлайн Айфон сотадиган фирибгарга миллион-миллион пулларини ишониб берармиди?

Батафсил видеода
👆

@yangicha_mingbuloq


2024 йилда 483 нафар ўзбекистонлик мигрантнинг жасади Ватанга қайтарилди

Шундан 474 нафари Россиядан, 5 нафари Туркиядан, қолгани Жанубий Корея ва Қозоғистондан олиб келинган. Миграция агентлигидан маълум қилишларича, жасадларни олиб келиш харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланган.

@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#биласизми?
‼️ Энди контрактга кирган талаба 2-курсдан грантга ўтиши мумкин, грантга киргани эса контрактга тушиб қолиши мумкин

Олий таълимда ўзгариш: энди давлат гранти 4 йилга битта талабага берилмайди — грантлар ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади
Бундан ташқари, янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди.

@yangicha_mingbuloq


САҲАРХАНДА

Қўлга тушган мактаб қоровулини тергов қилишяпти:
— Хўш, айтинг-чи? Мактабдан нималарни ўғриладингиз? – сўрабди терговчи.
Қоровул юзини буриштириб:
— Хўжалик бўлими мудиридан бирор арзигулик нарса қолмаган-ку ўзи?!.. – дермиш.

* * *
Чекка бир қишлоқдаги болалар боғчасига текширувчилар келибди.
— Болажонлар, сизларга боғча ёқадими?
— Ҳа!
— Нимаси ёқади?
— Боғчамизни ҳовлисида ҳовуз кавлаб беришди. Бош билан шўнғишни машқ қиляпмиз. Ўрганиб олсак, сув тўлдириб беришаркан...

@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Камолиддин Рахимов қўшиқлари" республика фестивалининг 2-мавсуми.

@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Ўзбекистон биринчи сунъий йўлдошини учирмоқчи

Ўзбекистон қачон биринчи сунъий йўлдошини космосга учиради? Жорий йилнинг 16-январ куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида  “Ўзбеккосмос” томонидан ўтказилган матбуот анжуманида шу каби саволларга жавоб берилди.

@yangicha_mingbuloq


#ТЕЗКОР
🇷🇺 🇮🇷 Россия ва Эрон кенг қамровли стратегик шериклик шартномасини имзолади

Бугун Москвада Россия президенти Владимир Путин ва Эрон президенти Масуд Пезешкиён кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади.

Келишув мудофаа, терроризмга қарши кураш, энергетика, молия, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги, маданият, фан ва технология, атом энергетикаси каби соҳаларини қамраб олади.

Шартнома келгуси 20 йил давомида икки давлат орасидаги муносабатларни белгилайди.

@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Носкашлар учун носдан яхши нарса йўқ экан-да 😅

Носкашларга жўнатиб қўямиз!

@yangicha_mingbuloq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#диққат #тарқатинг

❗️Дубай ёки бошқа жойларга Абу Даби орқали бора кўрманг

Ўзбекистон фуқароларини 1 хафталаб аэропортда ушлаб туриб ортга қайтаришмоқда

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.

@yangicha_mingbuloq


❗️2025 йил феврал ойи бошидан Умра амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига борадиган зиёратчилардан менингитга қарши эмланганлик ҳақидаги ҳужжат талаб этилади. Ушбу давлат Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуни талаб қилувчи ҳужжат қабул қилди.

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида эълон қилинган янги тартибга кўра, мамлакатга Умра ва Ҳаж зиёрати ёки зиёрат даврида мавсумий ишлаш учун келадиганлардан менингитга қарши эмланиш талаб этилади.


@yangicha_mingbuloq


🌑Ой хавф остидаги маданий объектлар рўйхатига киритилди

Жаҳон ёдгорликлар фонди Ойни биринчи марта хавф остидаги маданий объектлар рўйхатига қўшди.

Ташкилотнинг айтишича, инсоннинг Ойдаги фаолияти ортиб бораётгани туфайли илк экспедициялардан қолган тарихий изларга зарар етиши мумкин.

Шунинг учун бу тарихий бойликларни ҳимоя қилиш муҳим.

@yangicha_mingbuloq


🏛“Уйда ёлғиз” фильмларидаги кошона 5,5 млн.га сотилди

Бу ҳақда TMZ хабар берди.

ОАВ хабарларига кўра, фильмда уй фақат ташқи томондан суратга олинган, чунки ички қисмлар суратга олиш гуруҳи учун жуда торлик қилган.

@yangicha_mingbuloq


🇺🇿❌Ўзбекистондан чиқишга “запрет” бор-йўқлигини телефондан текшириш мумкин – йўриқнома

Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 4 та йўл билан текшириш мумкин:

▪️ЯИДХП (my.gov.uz) дан;
▪️Мажбурий ижро бюроси сайтидан;
▪️МИБ иловасидан;
▪️МИБнинг махсус Telegram ботидан (@mibuzrasmiy_bot).

Telegram бот орқали текшириш энг осони:

1. Мессенжер орқали ботни ишга туширасиз;
2. “Ижро ҳужжатлари” тугмасига босасиз;
3. Паспорт серия ва рақамини киритасиз (масалан: AA1234567);
4. Туғилган кунингизни киритасиз (масалан: 20.02.2002);
5. Бот сизга номингизда ижро ҳужжати бор-йўқлигини кўрсатади.

Йўқ бўлса, табриклаймиз. Сизда мамлакатни тарк этишга тақиқ йўқ👌

Постни яқинларга улашинг, бизга обуна бўлинг!

@yangicha_mingbuloq

Показано 20 последних публикаций.