"Ўғил болани ўқитсак, бир киши саводли бўлади. Қиз болани ўқитсак, бутун оила, бутун жамият билимли бўлади"
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг байрам табригидан.
- Ўтган йилда воҳамиздаги 150 нафар талаба хотин-қизнинг 600 млн сўмлик тўлов-шартнома пуллари маҳаллий бюджетдан қоплаб берилди. Эҳтиёжманд оилалардаги 183 нафар қизлар олийгоҳларга давлат гранти асосида қабул қилинди;
- Олийгоҳ, техникумларда ўқиётган 6,5 минг нафар хотин-қизларга қарийиб 70 млрд сўмлик фоизсиз таълим кредитлари ажратилди;
- 112 минг нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди;
- Тадбиркорлик қилиш истагидаги 21 минг нафардан ортиқ аёлларимизга 418 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди;
- Охирги беш йилда 107 нафар вилоятимиз хотин-қизлари давлатимизнинг юксак орден, медаллари билан тақдирланди;
- Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатларининг 35 фоизи, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарийиб 40 фоизини аёллардан иборат экани барчамизга мамнуният бағишлайди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг байрам табригидан.