Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди:
«Инсонларга шундай замон келадики, ўшанда мўмин киши қўйидан ҳам хорроқ бўлади».
📚 Ибну Асокир ривояти.
Фузайл ибн Иёз айтди:
Қандай ҳолга тушасан?
, бир замонгача қолсангу, унда ҳақ билан ботилни ўртасини, мўмин билан кофирни ўртасини,
омонатдор билан хиёнатчини ўртасини, жоҳил билан олимни ўртасини ажратмайдиган, маъруфни билмайдиган ва мункарни қайтармайдиган одамларни кўрсанг..
📚
Ибанатул Кубро.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтди:
«Инсонларга шундай бир замон келадики, улар масжидларда жамланишиб, намоз ўқишадилар. Бироқ, ораларида мўмин киши бўлмайди».
📚
Ибну Аби Шайба, Иймон (101) ва Мусоннаф, (30992).
Қатодадан Аллоҳ таъолонинг ушбу сўзида:
"Ва одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар. Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўларлар. Ва ҳолбуки сезмаган ҳолда ўзларини алдарлар".
(Бақара 8, 9).
Мунофиқнинг сифати:
Хулқи бузуқ, тили билан тасдиқлайди, қалби билан инкор қилади, илмига хилоф қилади. Бир ҳолатда тонг оттиради, бошқа ҳолда кеч киргизади. Бир ҳолатда кеч киргизадида, бошқа ҳолда тонг оттиради. Кеманинг тебрангани каби тебранади. Қачон шамол эсса у билан бирга эсади, деган сўз ривоят қилинди.
📚
Ибну Аби Хатим тафсири.
Суфён ибн Уяйна рохимаҳуллоҳ (107ҳ/198ҳ) айтди:
"Одамларга шундай замонлар келадики, уларнинг масжидларида шайтонлар ўтириб, уларга дин ишларини ўргатишади".
🔍 Ибни Ваззоҳнинг "Бидъатлар" китоби, 265 бет.
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу (43-ҳижрийда вафот этган) айтди:
"Албатта денгизда қамаб қўйилган шайтонлар бўлиб, уларни Сулаймон алайҳиссалом боғлаб қўйган. Улар чиқишиб, одамларга Қуръон ўқиб беришлигига оз қолди".
🔍 Муслим сахихи (1/9).