Матназар АБДУЛҲАКИМ ХАБАРИНГ ЙЎҚ
Зоримни сезиб, титради дутор, хабаринг йўқ,
Ғафлатда сену, мен бунда бедор, хабаринг йўқ.
Оламни босар зулмат агар лаҳза юмилса
Ул кўзларинг, эй кўзлари хуммор, хабаринг йўқ.
Ишқ бўлмаса кошонаи бахт кунпаякундир,
Ишқ туйғусидир энг буюк меъмор, хабаринг йўқ.
Ҳам менинг, ҳам қолди куни ишққа заминнинг,
Иккимиз ҳам йўқса у бемор, хабаринг йўқ.
Қалбингдаги ишқ қатрасини офтоб олгач,
Атрофида ер айланади зор, хабаринг йўқ.
Бахтингни кутиб вақт ўтишин тезда тиларсан,
Умрингни ўғирлайди у айёр, хабаринг йўқ.
Дебсанки, хабарсиз Матназар жабрима маҳкум,
Бундан хабарим аллақачон бор, хабаринг йўқ. https://www.youtube.com/watch?v=3BhsvLGZ9QM