Анқонинг тухуми борми?
Шарқ мифологиясидаги қизиқ образлардан яна бири – Анқо қуши. Нега бирор ноёб ёки умуман йўқ нарса ҳақида гап кетганда, “Анқонинг уруғи” ёки “Анқонинг тухуми” ибораси ишлатилади?
Анқо – боши одам қиёфасида, бўйни ва қанотлари узун қуш. Ривоятларга кўра, одам қадами тегмаган оролларда яшаркан. Баъзи мумтоз манбаларда Анқони Қоф тоғида яшовчи Симурғ сифатида таърифланган.
Анқо бошқа қушлардек тухум қўйиб эмас, бирданига тирик жўжа туққани учун ноёб нарсаларга нисбатан “Анқонинг тухуми (ёки уруғи)” деб таъриф берилади. Бу қуш – Ирфон фалсафасида комил инсоннинг тимсоли ҳисобланган.
👉 @xurshidabdurashid