🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ассалому алейкум Чортоқ туман "Хазрати Усмон" жоме масжиди имом хатибининг диний маърифий каналига хуш келибсиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Рамазонга_муҳаббат

Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга муҳаббатини ошириш воситалари:

Илгари Шом аҳлининг одати, улар ёш болаларига рўза тутишни ўргатиб, уни «Минора зинаси», деб номлашар эди. Демак ёш бола бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан оғизни очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни у бола учун махсус дастурхон ёзилади. Ўша дастурхонни «Ифторлик дастурхони», деб номланади. Дастурхон устида кичик лаган ва турли хил алвондаги овқат ичимлик ва ҳар хил ширинликлар ҳамда ўша пайтда мавжуд бўлган мевалар қўйилади. Бола марказда туради. Аҳли уни ўраб олиб, мақтаб, олқишлайдилар. Аллоҳга қандай ҳамд айтишни ўргатадилар. Унга Аллоҳ ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтирадилар. То ифтор бўлганини билдирувчи замбарак отилгунича шундай қиладилар. Мазкур дастурхон ёш болаларни рўзага муҳаббатини оширишда из қолдирувчи энг муҳим воситалардан биридир.

Али Тантовий
@xazrati_usmon


РАМАЗОН – РОББИМИЗНИНГ БИЗЛАРГА ЮБОРГАН ҚАДРЛИ МЕҲМОНИДИР!

Меҳмонни чиройли кутиб олиб, ҳурматини жойига қўйган банда муҳаққақ зафар қучгувчидир...

Рамазон бизларнинг тайёргарлигимизни, уни қандай қарши олиб, нималар тақдим этганимизни Яратганга етказгувчи элчидир. Шундай экан, уни иззат-икром қилайлик! Биздан мамнун бўлган меҳмонгина тақво аталмиш ҳад­ясини туҳфа этади...

Аксинча бўлса-чи?! Меҳмонига бепарво бўлиб, уни хурсанд қила олмаган, бошқа ишлар билан оввора бўлганлар аниқ ютқазади. Натижада Роббининг унга сийлаб юборган меҳмони норози бўлади ва совғасини ўзи билан қайтариб олиб кетади. Энг ачинарлиси эса у бундай инсонлардан ўз Роббига шикоят қилади...

Кимки Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини эъзозласин, ҳурматини бажо келтирсин!

"Рамазон соғинчи" китобидан


Яқинларингизга ҳам улашинг:
@xazrati_usmon


#Ифторлик_вақти

🗓 2-Рамазон, 2-март

⏰ Ифторлик вақти 18:08

🤲 Ифторлик дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфирли, йаа Ғоффару, ма қоддамту вамаа аххорту.

@xazrati_usmon


Аллоҳ уч хислатни яхшилик деб васф қилди:

«Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир» (Бақара сураси, 184-оят)

«Садақа қилмоғингиз сиз учун яхшидир» (Бақара сураси, 280-оят)

«Сабр қилмоғингиз сиз учун яхшидир» (Нисо сураси, 25-оят)

Демак, ушбу уч амални руза, садақа ва сабрни жамлаш улкан амаллардан экан.

@xazrati_usmon


Аллоҳ берган умрни яшаб, Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:

✅ Доимо тоза ва покиза таомларни енг.
✅ Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
✅ Таомни узоқ чайнаб, секин енг.
✅ Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
✅ Таомни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг.
✅ Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.
✅ Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг.
✅Дастурхонингиздан хурмо аримасин.
✅ Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
✅ Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
✅ Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
✅ Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.
✅ Сувни бирдан симирмай, хўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
✅ Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
✅ Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир.
✅ Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради.
✅ Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
✅Укроп истеъмол қилиш қуланж(йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади.
✅ Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир.
✅ Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган.
✅ Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди.
✅ Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам:
«Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.
✅ Асал еб туринг, чунки минг дардга даводир.
✅ Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.

"Сиз қандай яшамоқчисиз?" китобидан.


@xazrati_usmon


Аллоҳ берган умрни яшаб, Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ифторлик вақти азон айтилгандан кейин бўладими ёки тақвимда белгиланган вақтдами?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзани тақвимда белгиланган вақтда очиш мумкин. Аммо рўзадор азон эшитиладиган жойда бўлса, азонни эшитиб, кейин оғиз очиши афзалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@xazrati_usmon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

✍️ ЯНГИ РУКН

РЎЗАДОР КИШИ СЎЛАГИНИ ЮТИШИ

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар
@xazrati_usmon


Савол: Рамазонда қайси зикрларни кўпроқ айтиш керак?

🚩Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам.

📕 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@xazrati_usmon


Вадиъ Яманий. 2-пора.
@xazrati_usmon


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, рўзадор одам турли мақсадларда қон топшириши мумкин, бу иш билан унинг рўзаси очилмайди. Чунки рўза ичга кирувчи нарсалар сабабли бузилади. Лекин рўзадор қон топширса, заифлашиб қоладиган бўлса, макруҳ бўлади. Бу ҳолатда қон топширишни ифтордан кейинга қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@xazrati_usmon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон2023
#Қарз #Рўза

❓Қарздор одамни рўзаси қабул бўлмайдими?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон2023
#Фитр

❓Дадам биз учун ҳам фитр садақасини берсалар бўладими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон2023
#Закот #Бино

❓Ижарага берган дўконим закотини қандай ҳисоблайман?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон2023
#Ифтор #Шом

❓Шом намозини оғиз очишдан олдин ўқиса бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​«Хатоларнинг асли учтадир:

1. Кибр - айнан шу нарса, иблисни шу ҳолга солган.
2. Ҳирс - айнан шу, Одамни жаннатдан чиқарган.
3. Ҳасад - айнан шу, Одамнинг икки фарзандидан бири ўз акасини ўлдиришига олиб борган».

•Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ

@xazrati_usmon


🌙 РЎЗАНИНГ 8 ҲИКМАТИ

▫️1. Ихлос ва тақво

Рўза – Аллоҳ учун қилинган ибодатдир. Унда риё ва намойишкорлик бўлмайди, чунки рўза тутган одамни фақат Аллоҳ билади. Қуръонда бундай дейилган: “Эй иймон келтирганлар! Сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақволи бўлсангиз!” (Бақара, 183).

▫️2. Сабр ва ирода кучини мустаҳкамлаш

Рўза инсонни нафсига қарши мустаҳкам қилиб, унинг иродасини кучайтиради. Очлик ва чанқоққа сабр қилиш орқали киши ҳаётдаги бошқа синовларга ҳам чидамли бўлади.

▫️3. Шукр ва қадриятни англаш

Инсон одатда неъматларнинг қадрини уни йўқотганда билади. Рўза тутиш орқали киши таом, сув ва бошқа неъматларнинг аҳамиятини ҳис қилади ва Аллоҳга шукр қилишни ўрганади.

▫️4. Ҳақиқий бойлик тақвода эканини тушуниш

Рўза тутган одам, хоҳ у бой ёки камбағал бўлсин, бир хил аҳволга тушади. Бу эса инсонга моддий бойликдан кўра маънавий бойлик муҳимроқ эканини кўрсатади.

▫️5. Соғлиқ ва тиббий фойдалари

Рўза организмни тозалайди, ҳазм тизимини дам олдириб, турли касалликлардан ҳимоя қилади. Илмий тадқиқотлар рўзанинг токсинларни йўқотишга ва метаболизмни яхшилашга ёрдам беришини кўрсатган.

▫️6. Рўза ва ижтимоий бирдамлик

Камбағаллар ва муҳтожларнинг аҳволини ҳис қилиш орқали инсонда меҳр-оқибат, хайрия ва закот бериш ҳисси уйғонади. Бу жамиятда ҳамдардлик ва бирдамликни мустаҳкамлайди.

▫️7. Дуоларнинг қабул бўлиши

Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди, чунки у Аллоҳ учун сабр қилиб, унинг розилигини истаган ҳолда ибодат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта одамнинг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг ифтор вақтидаги дуоси, одил подшоҳнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси” (Имом Термизий ривояти).

▫️8. Руҳий покланиш

Рўза нафақат жисмоний, балки руҳий покланишдир. У инсонни гуноҳлардан тийишга, яхши хулқ-атворга, гуноҳ ва ёмонликлардан узоқлашишга ўргатади.

Рўза инсон ҳаётининг барча жабҳаларига ижобий таъсир кўрсатувчи улкан ибодатдир. У нафақат савобли амал, балки инсонни маънавий ва жисмоний жиҳатдан юксалтирувчи буюк ҳикматдир.

🤲 Аллоҳ барчамизга рўзанинг ҳақиқий ҳикматларини англаб, уни чуқур ҳис қилишни насиб этсин!

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
@xazrati_usmon




🌙​РАМАЗОНДА ЭНГ КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРГА ЖАВОБЛАР:

1⃣РЎЗАДОР ОДАМ ТИШ ПАСТАСИ БИЛАН ТИШИНИ ТОЗАЛАСА БЎЛАДИМИ?

✅Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

2⃣УКОЛ (ИНЪЕКЦИЯ) ҚИЛИШ БИЛАН РЎЗА БУЗИЛАДИМИ?

✅Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди. Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

3⃣ТИШ ОЛДИРСА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

4⃣ҒАРҒАРА ҚИЛИШ БИЛАН РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅ Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

5⃣ЭСДАН ЧИҚАРИБ ЕБ-ИЧГАН ОДАМ ЭСИГА ТУШГАЧ ТАОМЛАНИБ ҚЎЙСА, РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

✅1) эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади

6⃣РАМАЗОН ОЙИДА ЭР АЁЛИГА ҚАЙСИ ПАЙТЛАРДА ЯҚИНЛИК ҚИЛСА БЎЛАДИ ЁКИ РАМАЗОН ОЙИДА 30 КУН МОБАЙНИДА ЯҚИНЛИК ҚИЛМАЙДИМИ?

✅Рамазон кечаларида эркак ўз аёли билан хос муомалада бўлиши яъни яқинлик қилиши жоиз

7⃣ҚЎЛИ БИЛАН ШАҲВАТИНИ ҚОНДИРСА, РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлик ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

8⃣РЎЗАДОР КУНДУЗИ УХЛАБ, ТУШИДА ЭҲТИЛОМ БЎЛИБ ҚОЛСА, РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

✅Тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади).

9⃣РЎЗАДОР КИШИ ИСИРИҚ, БУҒ ВА ШУНГА ЎХШАШ НАРСАЛАРНИ ҲИДЛАСА РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

✅Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

🔟СУРИЛАДИГАН ДОРИ (МАЗЬ) ВА ШУ КАБИ ВОСИТАЛАРНИ БАДАНГА СУРТСА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

1⃣1⃣РЎЗАДОР ШЎР СУВДА ОҒЗИНИ ЧАЙСА БЎЛАДИМИ?

✅Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

1⃣2⃣КАСАЛ ВА МУСОФИР РАМАЗОН ОЙИДА РЎЗА ТУТА ОЛМАСА-ДА, ЎЗИНИ ЕБ-ИЧИШДАН ТЎХТАТИБ ТУРИШИ КЕРАКМИ?

✅Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

1⃣3⃣РЎЗАДОР СУВ БИЛАН МУБОЛАҒАЛИ ТАРЗДА ИСТИНЖО ҚИЛСА, БАВОСИЛ (ГЕМОРРОЙ) КАСАЛИГА ДУЧОР БЎЛГАНЛАР ЎША ЖОЙЛАРИГА ДОРИ ҚЎЙИШСА, РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅Истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади.

1⃣4⃣БИЛМАСДАН 2 МИНУТ ОЛДИН ОҒИЗ ОЧИБ ҚЎЙСА НИМА БЎЛАДИ?

✅2 минут зарар қилмайди. Валлоҳу аълам!

1⃣5⃣ТАБЛЕТКА РЎЗАНИ ОЧАДИМИ?

✅Таблетка рўзани очишлиги аниқ, томчи ва уколлар тери осига бўлиши рўзани очмайди.


1⃣6⃣ХОМИЛАДОР АЁЛЛАР РЎЗА ТУТМАСА БЎЛАДИМИ?

✅Тутиб кўради, агар зарар етиш эҳтимоли бўлса кечиктириб туради. Кейин қазосини тутиб беради. Валлоҳу аълам!

👤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ва «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайати


@xazrati_usmon


РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ИНСОН УЧУН ФОЙДАЛАРИ ЖУДА ҲАМ КЎП

1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади. Аллоҳ рўза оятининг охирида: “Шоядки, тақво қилсангиз”, деган. Аллоҳнинг “шоядки” дегани “албатта” маъносидадар.

2. Рўза туфайли рўзадор соғлигини тиклаб олади. Бир вақтлар худосизлар рўзани соғлиқ учун кони зарар деб, одамларни мажбурлаб рўзасини очирган бўлса, бугун барча бир овоздан рўзанинг соғлиққа фойдалари ҳақида гапиряпти. Россия олимлари рўза йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилган эди. Натижа ҳайратлантирадиган даражада муваффақиятли якунланди.

3. Рўза ҳавои нафсни синдиради. Рўза тутган киши иштаҳаси келиб турган ҳолда турли таом, ичимликлар, шаҳвоний ва бошқа нафси тилаб турган нарсалардан ўзини тийиш билан ҳавойи нафсини синдиради. Шу билан рўзадорнинг иродаси кучаяди, ҳавои нафсини жиловлаб олади.

4. Рўза туфайли инсон шайтонга қаҳр кўрсатади. Шайтони лаин инсонни ёмонликки буюриши маълум. Инсон рўза ва шунга ўхшаш ибодатлар туфайли шайтонга қарши бориб, унга қаҳр қилади.

5. Рўза билан рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади. Рўза туфайли инсон доимо Аллоҳни ҳис қилиб туради. Бу эса киши қалбини мусаффо қилади. Унинг қалбига Аллоҳ муҳаббатидан бошқа нарса сиғмай қолади.

6. Рўза туфайли рўзадорнинг гуноҳлари мағфират қилинади. Бу маълум ва машҳур ҳақиқатдир.

7. Рўзадор рўзаси туфайли фаришталар сифати билан сифатланади. Маълумки емаслик, ичмаслик, жинсий яқинликдан тийилиш, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир.

8. Рўзадор рўза туфайли сабр бардошли киши сифатига эга бўлади.

9. Рўза рўзадорда раҳм шафқат сифатини шакллантиришга ёрдам беради. Рўзадор ихтиёрий оч қолиб, бева-бечора, камбағалларга нисбатан меҳр-шафқатли бўлиб, доимо уларга яхшилик қилиш кераклигини ҳис қилиб туради.

@xazrati_usmon

Показано 20 последних публикаций.