Репост из: Абдуазим Аҳрор (Рустамхўжаев)
Картангизни теккАзинг...
Шахсий машинасиз юрганда атроф-муҳитга кўпроқ эътибор бера оларкан киши. Менинг ҳолатимда, айниқса, матн билан боғлиқ хатоларга.
Автобусда ҳам юриб кўрдим. Унда мен пайқаган энг қўпол хато — минглаб тўлов терминалларида "Картангизни текказинг" деб ёзиб қўйишгани.
2023 йил статистикасига кўра, Тошкент шаҳрининг ўзида жамоат транспорти (автобус ва метро)да кунига 1,7 млн киши сафар қилади. Бу дегани, ҳар куни шу хато сўзни шунча аҳоли кўради ва онгига муҳрлайди. Натижада сўзнинг мана шу шаклини тўғри деб қабул қила бошлайди. Шахсий фикримча, бу оммавий саводсизликка чорлашдан бошқа нарса эмас.
Текказмоқ | Tekkazmoq ❌
Теккизмоқ | Tekkizmoq ✅
Тегизмоқ | Tegizmoq ✅
@Abduazim_uz
@xatoliklar