Apple арзон нархда кучли функцияларга эга iPhone 16e моделини тақдим этди
Тахминларга кўра, янги модель iPhone SEнинг аввалги арзон версияси ўрнини эгаллайди. У iPhone 16 ва iPhone 16 Plus каби А18 чипига эга.
Янги модель 128, 256 ва 512 гигабайтли, шунингдек, оқ ва қора рангли версияларда тақдим этилади. iPhone 16e орқа панелида битта камера жойлашган. Янгиланиш доирасида iPhone SE ва iPhone 14 моделларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилди.
У iPhone 11га қараганда олти соатгача ва барча авлод iPhone SE`ларига қараганда 12 соатгача узоқроқ ишлайди, дейди Apple.
Нархлар 599 доллардан бошланади.
👉
@xatirchi_24_kanali