Самарқандда хотинини аёвсиз калтаклаган эр қўлга олинди
Ижтимоий тармоқларда самарқандлик аёл турмуш ўртоғи томонидан шафқатсиз калтаклангани акс этган видео тарқалган эди.
Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси зўравон эр 24 август куни Тошкент шаҳридан ушлаб келинганини маълум қилди.
👉
Батафсил ўқинг
Аёлнинг турмуш ўртоғи Ш.га нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унга суд томонидан эҳтиёт чораси қўлланилади.
Самарқанд вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг:
👉
@KunuzSamarqand