“Халфа Худойберди” жоме масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Каттақўрғон туман “Халфа Худойберди” жоме масжиди

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#АЗОН_ДУОСИ

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Азонни эшитганингларда муаззин нима деса, (сизлар ҳам)ўшани айтинглар», дедилар.
(Муттафақун алайҳ)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким азонни эшитганида:

اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلاَةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ، وَالْفَضِيِلَةَ، وَابْعثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«Аллоҳумма! Робба ҳазиҳид-даъватит-таамма, вассолатил қоима, ати Муҳаммаданил-васийлата вал-фазила. Вабъасҳу мақомам маҳмуданиллази ваъадта», деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар».
(Бухорий ривоятлари).

❗️Изоҳ: Барчанинг номидан биргина имомнинг ушбу дуони ӯқиши кифоя эмас. Азонни эшитган ҳар бир намозхон азон дуосини шахсан ӯзи ӯқиса, суннатга эргашгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил бӯлади, иншаАллоҳ.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════


УЙҚУГА ЁТИШДАН АВВАЛ КЎРПА ҚОҚИШНИНГ ҲИКМАТИ НИМАДА?

Яқинда ғарб олимлари бу ҳолнинг илмий далилини исбот қилдилар. Инсон уйқуга ётганда унинг танасида ҳужайралар ўлиб, кўрпага тўкиларкан. Ушбу ўлик ҳужайраларни кўз билан кўриш мумкин эмаслигидан кўпчилик бунга эътибор бермайди. Эртасига уйқуга кетганда яна ўлик ҳужайралар тўкилиб, аввалгилари билан бирлашиб, танага ёпишади. Шу сабаб билан инсонда ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин.
Олимлар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чораларини қидирдилар. Аввалига кўрпажилдни кир ювиш кукуни билан ювдилар. Бу фойда бермагач, турли тозалов воситаларини қўлладилар. Аммо ҳужайраларни кетказишнинг имкони бўлмади. Олимлардан бири кўрпани қўл билан қоқишни таклиф қилди. Шундан сўнггина ўлик ҳужайралар кўрпажилдни тарк этди.

Бундан 14 аср илгари жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ушбу амални таълим этганлар. Унинг илмий исботи эндигина маълум бўлди.

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди“ – дедилар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)


#Ҳикмат

Сабр қилсанг, ёмон ўртоқ яхшидир. Сабр инсонинг кўксини очади, инсонни (уфқни) кенгайтиради. Ойнинг тунда сабр этиши уни ёп-ёруғ ҳолга келтиради. Гулнинг тиканга сабри уни хушбуй ҳолга келтиради. Арслоннинг ахлат ва қон ичра қолиб сабр қилиши уни туя бўталоқлари ила тўйдиради. Пайғамбарлар мункирларга сабр этмоқ ила Аллоҳнинг хос бандаларига, инсоният гултожиларига айландилар. Кимда гузал бир фазилат кўрсанг, билки у бу фазилатни сабр, ҳаракат, меҳнат -машаққат ила қулга киритган.
Жалолиддин Румий.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#дуо
АЛЛОҲДАН ТАҚВОЛИ БЎЛИШНИ СЎРАШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ ارْزُقْنَا التُّقَوَي وَاجْعَلْنَا مِنَ الْمُتَّقِيْنَ
Ўқилиши: “Аллоҳуммарзуқнат тақвоо важъалнаа минал-муттақийн”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Тақвони бизга ризқ қилиб бергин ва бизларни тақво қилувчилардан айлагин!

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأُلُكَ الهُدَي وَ التُّقَى وَالْعَفَافَ وَالْغِنَي
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алукал-ҳудаа ват-туқаа вал-ъафаафа вал-ғинаа”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ҳидоятни, тақвони, офиятни ва беҳожатликни сўрайман”.




Фотиҳа сураси

У «Умму-л-Қуръон» (Қуръоннинг онаси) деб аталади, ҳадисда келтирилганидек. Шунингдек, Қуръондаги маъноларни ўз ичига олгани учун «Вофия» (Тўлиқ) ва «Кофия» (Етарли) деб ҳам аталади. Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: «Аллоҳ таоло: Фотиҳатул китоб– Аршимнинг хазиналаридан бир хазинадир», деб айтган. Шунинг учун у «Канз» (Хазина) ҳам дейилади.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!




Энг чиройли пайғамбар ким бўлган?

❓Cавол: Биламизки, Юсуф алайҳиссаломга ярим чирой берилган. Тўлиқ чирой Одам алайҳиссаломга берилган. У зотни Aллоҳ мукаммал қилиб яратган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам пайғамбар ва инсонларнинг ҳар тарафлама энг яхшиси бўлган. Саволим шуки, энг чиройли пайғамбар Одам алайҳиссаломми ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Энг гўзал инсон бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар. У зот алайҳиссалом Юсуф алайҳиссалом борасида: “Юсуфга ярим гўзаллик берилган”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Айрим уламолар ушбу ҳадисдаги “ярим гўзаллик”дан мурод “Юсуф алайҳиссаломга Пайғамбаримизга берилгандан бошқа гўзалликнинг ярми” эканини таъкидлашган. Бошқа уламолар эса: “Одам алайҳиссалом ҳусниларининг ярми назарда тутилган”, дейишади. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу бундай деганлар: “Аллоҳ юборган ҳар бир пайғамбар гўзал юзли ва чиройли овозли бўлган. Соҳибингиз (яъни Пайғамбаримиз алайҳиссалом) уларнинг ҳаммасидан чиройли юз ва чиройли овозлидирлар” (Имом Термизий ривояти).
Бундан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг гўзал юзли ва овозли эканликларини англамоқ лозим. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.


Мумкин бўлмаган ишга тиришиш адашишдир.

Изоҳ. Агар инсон адашишини олдиндан билса, ҳеч қачон адашмас эди. Хом сут эмган банда «натижа чиқиб қолар» деган ўй билан ишга киришади, анча ҳаракатлардан кейин бошлаган ишининг имконсиз эканинга амин бўлади. Бу қўрқўроналикнинг илдизи исломий тамйиз йўқлигига бориб тақалади. Исломий тамйиз – мумкин бўлган иш билан имконсиз иш ўртасини ажратиб кўрсатувчи нур бўлиб, бу нурнинг манбаи Қуръон ва ҳадисдир. Қалби бу манбалардан озиқланиб, табиати ҳидоят билан нурланган инсонларнинг фаҳми фавқулодда ўткирлашади. Бундай ўткир фаҳм олдида мумкин билан номумкин иш худди кафтда тургандай намоён бўлади. Чунки у Оллоҳ ва Расулининг кўрсатмасини билади, ишларини шунга мувофиқ амалга оширади. Иш хоҳ кутилган, хоҳ кутилмаган ҳолда хотималанса ҳам у тақдирнинг насибасидан миннатдор, мана шунинг ўзи улкан натижа эканини у бутун вужуди билан ҳис қилади. Шунинг учун бу фаҳм эгасининг мудом ҳар бир ишда муваффақиятга эришаётганини кўрасиз. Акси бўлса, инсоннинг бутун ҳаёти адашишдан иборат бўлади. Чунки унда тамйиз йўқ, нуқул мумкин ишлар қолиб, иложи йўқ ишларга бош уради, оқибатда муваффақиятсизликлар ичра адашиб, боши берк кўчага кириб колади.

“Унвонул баён”дан.


БИР КУНДА БЕШ МАРТА ОСИЙ БЎЛСА...

Ҳикоя қилинишича, бир киши саҳрода кетаётганида, шайтон унга ҳамроҳ бўлди.
У киши бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларини ўқимади. Ухлайдиган пайт бўлганида, ётишга ҳозирланди, шунда шайтон қоча бошлади.
У шайтондан: «Нега мендан қочяпсан?» деб сўради. Шайтон: «Мен умрим давомида Аллоҳ таолога бир марта осийлик қилиб, малъун бўлдим. Сен эса бир кунда беш марта осий бўляпсан. Аллоҳ таоло сенга азоб юборса, сенга қўшилиб мен ҳам азобга қолмай, деб қўрқиб қочяпман», деди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Қийинчиликлар сизни синдириш учун эмас, сизни кучли қилиш учун юборилади.




ДИН ИЛМИНИНГ БАРАКАЛАРИ

Шайхул ислом, Аллома Шамсул Ҳақ Афғоний раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Девбандаги «Дорул улум» мадрасасида ҳадис илмининг бир талабаси вафот этди. Жаноза ўқилиб, дафн қилинди. Кейин ворисларига хат юборилди. Масофа узоқлиги учун хат олти ой деганда етиб борди. Марҳумнинг қариндошлари келишди... Ректор Қори Муҳаммад Тоййиб ҳазратлари билан учрашишди ва: “Биз маййитни қабрдан қазиб олиб, юртимизга олиб кетишни хоҳлаймиз”, дейишди. Қори Муҳаммад Тоййиб ҳазратлари уларга узоқ тушунтирдилар. Лекин улар жуда қайсар эди, гапга кирай дейишмасди. Шунда Қори Муҳаммад Тоййиб ҳазратлари уларни менинг ҳузуримга юбордилар. Мен ҳам уларга узоқ тушунтирдим. Улар эса: “Биз маййитни ё олиб кетамиз, ёки бутун қариндошларимиз билан бу ерга кўчиб келиб оламиз”, дейишди... Хуллас, қабр қазилди, не ҳолки, олти ойдан кейин маййит кафанида бус-бутун ётган эди. Ундан ажиб хуш бўй тараларди. Маййитнинг жасади қутига солинди ва ҳурмат юзасидан бир талаба улар билан бирга юборилди. Унинг юртига темир йўл орқали борилар эди. Темир йўл вокзалида божхона ва полиция ходимлари тўхтатиб: “Бу қутида маййит эмас, ноқонуний йўл ила олиб кетилаётган мушки анбар бор”, деб, тобутни очишга мажбурлашди. Очиб қарасалар, не кўз билан кўрсинларки, унда ўлик жасад, аммо ҳадис илмини ўрганаётган талабанинг жасади бор эди, ундан жудаям хуш ҳид таралаётган эди...

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


Ғийбат қилган балога учрайди

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Аллоҳга қасамки, агар бир киши бошқа кишини "бу итни эмган" деб айблаганда, куни келиб ўзи, албатта, итни эмган бўларди».

Муҳаммад ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ айтади: “Инсонларнинг энг хатокори бошқаларнинг айбини кўп гапирадиганидир”. Саҳобалар ва тобеъинлар гуноҳнинг касофатига шунчалик аниқ ишонишган экан.

«Қалблардан сўранг» китобидан.

✍️Кун давомида ғийбат қилмайман деб аҳд қилса, шунга эришса бўлади.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════


Инсоннинг камоли тилнинг камолидир.

Изоҳ. Тил – Оллоҳнинг улуғ неъмати, ажибу латиф санъатидир. Гарчи у жисман кичик бўлса ҳам итоати туфайли топадиган савоби ёхуд итоатсизлиги туфайли содир этадиган гуноҳи жуда катта. Чунки, куфр ҳам, иймон ҳам фақат тил гувоҳлигида аён бўлади. Куфр ва иймон эса тоат ва исённинг бошланиш ҳудудларидир. Шу билан бирга ҳар қандай борлик ёки йўқлик, маълум ёки номаълум нарсанинг барчаси тил воситасида изоҳланади ва ҳар қандай ҳолатда ўша нарсага тил ўзининг исботи ёки инкори билан рўбарў келади. Инсонни гўзал қилувчи фаросат сифати ҳам аксар ҳолда тил орқали намоён бўлади. Кўринишда гўзал туюлган киши бефаросатларча айтган битта сўзи билан хунуклашади. Демак инсоннинг мукаммаллиги ташқи чирой билан эмас, тилининг камолга етгани билан белгиланади. Ҳатто аждодларимиз тилга эътиборсизлик эътиқодга салбий таъсир этишини таъкидлаганлар.

Ҳасан Басрий дейди: «Тилини тиймаган кишининг дини мустаҳкам эмас».

Авзоъий айтади: «Оллоҳ раҳматига олсин, Умар ибн Абдулазиз бизга мактуб жўнатди. Унда шундай ёзувлар бор эди: «Кимки ўлимни кўп эсласа, дунёнинг озига рози бўлади. Сўзи билан амали мувофиқ киши оз гапиради...» Яна шундай дейилади: «Жим юрган киши ўзида иккита фазилатни жамлайди: динда саломатлик ва дўстни тушиниш».

Муҳаммад ибн Восиъ Молик ибн Динорга деди: «Эй Абу Яҳё! Инсон зотига тилини сақлаш (яъни, тилни тийиш) динору дирҳамларни сақлашдан мушкилроқдир».

Юнус ибн Убайд дейди: «Тилини ўйлаб ишлатадиган (яъни, аввал чуқур ўйлаб, кейин, зарурат туғилса, сўйлайдиган) бирорта одамни кўрмадим. Ҳолбуки, бошқа амалда бу мувофиқликни кўп кузатдим».

“Унвонул баён”дан.

Показано 20 последних публикаций.