Калифорниядаги нефт заводида йирик ёнғин юз бердиКалифорния штатининг Мартинес шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида кучли портлаш содир бўлди ва натижада йирик ёнғин юзага келган. Ҳодиса оқибатида заводнинг камида олти нафар ходими жароҳатланган.
Айрим манбаларга кўра, портлашга углеводород гази йиғилгани сабаб бўлган.
Ҳудудда учинчи даражали фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Мартинес шаҳри ҳамда унга қўшни ҳудудлар аҳолиси уйларидан чиқмасликка ва хонадонларидаги кондиционер тизимларини ўчириб қўйишга чақирилмоқда.
📲 Саҳифаларимизга қўшилинг:
Telegram |
Instagram |
Youtube