Бугун буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишлаб Учқўрғон туманидаги 37-сонли мактабда "Ишқнинг етти жилоси" деб номланган адабий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Учқўрғонлик ижодкорлар – Халқаро Турон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Мактабгача ва мактаб таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳиби Маҳмуджон Солиев, шоира ва маънавият тарғиботчиси Донохон Ғаниева, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ж.Тўхтасинов, ўқувчилар, устозлар, “Ёғду” маҳалласи ёшлари ва ўқувчилар иштирок этдилар.
Соз ва сўз суҳбати йўғрилган тадбир ўқувчиларда жуда катта таассурот қолдирди.
37-сонли умумий ўрта таълим мактаби матбуот ҳизмати