Репост из: —
🐍 Медуза (Горгона Медуза) чиндан ҳам ёвузми ёки қурбон?
🐍 Медуза жуда гўзал қиз бўлган, у Афинага хизмат қилган. Унинг гўзаллиги шунчалик ҳайратланарли эдики, унинг чиройига бутун юнон халқи ҳасад қиладиган даражада эди.
🐍 Бир куни Посейдон (денгиз худоси) Медузани кўриб, унинг гўзаллигига мафтун бўлади. Аммо Посейдон Медузани Афина ибодатхонасида зўрлайди, Медуза эса ундан қочишга уринади, аммо фойдаси бўлмайди. Афина буни ўз ибодатхонасини таҳқирлаш деб билиб, ғазаб билан Медузани лаънатлайди. Аслида буни бошқа худолар ҳам талаб қилган, юнон мифологиясида худолар жуда такаббур, жаҳлдор ва шафқатсиз бўлиб тасвирланган. Унинг сочларини қўрқинчли илонларга айлантиради, ва унинг кўзига қараган ҳар бир жонли мавжудотни тошга айлантириш билан қўрқув ва даҳшат билан жазолайди. Бу ланъат эди.
🐍 Медуза афсонада қўрқинчли мавжудот сифатида тасвирланса-да, унинг нафақат инсонлар, балки худолар учун ҳам таҳдид бўлганлиги ҳақидаги назария мавжуд. Ҳатто Афина ҳам унинг бошидан қўрқиб, Персей орқали уни йўқ қилишни ташкил қилган. Медуза афсоналарда қўрқувдан ҳам устун турадиган аёл рамзи сифатида кўрилади. Медуза нафақат даҳшатли, балки ҳайратланарли даражада гўзал сифатида тасвирланади. Унинг илонли боши қўрқинчли бўлиши мумкин, лекин илонларининг ҳар бири ўзининг дахшатли кўринишига қарамасдан жозибали кўринар эди. Медузанинг гўзаллиги ҳавас ва нафрат ўртасидаги интригали ҳолатни яратади: у ўзининг гўзаллиги туфайли лаънатланган, аммо бу лаънат уни ҳақиқий қудратли мавжудотга айлантирган. У бу лаънат билан ўзини ҳимоя қилган.
🐍 Кўплаб феминистик қарашларда, Медуза қурбон сифатида тасвирланади: унинг бошқаларга зарар етказиши — ўз-ўзини ҳимоя қилишининг зарурий белгисидир.
🐍 Қадимги юнонларда Медузанинг боши кўпинча ҳимоя рамзи сифатида тасвирланган. Бу тасвирлар уйларнинг эшикларида, қуролларда ёки зиёратгоҳларда пайдо бўлган. Ҳатто бугунги кунда ҳам ушбу тасвир VERSACE брендининг логотипи сифатида ишлатилади, чунки у гўзаллик ва қудрат тимсоли ҳисобланади.
🐍 Ривоятга кўра, Персейга Медузани ўлдириш учун Афина ва Гермес ёрдам берган. Жангда Медузанинг боши кесилгандан сўнг, унинг танасидан Пегас (қанотли от) ва Хрисаор пайдо бўлади. Улар унинг Посейдон билан бўлган муносабатидан пайдо бўлган фарзандлари эди. Сўнгра, Персей кесилган бошни қопга солиб олади. Медузанинг боши кесилгандан кейин ҳам ўз кучини йўқотмаган. Афина уни Персейдан олиб, ўз қалқонига ўрнатади. Медузанинг боши аждарҳоларни енгишда фойдаланилган. Яъни, Медуза қудратли куч бўлиб, уни йўқ қилиш ўрнига бошқаришга ҳаракат қилинган.
🐍 У бир вақтнинг ўзида ҳам қўрқинчли, ҳам гўзал мавжудот сифатида қаралади. Асарларда Медуза мавжудоти ёвуз қаҳрамон сифатида гавдаланади. Аммо, унинг бу ёвузлиги ўзини бошқа ёвузлардан сақлаш ва ҳимоя қилиш воситаси эди. Унга омон қолиш учун бошқа чора қолмаган эди, бунинг устига ушбу ланъатни душманларнинг ўзи унга буни раво кўрди.
@myredflag