ОЛИБ КЕТИНГ МЕНИ ҲАМ ОПАМуродингиз, хосил этгани,
Қалбингизга, хузур топгани.
Замзам сувин, тўйиб ичгани,
Ҳажга, сафар олибсиз, опа,
Олиб кетинг, мени ҳам, опа !
Расулимни, кўргим келяпти,
Тўйиб сухбат, қургим келяпти.
Маккатиллоҳ, ўпгим келяпти,
Ҳажга, сафар олибсиз, опа,
Олиб кетинг, мени ҳам, опа.
Мен ҳам, борай, рўмолим ўраб,
Гуноҳларим, узурин сўраб.
Юр, деб айтинг, қўлимдан ушлаб,
Хажга, сафар олибсиз, опа,
Олиб кетинг, мени ҳам, опа !
Расулимга, айтар гапим, кўп,
Гуноҳларим, керагидан, кўп.
Ул, меҳрибон, зотдан қарзим кўп,
Хажга, сафар олибсиз ,опа,
Олиб кетинг, мени ҳам, опа !
Икки қибла, масжидин, кўрсам,
Савр, Хиро ғорини, кезсам.
Байтуллоҳда, хузурим топсам,
Хажга, сафар олибсиз, опа,
Олиб кетинг, мени ҳам, опа !
Ўтсам "Батни муҳассар"дан, ҳам,
Насиб қилса, Муздалифа, ҳам.
Муродимга, охир етсам, ҳам,
Ҳақ ёнида, қолгим бор, опа,
Олиб кетинг, мени ҳам, опа !
Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻https://t.me/+HJvay1IVFe0xNThi