Репост из: АОКА | Сурхондарё
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун бутун мамлакат,
Совуққа дилин созлар.
Гуёки авваллари,
Бўлмагандай аёзлар.
Муштдайгина юракни,
Ваҳимадан қил озод.
Қор сўровдинг, қор берди,
Нолима-да Одамзод!
Омонатмиз дунёнинг,
Кичиккина кафтида.
Эриб кетсин музлар ҳам,
Қайноқ меҳр тафтида.
Меҳрли бўл, илтимос,
Ғазабнинг боши синсин.
Совуқда қотган дилим,
Меҳринг билан исинсин.
Қизғонма бол каломинг,
Нур ёғилсин юзингдан.
Ором олсин вужудим,
Иллиққина сўзингдан.
Қўлларингни бер менга,
Олсин қалбдан ҳарорат.
Меҳр, шафқат, оқибат...
Дунё шундан иборат.
Айт уларга, бўлди бас,
Совуқдан сўзламасин.
Йўллар музласа ҳамки,
Кўнгиллар музламасин.
Келгин дўстим эртага,
Иссиққина чойим бор.
Дардлашамиз, кошонам -
Юрак деган жойим бор.
Ишққа тўла юраклар,
Муҳаббатдан қиёсдир.
Бир меҳрли жилмайсанг,
Шунинг ўзи қуёшдир.
Меҳрдан, муҳаббатдан,
Сўзларимдир далолат.
Қалбингизни илитсин,
Шеъримдаги ҳарорат.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Совуққа дилин созлар.
Гуёки авваллари,
Бўлмагандай аёзлар.
Муштдайгина юракни,
Ваҳимадан қил озод.
Қор сўровдинг, қор берди,
Нолима-да Одамзод!
Омонатмиз дунёнинг,
Кичиккина кафтида.
Эриб кетсин музлар ҳам,
Қайноқ меҳр тафтида.
Меҳрли бўл, илтимос,
Ғазабнинг боши синсин.
Совуқда қотган дилим,
Меҳринг билан исинсин.
Қизғонма бол каломинг,
Нур ёғилсин юзингдан.
Ором олсин вужудим,
Иллиққина сўзингдан.
Қўлларингни бер менга,
Олсин қалбдан ҳарорат.
Меҳр, шафқат, оқибат...
Дунё шундан иборат.
Айт уларга, бўлди бас,
Совуқдан сўзламасин.
Йўллар музласа ҳамки,
Кўнгиллар музламасин.
Келгин дўстим эртага,
Иссиққина чойим бор.
Дардлашамиз, кошонам -
Юрак деган жойим бор.
Ишққа тўла юраклар,
Муҳаббатдан қиёсдир.
Бир меҳрли жилмайсанг,
Шунинг ўзи қуёшдир.
Меҳрдан, муҳаббатдан,
Сўзларимдир далолат.
Қалбингизни илитсин,
Шеъримдаги ҳарорат.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo