https://uza.uz/uz/posts/investiciya-dasturi-zhoriy-yil-6-ta-podstanciyada-1367-megavolt-amper-qoshimcha-elektr-quvvati-yaratildi_673505
Бугун АОКАда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси муҳандиси Маҳфуза Сувонова иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда аҳолини электр энергияси билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Маълум қилинишича, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ филиаллари томонидан 12 минг 500 километр узунликдаги 110-220-500 киловольтли электр узатиш тармоқлари ва 30 000 мегавольт-ампер қувватга эга 90 та подстанция эксплуатация қилинмоқда.
Тадбирда мамлакатимиз истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг барча филиаллари томонидан 24 соатлик иш режимида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.