O'zLiDeP - Xorazm


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal - demokratik partiyasining Xorazm viloyati Kengashining rasmiy telegram kanali
Xorazm viloyati A.Baxodirxon ko'chasi, 183-uy
Murojaat uchun tel: +99897-792-95-35

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Бошланғич партия ташкилотларида партиявий фаолият сарҳисоб қилинмоқда
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Урганч шаҳридаги “UzXCMG” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона мажлислар залида бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Унда қуйи бўғин фаолиятини янада жонлантириш юзасидан мулоҳазалар билдирилди. Йиғилиш давомида сўнгги даврдаги фаолият сарҳисоб қилиниб, амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
- Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда бизнинг партия етакчи бўлиши лозим. Бунда бошланғич партия ташкилотларининг ҳам фаоллиги муҳим. Шундай экан, жойларда бошланғич партия ташкилотлар фаолиятини, фаоллигини оширишимиз, партиявий тарғиботни кучайтиришимиз лозим, - дейди Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати А.Ишчанов.
Йиғилиш якунида бошланғич партия ташкилотининг янги таркиби сайланиб, унинг жорий йилги иш режаси тасдиқланди ва бу борада тегишли қарорлар қабул қилинди.




Урганч давлат университетининг мажлислар залида O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши ва O’zLiDeP Урганч шаҳар кенгаши “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” бўлими билан биргаликда “Ёш тадбиркорларга O’zLiDeP мададкор” лойиҳаси доирасида “Креатив иқтисодиёт: Янги авлод тадбиркорлиги ва инновацион ғоялар” мавзусига тадбир ташкил этилди.
Тадбирда O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ислом Файзуллаев, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Алибек Ишчанов, O’zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Дониёр Жуманиязов, “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” бўлим мудири Иқбол Тўраева, ёшлар, партия фаоллари иштирок этди.
Тадбир давомида креатив иқтисодиёт тушунчаси, унинг юртимизда ривожланиш истиқболлари ҳамда ёш тадбиркорлар, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар кенг муҳокама қилинди. Иштирокчилар инновацион ғояларни бизнесга татбиқ этиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва рақамли иқтисодиётнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар.
O’zLiDeP вакиллари ёшларнинг бизнес ташаббусларини рўёбга чиқаришда ҳар томонлама ёрдам бериш, уларнинг лойиҳаларини ривожлантириш ва замонавий иқтисодиётда мустаҳкам ўрин эгаллашлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратишларини таъкидладилар.




#Янгибозор_туман
#Депутатлик_гуруҳи_эшитуви

O'zLiDeP Янгибозор туман депутатлик гуруҳининг йиғилиши ўтказилди
⚡️⚡️Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
✅Уни Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши депутати А.Адамов олиб борди.
🔹Йиғилишда:
➖ Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг Янгибозор туман филиалининг ўтган йилда амалга оширилган ишлари ва келгусидаги вазифалари юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг Янгибозор туман филиали бошлиғи Р.Нурметов ахбороти тингланди.

✅ Йиғилишда депутатларнинг фикрлари тингланиб, депутатлик гуруҳининг қарорлари қабул килинди.


#Ҳазорасп_туман
#Депутатлик_гуруҳи_эшитуви
O'zLiDeP Ҳазорасп туман депутатлик гуруҳининг йиғилиши ўтказилди
⚡️⚡️Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
✅Уни Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгаши депутати Я.Қутлимуратов олиб борди.
🔹Йиғилишда:
➖ “Хоразм сув таъминоти” АЖ Ҳазорасп туман бўлимининг 2024 йил якуни ва 2025 йилда амалга оширилган вазифалар юзасидан “Хоразм сув таъминоти” АЖ Ҳазорасп туман филиали бошлиғи Ж.Хусинов ахбороти тингланди.
✅ Йиғилишда депутатларнинг фикрлари тингланиб, депутатлик гуруҳининг қарорлари қабул килинди.


#Боғот_туман
#Депутатлик_гуруҳи_эшитуви
O'zLiDeP Боғот туман депутатлик гуруҳининг йиғилиши ўтказилди
⚡️⚡️Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
✅Уни O’zLiDeP Боғот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Б.Сафаров олиб борди.
🔹Йиғилишда:
➖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-93 сонли Фармони ижроси бўйича Боғот туманида амалга оширилган ишлар юзасидан Боғот туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи С.Рўзимовнинг ахбороти тингланди.
Эшитувда тадбиркорлик субъектлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини кўпайтириш ва камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
Шунингдек, аҳолига иш ўринлари яратиш, камбағал оилалар фарзандларини касб-ҳунарга жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқиш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олди.
✅ Йиғилишда депутатларнинг фикрлари тингланиб, депутатлик гуруҳининг қарорлари қабул килинди.




#Урганч_туман
#Депутатлик_гуруҳи_эшитуви
O'zLiDeP Урганч туман депутатлик гуруҳининг йиғилиши ўтказилди
⚡️⚡️Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
✅Уни O’zLiDeP Урганч туман депутатлик гуруҳи раҳбари Ш.Худайберганов олиб борди.
🔹Йиғилишда:
➖ Урганч туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан Урганч туман мактабгача ва мактаб таълими маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Жуманиязованинг ахбороти тингланди.
Эшитувда таълим тизимида эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Эшитув давомида депутатлар ўзлари сайланган маҳаллалардаги таълим муассасаларида ўқитувчи ва мураббийларга нисбатан ўзаро хурматни шакллантириш ҳамда ота-оналар томонидан ўқитувчиларга нисбатан тажоввузкорликларни олдини олиш борасидаги тадбирларда депутатлар иштирокини таъминлаш таклифларини бериб ўтди.
Шунингдек, ўқитувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш давомида тахлилларни бепул амалга оширилиши юзасидан амалий ишлар олиб бориш таклиф қилиб ўтилди.
✅ Йиғилишда депутатларнинг фикрлари тингланиб, депутатлик гуруҳининг қарорлари қабул килинди.




#Боғот_туман
#БПТ_ҳисобот_сайлов_йиғилиши
Боғот туманининг “Янги қадам” шахарчасида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг бошланғич партия ташкилоти ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
✔️ Ушбу йиғилишда партиянинг 2024 йилдаги фаолияти таҳлил қилиниб, 2025 йил учун янги режалар белгиланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
📣Йиғилиш давомида бошланғич партия ташкилоти таркибида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Бундан ташқари, бошланғич партия ташкилоти раиси лавозимига Собурова Муборак, унинг ўринбосарлигига эса Саидмуротова Камолат номзодлари бир овоздан маъқулланди.

Показано 11 последних публикаций.