O'zLiDeP-Buxoro


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati-O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasi Buxoro viloyat Kengashining rasmiy telegram sahifasi
Buxoro sh; Navoiy shoh k; 5
📞Murojaat uchun: (+998 65) 223 31 78
https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


#_МУНОСАБАТ

Бугун 7 феврал куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифаларни муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда кўплаб соҳалар қатори таълим соҳасига ҳам алоҳида тўҳталиб, соҳани янада ривожлантириш борасидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, сўнгги саккиз йилда 125 та янги олийгоҳ ташкил этилган бўлиб, шундан, 23 таси хорижий университет филиаллари ҳисобланади.
Мамлакатимиздаги кейинги йилларда ўқитиш тизимига нодавлат ва хусусий секторнинг жадал кириб келишини соҳадаги ижобий ҳодисалардан бири сифатида баҳолаш мумкин.

Бугунги кунда мамлакатимиз олийгоҳларида 13 мингдан зиёд хорижий талабалар таҳсил олмоқда.
Лекин, ўтган йили олий таълимда экспорт атиги 26 миллион долларни ташкил қилгани имкониятларга мутлақо мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари вазирликка “Топ-1000”таликка кирган 2 та олийгоҳ билан чекланиб қолмасдан, яқин йилларда уларни 10 тага етказиш чораларини кўриш вазифасини топширилди.

Олий таълим тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш ва уларни халқаро стандартларга мослаштириш рақобатбардош кадрлар етишиб чиқишида ва
таълимда экспорт ҳажмини оширишда ўзининг ижобий самарасини беради.

Мадина Баратова,
Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#O‘zbekiston_24

🔹Бухорода бўлиб ўтаётган “Нақшбандия кунлари” зиёрат тадбирлари хусусида

🎙ИНТЕРВЬЮ: Мансур Зокиров-“Бухоротурист” МЧЖ кузатув кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП фаоли


Репост из: Botir Zaripov
​​#TEZKOR
#TARQATING

Buxorolik tadbirkor va tashabbuskorlar bilan onlayn muloqotimiz davom etadi.

Bunday uchrashuvlarimiz tadbirkorlarimiz va yangidan faoliyat boshlash istagidagi yurtdoshlarimiz uchun har jihatdan qulay, eng muhimi, samarali bo‘layotgani e’tirof etilmoqda. To‘g‘ri, hozirgacha qilingan murojaatlarning barchasini to‘la-to‘kis hal etdik, deya olmayman. Negaki, muloqotlarimiz jarayonida ma’lum vaqt talab etadigan murojaatlar bo‘ldi. Ularning ijrosi qat’iy nazoratimizda, albatta. Ba’zi murojaatlarda mamlakatimiz qonunchiligi normalariga nomuvofiq masalalar ko‘tarildi.

Shu bilan birga, ko‘plab muammolarning ijobiy hal etilgani mazkur format o‘zini oqlaganidan dalolatdir.

Shuni inobatga olib, qolaversa, ishbilarmon viloyatdoshlarimizning talab va istaklaridan kelib chiqib, ertaga, 8-fevral (shanba) kuni soat 19.00dan boshlab navbatdagi onlayn muloqotimizni o‘tkazamiz.

Muloqot manzili o‘sha-o‘sha: https://us06web.zoom.us/j/8860794866?pwd=3Qu6Teg9aFDP5oj80ltYq23OllndKb.1 havolasi orqali.

Unutmang, faoliyatingiz rivoji bizning maqsad - istaklarimizlarimizga hamohangdir.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


Репост из: РОМИТАННОМА
ДЕПУТАТ--ТАДБИРКОР ИССИҚХОНАСИДА

Бир ишбилармон юзлаб кишилар дастурхонини сероб этиши мумкин. Гап ҳалолликда, ўз соҳасини мукаммал ўрганишда.
Пул эгасини топади!
Миришкор маҳалласининг Пайшанба қишлоғида яшовчи муаллим Нурмурод Субҳонов картошкадан мўл ҳосил олиш устида жиддий илмий изланишлар олиб бораётир.
Билимларини амалиёт билан боғлаб, ҳар бир хулосаларини назария билан бойитади.
5 сотихли иссиқхонасида ҳеч қандай иссиқлик таъминотисиз картошка парвариш қилмоқда. Ҳосил апрел ойида тайёр бўлади.
Ҳовлисидаги очиқ майдонларда ҳам картошка экиб қўйган. У ҳам иссиқхонадаги ҳосил билан изма-из етилади.
Картошкадан бўшаган майдонларда бодринг экади. Бодрингни бозорга тўғридан тўғри олиб чиқмайди. Катта бочкаларда сифатли тузламаларга айлангач, икки баравар нархда харидорнинг ўзи келиб олиб кетади.
Буларнинг замирида меҳнат, илм мавжуд.
Тадбиркор тажрибаларини туман Кенгаши депутати Махфират Атоева ўрганди. Бошқаларга ҳам тадбиқ қилмоқда.
Бу ишларни Пайшанбалик Равшан Ҳамроев, Ҳамро Субҳоновлар ҳам бошлаб, давом эттирмоқдалар. "Бир қишлоқда бир ҳосил" тамойили йўлга қўйилади.
Дарвоқе депутат маҳалла еттилиги билан келишган ҳолда тадбиркор Нурмурод Субҳоновга яна 20 сотих ер ажратиш, картошкачиликни ривожлантириш масаласини ҳам ҳал этиб беради.




Репост из: РОМИТАННОМА
Депутат--ободонлаштириш жараёнида.


ҚИШЛОҚ  ШАҲАРГА АЙЛАНАДИ

    Туман марказидан ўтувчи Хайробод ариғининг икки томонида қад ростлаган  тадбиркорлик расталари ҳам шаҳар қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди, ҳам юзлаб ишчи ўринлари яратилди. Одамларнинг эҳтиёжлари қондирилмоқда.
   Шундай шинам, гўзал масканларни қишлоқ жойларида ҳам барпо этиш мумкин.
    Боғча маҳалласининг Боғча қишлоғига кираверишдаги йўл бўйида ҳам турнақатор дўконлар, савдо расталари, кўнгилочар бинолар қурилса, бу албатта ўша жойнинг аҳолиси кайфиятини кўтаради. Қишлоқ шаҳарга айланади.
    Бугун ана шу йўл бўйида илк  , қалдирғоч бинолар қурилишига старт берилди.
    Илгаридан ижарада туриб, мебелсозлик билан шуғулланиб келган Мирзо Шомуродов биринчи ишлаб чиқариш биносини шу ерда барпо этади. У фақат мебеллар тайёрлаб қолмай, қурилиш материаллари савдосини ҳам йўлга қўяди. Ўнлаб ёшларни шу ишга жалб этади.
      Тадбиркор Аҳтам Атоев эса олган майдонида мева ва сабзавот маҳсулотлари дўкони барпо этмоқчи, тоза шарбатлар тайёрлашни бошламоқчи.
     Шунингдек қишлоқ уддабуронлари бирин-кетин ўзларини қизиқтирган соҳалар бўйича бинолар қуриб, қишлоқ қиёфасини ўзгартириб юборадилар.
     Илк иш бошлаш жараёнида туман Кенгаши депутати Махфират Атоева ҳам иштирок этди.
Ҳамқишлоқларни янгиланиш, ободликка даъват этди.


Репост из: РОМИТАННОМА


Репост из: РОМИТАННОМА


Репост из: РОМИТАННОМА


Репост из: РОМИТАННОМА
Бир маҳалла ёки туман даражасида ҳал этилиши мумкин бўлган кичик масала айрим мутасаддилар ёки депутатларнинг лоқайдлиги оқибатида катта қозонга қайнаётган ҳоллар ҳам учраб турибди

.
Суҳбатдошимизнинг куйинганича бор. Назаримизда, депутатларимиз китобхонлик, газетхонлик борасида ҳам ўз сайловчиларига намуна бўлишлари керак.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, китобхонликдан ҳеч ким, жумладан, депутат ҳам зиён кўрган эмас. Шундай экан, халқ вакили саналган депутатларимизнинг шахсий кутубхонаси бўлганига нима етсин?!


Истам ИБРОҲИМОВ,
"Халқ сўзи" газетаси мухбири.


Репост из: РОМИТАННОМА
ДЕПУТАТНИНГ ШАХСИЙ КУТУБХОНАСИ БОРМИ?


Рустам Норов — халқ депутатлари Ромитан тумани Кенгаши депутати. Яқиндан билганлар унга «Билимли, дунёқараши кенг, яхши суҳбатдош», дея таъриф беришади. Ҳатто бир ҳамкасбимиз «Ўқимаган китоби қолмаган», деб бироз муболаға ҳам қилди.
Сирасини айтганда, бу муболаға ҳам эмас. Асл касби муҳандис-гидротехник бўлган Рустам ака Алишер Навоий, Жалолиддин Румий, Бобур, Махтумқули каби буюк шоирларнинг асарларини ўқиб, шеърларини ёд олган. Ғазалларини бир адабиётшунос даражасида таҳлил қила олади. Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Абдулла Орипов сингари адабиётимиз дарғалари китобларини мутолаа қилган. Юртимиз, хусусан, Бухоро тарихини чуқур билади.
— Алишер Навоий ғазалларини ўқиганимда дунёни билиш борасида онгимизда ҳали бўшлиқ бор, дея ўйланиб қоламан, — дейди у. — Навоий бобомиз биздан беш юз йил нарида туриб бизу сизга сабоқ бераётгандек туюлади.


Қишлоқ хўжалиги соҳасида масъул вазифаларда ишлаган Рустам ака сайловчилар кўнглига дарҳол йўл топади. Уларни ўйлантираётган масалалар ечимини излайди. Давраларда эса давлатимиз олиб бораётган сиёсатнинг мазмун-моҳиятини, жамиятимиздаги ўзгаришларни деҳқончасига тушунтириб, баҳслашишга шайланганнинг, айрим ношукр бандаларнинг попугини пасайтириб қўяди. Билимли мингни йиқар, деганлари шу бўлса не ажаб?!
Шунча гапдан сўнг биз Рустам акадан «Китоб жавонингиз борми?» деб сўрашга истиҳола қилдик. У қисқа, бироқ мароқли гурунги билан бу саволга ҳожат ҳам қолдирмади. Аммо яна бир юртдошимиз Шамсия Саидова билан мулоқотда унинг шахсий кутубхонаси бор-йўқлиги билан қизиқдик.

— Шахсий кутубхонам бор, албатта, — дейди халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгаши депутати Ш. Саидова. — Китоб жавонимдан 400 тача адабиёт ўрин олган. Эсимда, болалигимизда отам барчамизни атрофига тўплаб «Қобуснома»ни ўқиб берарди. Мендаги китобга меҳр худди ўша паллада уйғонган. Биласиз, депутат нотиқлик санъатига эга бўлиши мақсадга мувофиқ. Унинг тили равон, фикри тиниқ, маънавий дунёқараши кенг бўлмоғи даркор. Депутатлик фаолиятимда анча-мунча китоб мутолаа қилганим қўл келяпти, деган фикрдаман. Кўп ҳолда хотин-қизлар масалалари билан шуғулланаман. У ёки бу муаммога оқилона ечим топиш, халқона айтганда, «Етти ўлчаб бир кесиш» зарурати туғилади. Шунда кўплаб бадиий асарлар қаторида Амир Темур, Бобур ҳаётига оид, шунингдек, жамият, оила тўғрисида фикр-мулоҳаза юритган жадид ёзувчилар қаламига мансуб китобларни ўқиганим асқатади. Даврий нашрлар – газета-журналларни имкон қадар кўздан кечириб бораман.

Шамсия Саидованинг бу сўзларини тингларканмиз, беихтиёр тузуккина жойда ишлайдиган собиқ бир депутат ёдимизга тушди. Унинг мақоласи қайсидир газетада чоп этилган экан. «Сиз нашриётда ишлайсизку. Ўша газитдан топиб берсангиз», деганди у дабдурустдан. Қаранг, бир оғиз сўз билан у ўз савиясини кўрсатди-қўйди. Нашриёт билан таҳририятни, вилоят газетаси билан республика матбуотини фарқламайдиган бу киши китоб, газета-журнал мутолаасидан йироқлиги шундоқ билиниб қолди
.
— 2010 йилдан 2020 йилгача халқ депутатлари вилоят ва Ромитан тумани Кенгашлари депутати сифатида фаолият олиб борганман, — дейди айни пайтда Бухоро давлат педагогика институтида талабаларга сабоқ бераётган Шуҳрат Исматов. — Ўз тажрибамдан келиб чиққан ҳолда айта оламанки, депутат китобхон бўлса, унинг аҳоли ўй-ташвишларини тинглаб, таҳлил қилиши, муаммолар ечими устида ишлаши осонлашади. Фаолиятига профессионал даражада ёндашади. Қолаверса, кўп китоб мутолаа қилиш инсоннинг ўзига бўлган ишончини ҳам оширади. Ишонч эса жамиятдаги фаоллик гарови саналади. Афсуски, депутатларимизнинг баъзиларида айнан шу фаоллик етишмаяпти. Айримлари ҳатто ўз ҳуқуқлари, ваколатларини тўлиқ билишмайди. Аҳолини ташвишлантираётган масалаларга ечим топишда қийналишади. Ҳуқуқларидан оқилона фойдалана олишмайди. У ёки бу масала ечими юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш ёки ўзлари сайланган маҳаллий Кенгаш сессияларида муаммоларни кун тартибига қўйиш борасида жон куйдиришмайди.


Репост из: РОМИТАННОМА


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️📹📺BUXORO MTRK "Diyor yаngiliklari" информацион - ахборот дастурининг навбатдаги сонида:

🔹“Огоҳ бўлинг-ис гази!” партиявий акцияси доирасида ЎзЛиДеП Бухоро шаҳар Кенгаши ва маҳаллий Кенгаш депутати Нодир Ҳамдамов ташаббуси билан Б.Нақшбанд МФЙ ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларига ис газини аниқлайдиган ускуналар беғараз тарзда ўрнатиб берилди.


Репост из: "XXI asr" | Rasmiy kanal
#Muammo #Taklif #Yechim

🇺🇿 Buxoroda qachon xalqaro logistika markazi quriladi?

Prezidentimizga o‘tgan yil yozida Buxoroga nav­batdagi tashrifi doirasida mahalliy tadbirkorlar bilan uchrashuvda logistika markazini barpo etish uchun yer ajratilishi masalasida murojaat qilingan edi. Masala hali-hanuz o‘z yechimini topgani yo‘q.


🌐 Batafsil: https://21asr.uz/uz/Biznes/2849

Yangiliklarni kuzatib boring:

🌐 SaytTelegramFacebook 🕊 X.com 📹 Youtube 🌐 Instagram






Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
XXI asr 5-1107-сон.pdf
3.6Мб
😎 “XXI asr” газетасининг 2025 йил 6 февраль 5 (1107) -сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси:

🇺🇿🇲🇾 Ўзбекистон-Малайзия: 20 йилдан сўнг уюштирилган тарихий ташриф;
• Буюк бобомиз салкам олти аср аввал нечун дунё аҳлини огоҳликка чорлаган эди?!
• Томорқасидан фойдаланмаган фуқаро жазоланадими?
• Депутатлар кабинетда емас, ҳудудларда!
• Тиббиёт ривожлансагина, муаммолар камаяди
• Бухорода ҳам логистика маркази қуриладими?
• АҚШ: 47-Президентнинг танқид ва таҳдидлари хатарлими?
• Мижоз ҳар доим ҳақ, лекин ким “майдалашяпти”?
• Ҳазрат Навоий ҳақида 80 йилдан кейин ёзилган роман
.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: "XXI asr" | Rasmiy kanal
#Yanginashr № 5

🇺🇿 "XXI asr" gazetasining 2025-yil 6-fevral 5-sonini elektron holda havola etamiz.

📝 Ushbu elektron gazeta tahririyat tomonidan taqdim etildi.


O‘qish uchun havola: http://online.anyflip.com/oztmi/jqig/

Yangiliklarni kuzatib boring:

🌐 SaytTelegramFacebook 🕊 X.com 📹 Youtube 🌐 Instagram 🟢 LIVE


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔹“Огоҳ бўлинг-ис гази!” партиявий акцияси доирасида ЎзЛиДеП Бухоро шаҳар Кенгаши ва маҳаллий Кенгаш депутати Нодир Ҳамдамов ташаббуси билан Б.Нақшбанд МФЙ ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларига ис газини аниқлайдиган ускуналар беғараз тарзда ўрнатиб берилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Нодир Ҳамдамовнинг ўз сайлов округидаги 35-,36-ҳамда 43-сонли умумтаълим мактабларида олиб борган ўрганишлари жараёнидан тайёрланган лавҳа

Показано 20 последних публикаций.