O'zLiDeP - Toshkent viloyati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-Demokratik partiyasi Toshkent viloyat Kengashining rasmiy telegram sahifasi
☎️Tel: +99897 837 84 87
facebook.com/uzlidep.toshkentviloyati
📩 E-mail: tv-uzlidep@mail.ru
www.uzlidep.uz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Тошкент вилояти Ангрен шахар аппарат рахбари М.Нарбаева Сайловларда энг куп урин билан галаба козониб ва намунавий Кенгаш сифатида шахар хокими томонидан такдирландилар!


Репост из: Мукадам
✅✅✅   DEPUTATLAR  FAOLIYATI…
                                                                    Angren shahar "Taraqqiyot" mahallasi aholisi, faollari  bilan  Halq deputatlari Toshkent viloyati va Angren shahar Kengashlari  deputatlari  V.Li   hamda O.Qahramonovlar, O'zLiDeP shahar Kengashi apparati rahbari M.Narbaevalarning  uchrashuvi bo'lib otdi.
              Uchrashuvda "Taraqqiyot" mahallasi fuqarolari tomonidan berilgan savollarga deputatlar tomonidan javob berilib, mavjud muammolar qayd etildi. 
              Shuningdek, mazkur uchrashuvda Toshkent viloyati "Yo'l harakati xavfsizligi" boshqarmasi boshlig'i,  polkovnik A. Sadirov qatnashganligi bois, mahalla hududida yol harakati transporti harakatlanishi, qoiadalarga rioya qilinmasligi, baxtsiz hodisalarning oldini olish va svetofor o'rnatilishi zarurligi kabi masalalar ham muhokama qilindi.


Жумладан Чангтепа хамда Хонқўрғон мфйлар ахолисини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарори асосида ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар бошланиб якунига етказилмаганлиги юзасидан қилган мурожаати туман хокимлиги хамда бажарувчи ташкилотлар маъсуллари иштирокида ўрганилиб аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича ишлар келишиб олинган эди. Шу кунларда лойихани амалга ошираётган ташкилот томонидан ишлар қайта бошланиб фуқаролар махалла фаолллари ва депутат назорати остида сифатли бажарилиши таъминланмоқда.


Хабарингиз бор 2024 йилнинг 06 декабрь санасида Янгийўл туманининг Чаманзор, Чангтепа ва Хонқўрғон мфй ахолиси иштирокида сайёр қабул ўтказилган эди.
Ушбу қабулда ахоли томонидан бир қанча мурожаатлар жумладан ичимлик суви, кўчаларга симёғочлар ўрнатиш, катта йўлга пиёдалар йўлакчасини қуриш, ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш учун видеокузатув мосламаларини ўрнатиш каби масалалар кўтарилган.
Сайловчилар мурожаатлари юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари орқали мурожаат қилиш билан биргаликда жойларга чиқган холда мутассадилар иштирокида муаамони бартараф этиш чоралари кўрилди.


Репост из: platforma.uz
Privileges and preferences_uz.pdf
1.2Мб
Тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган имтиёзлар ва преференциялар
РЎЙХАТИ


@platformauzb


Репост из: davletovuz
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятидаги тадбиркор, фермер ва хусусий тиббиёт муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувларда технопарк ва санитар-тозалаш хизматлари фаолияти таништирилиб, иш ўринлари яратиш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, инвестициялар жалб қилиш, божхона ва ижара билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, уруғлик ва кўчат етказиб бериш масалалари юзасидан “Semrugʻ cluster” фаолияти ўрганилди.


#диққат

⚡️⚡️ Маҳалла раислари ваколат муддати кенгайди

Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилмоқда. Маҳалла раислари сайловини ўтказиш ваколати Сенат кенгашидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашига ўтказилмоқда.

Депутатлар қонунчилик ташаббуси асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси уч ўқишда қабул қилинди.


Репост из: Тош.вил. Ташкилий
#ЎзЛиДеП_табриги

Қадрли Ватан ҳимоячилари!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асраб-авайлашдек шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар доимий ҳамроҳ бўлсин.

Ҳурмат билан, Тошкент вилоят Кенгаши жамоаси


#qutlov

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши жамоаси партия Бекобод шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Мамаюсупов Умиджон Абдулложоновични таваллуд айёми муносабати билан самимий муборакбод этади.

Қадрли, Умиджон Абдулложонович!

Сизнинг партиямиз имиджини шакллантириш, унинг ҳаётбахш ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб қилиш йўлидаги самарали меҳнатингиз таҳсинга сазовор!

Сизга мустаҳкам соғлик, хонадонингизга файз-барокат, эл-юрт эътирофи, шогирдлар эҳтироми, фарзандлар ардоғи, бахт ва омад ҳамиша ёр бўлишини Яратган Парвардигордан сўраб қоламиз.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Умиджон Абдулложонович!


Камоли эҳтиром ила

Тўлқинжон Файзиев,
O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси


🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: "Taraqqiyot strategiyasi" markazi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📣“Oʻzbekiston – 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yili”da amalga oshirish boʻyicha davlat dasturi va uni tasdiqlash toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoni loyihalari ishlab chiqilib, keng jamoatchilik muhokamasi uchun e'lon qilindi.

🔴Davlat dasturi loyihasida 5 ta ustuvor yoʻnalish bo'yicha 2025-yil uchun amaliy chora-tadbirlar, normativ-huquqiy hujjatlar roʻyxati va maqsadli koʻrsatkichlar nazarda tutilmoqda.

🔹Loyihada atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” masalalari, shuningdek ijtimoiy-iqtisodiy, davlat boshqaruvi, sud-huquq, xavfsizlik va tashqi siyosat yoʻnalishlarida 2025-yilga moʻljallangan keng koʻlamli islohotlar nazarda tutilgan.

💬Loyiha 2025-yil 22-yanvarga qadar keng jamoatchilik va ekspertlik muhokamalaridan oʻtkaziladi.


❗️“Taraqqiyot strategiyasi” markazi jamoasi barcha yurtdoshlarimizdan 2025-yilgi Davlat dasturi loyihasi muhokamasida faol ishtirok etib, oʻz takliflarini Markazning maxsus uzbekistan2030.uz onlayn portali orqali bildirishlarini soʻraydi.

Markaz rasmiy sahifalari
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📍 Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бўшлиқни тўлдирадиган муҳим қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

🏢 Қонунчилик палатаси мажлисида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. Бу борада мақбул қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши партиямизнинг сайловолди дастурида ҳам назарда тутилган.

➡️ Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилар сони 800 мингга яқин бўлиб, ҳозирда бу кўрсаткич яна ошиб боряпти. Мазкур қонун лойиҳаси айнан шу соҳа вакиллари манфаатларига хизмат қиладиган ҳужжатдир.

😎 Шу билан бирга, мазкур қонун лойиҳаси қишлоқ хўжалигида барқарор ишлаб чиқаришни ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт ҳажмини ошириб, деҳқонларимиз, фермерларимизни, умуман қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларнинг даромадларини кўпайтиришга, бозорларда нарх-наво барқарорлиги, аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

🇺🇿 Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли ишга билим ва салоҳиятини, ҳаётини бағишлаган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари ҳамда фахрийларини бугунги касб байрами билан муборакбод этамиз!

🇺🇿 Тизим ходимларига халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, элу-юрт манфаати йўлида фидойилик ва садоқат билан хизмат қилишда янада куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз.

#uzlidep #prokuratura

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


#tabrik

Hurmatli prokuratura organlari xodimlari! Sizlarni bugungi kasb bayramingiz bilan muborakbod etamiz.

Mamlakatimizda qonun ustuvorligini ta’minlash, qonuniylikni mustahkamlash, fuqarolarning huquq hamda erkinliklarini, jamiyat va davlatning qonun bilan qo‘riqlanadigan manfaatlarini, O‘zbekiston Respublikasi konstitutsiyaviy tuzumini himoya qilish, huquqbuzarliklarning oldini olish va profilaktika qilish borasidagi ishlaringizda zafarlar tilaymiz.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#uzludep_fraksiya

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги мажлиси ҳам қизғин ўтди. Тафсилотларни репортажимизда томоша қилинг.


#tayinlov

Nishonova Madhiya Karimjonovna Xalq deputatlari Ohangaron tuman Kengashi Kotibiyati mudiri etib tayinlandi.

Tayinlovga qadar M.K.Nishonova O‘zLiDeP Ohangaron tuman Kengashi raisi o‘rinbosari, apparat rahbari lavozimida faoliyat ko‘rsatib kelgan.

👉https://t.me/ohangarontumanihokimligi

Bizning rasmiy sahifalarimiz👇

🌐Web-site ✈️Telegram 🌐InstagramFacebook 📹YouTube 🕊Twitter


Репост из: Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#кун_воқеаси

1992 йил, 4 Январь!!!

Ислом Каримовнинг илк қасамёдига 33 йил тўлди.

@haqiqatonline_24


Яна бир тоифа бюджет ходимларининг маошлари 15 фоизга оширилди

Президентнинг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сон фармони билан ўтган йили 12 августда қабул қилинган иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни оширишга доир 108-сон фармонга тегишлича ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

Унга кўра, эндиликда бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари билан биргаликда фармацевтика ходимларининг ҳам ойлик маошлари 15 фоизга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ПФ-108-сон фармонда 2024 йил 1 октябрдан бошлаб бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, «Мурувват» интернат уйлари, «Меҳрибонлик» ва Болалар уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдорини 15 фоизга ошириш белгиланган эди.


Кўриб кўра олмаганлар хусусида фикрлар!

Бугунги кунда давлатимиз кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошираётган бир вақтда, афсуски, айрим ғаламислар фақат негатив фикр билдириш ва боқимандалик кайфиятида бўлиб, юртимиздаги юксак ўзгаришларни кўра олмаяпти.

Тараққиёт сари қадам ташлаётган юртимизда ҳар биримиз масъулият билан ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак, аммо баъзилар фақат танқид ва баҳона излаб, ўзларини ўзгаришлардан четда ушлаб туришмоқда.

Аслида боқимандалик – ривожланишнинг энг катта тўсиғи бўлади.

Давлат имкониятлар яратмоқда, аммо бу имкониятлардан фойдаланиш ҳар биримизнинг қўлимизда. Инсон ўз меҳнати, ўз интилиши билан ютуқларга эришади, бошқалардан кутиш эса ҳеч кимни олдинга олиб чиқмайди.

Ислоҳотлар вақт ва меҳнат талаб қилади, шунинг учун салбий фикрлашни бир четга қўйиб, ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшиш ва улардан унумли фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Ўз келажагини ўзгартиришга интилган одамгина ҳақиқий муваффақиятга эришади!


“Инсон қадри учун, инсон бахти учун!” деган олижаноб мақсад изчил давом эттирилади

Президентимиз Ўзбекистон халқига Янги йил табригини йўллар экан, ўтган 2024 йилда мамлакатимиз барча соҳаларда улкан муваффақиятларга эришгани, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг рақобатбардош мамлакат, ишончли ҳамкор сифатидаги обрў-эътибори юксалиб бораётганини алоҳида эътироф этди.

Янги йил табригида 2025 йилда  бизнес учун янада кенг имкониятлар яратилиши, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ишлари қатъий давом эттирилиши таъкидланди.

Бундан ташқари ижтимоий соҳалар, иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар, нафақалар миқдори оширилади, фарзандларимизнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгалари, баркамол бўлиб тарбия топишлари учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилади.

Шунингдек, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт соҳаларига эътибор янада кучайтирилади, фахрийларимиз, хотин-қизлар ва ёшларга ғамхўрлик қилиш, ижтимоий ҳимоя самарасини ошириш устувор вазифа бўлиб қолади.

“Инсон қадри учун, инсон бахти учун!” деган олижаноб мақсадни барчамиз биргаликда амалга оширамиз", деди давлатимиз раҳбари.

Умуман олганда, бутун халқимиз, хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва унинг икки миллионга яқин яъзолари давлатимиз раҳбарининг ушбу халқчил ислоҳотларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Жорий 2025 йилда ҳам мамлакатимиз тараққиёти учун бор куч ва имкониятларимизни тўлиқ сафар этамиз.

Актам Хаитов,
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси.


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


#munosabat

Ғурур ва шижоатга даъват

- "Куни кеча муҳтарам давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жонажон Ўзбекистонимизнинг кўпмиллатли халқига йўллаган байрам табригини тингларканман, мазкур ғоят теран нутқ юртимизда эзгу ниятлар ила ном берилган келгуси 2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”даги фаолиятимизнинг бош мезонларини белгилаб олишимизда дастуриламал бўлиб хизмат қилишига амин бўлдим.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон халқига йўллаган табригини тинглаб, ўзимда ғурур ва шижоатни ҳис қилдим ва келажак режаларга замин ҳозирладим"
,-дейди O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев ўзининг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг uza.uz сайтида эълон қилинган муносабатида.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Показано 20 последних публикаций.