Ўзбекистонга сафар қилишга қизиқувчи хитойликлар сони кескин ортган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида 57,7 минг нафар Хитой фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22,3 минг нафарга ёки 63,1 % га ошган.
2024 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Хитой фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
сайёҳлик – 50 052 нафар;
хизмат юзасидан – 4 732 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 1 121 нафар;
тижорат – 1 085 нафар;
ўқиш – 708 нафар;
даволаниш – 2 нафар.
Маълумот учун, рақамлар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар ичида айнан Хитой етакчилик қилади.
Унинг ҳиссаси 9 млрд АҚШ доллари бўлиб, бу умумий ташқи савдо ҳажмининг 18% деганидир. Россия иккинчи ўринда (савдо айланмаси ҳажми 8,7 миллиард АҚШ доллари).
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X