Дунёдаги ҳамма нарса аёлларнинг асаридир - Мустафо Камол Отатурк.
(19-май Отатуркни хотирлаш, Ёшлик ва спорт байрами)
1. Аёлларимиз эркаклардан кўра кўпроқ ақлли, кўпроқ кучли ва кўпроқ олима бўлишга мажбурдирлар.
2. "Туркия давлати дунёвий жумҳуриятдир. Ҳар бир вояга етган киши ўз ихтиёри билан динини танлаши ёки ҳеч бир динга эътиқод қилмаслик ҳурриятига эга.
3. Ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун диндан фойдаланаётган ҳукумат заифдир.
4. Шайхлар, қария раҳбарлар, саййидлар, амирлар томонидан судралиб, тақдири ва ҳаётини фолбинлар, сеҳргарлар, муллалар, табиблар, туморлар қўлига топширган кишилардан ташкил топган жамоани халқ деб аташ мумкинми?
5. Ҳа, Қорабакир, араб ўғлининг бемаъниликларини турк фарзандларига англатиш учун мен Қуръонни туркчага таржима қилдиртираман. Ва шу билан бирга турк тилида ўқиттираман. Бундан кейин аҳмоқ бўлиб, алданишда давом этмасинлар!
6. Агар бир кун менинг сўзларим илм-фанга тескари келса, илмни танланг.
7. Ҳаётда энг ҳақиқий муршид илмдир, фандир.
8. Ҳақиқий нажотга фақат жаҳолатни йўқ қилиш орқали эришиш мумкин. Жаҳолат йўқ қилинмагунча, жамият ўз ўрнида қолади, ҳанузгача турган нарса орқага қараб кетишини англатади...
9. Мени кўриш дегани мутлақо юзимни кўриш дегани эмас. Менинг фикрларимни, менинг туйғуларимни - тушунаётган ва ҳис этаётган бўлсангиз етарли.
10. Кўпчилик оилаларда жуда ёмон одат бор; Улар болаларига гапиришлари учун рухсат бермайдилар ва тингламайдилар. Мурғаклар аралашса, “Катталарнинг суҳбатига аралашма!”. дейишади, улар гапириш ҳуқуқидан мосуво бўлиб улғайишади. Қанчалар нотўғри, ҳатто зарарли тарбия! Аксинча, болаларни эркин гапиришга, ўзлари ўйлаган ва эшитганларини қандай бўлса, шундай ифодалашга ундашимиз шарт; Шундай қилиб, уларнинг хатоларини тўғрилаб, келажакда ёлғончи ва мунофиқ бўлиб қолишининг олдини олиш мумкин. Бир сўз билан айтганда, фарзандларимизни ўз фикрини иккиланмасдан айтишга, самимий фикрларини ҳимоя қилишга, бошқаларнинг самимий фикрини ҳурмат қилишга ўргатишимиз керак.Шу билан бирга, уларнинг покиза қалбларида - Ватан, миллат, оила, билим билан бирга ҳақиқатга, эзгу ва гўзал нарсаларга муҳаббат ва қизиқиш уйғотишга ҳаракат қилишимиз лозим. Назаримда, булар она бағридан тортиб, энг олий таълим масканларигача фарзандлар таълим-тарбиясида доимо эътиборга олинадиган муҳим жиҳатлардир. Ана шундагина фарзандларимиз эл-юртга фойдали ва комил инсон бўлиб етишишади..
Мустафо Камол Отатурк, Туркия Республикаси асосчиси ва биринчи президенти (1923–38), ҳарбий саркарда (1881-1938) у абадий турк халқлари қалбида яшашда давом этади.
Равшанбей Султон тайёрлади.
@uzbekistonateistlari