Ногиронлиги бўлган шахслар ўз танловига кўра сертификат бериш тизими орқали исталган ишлаб чиқарувчидан протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини бепул олади ва фойдаланади:
❇️ Фойдаланиш муддати:
1. Қўл протезлари:
елка протези, елкадан олиб ташлангандан кейинги қўл протези, билак протези, кафт протези-24 ой
2. Оёқ протезлари: сон протези, сон олиб ташлангандан кейинги оёқ протези, болдир протез - 24 ой
3. Қўл ва оёқ камари ортопед аппаратлари, пластик корсетлар - 24 ой
4. Корсет - 24 ой,
5. Кўкрак бези экзопротези - 12 ой
6. Қўл ва оёқ камари тутори-12 ой
7. Бандаж-12 ой
8. Мураккаб ортопед пойабзал ва протезга пойабзал -12 ой
9. Эшитиш мосламаси- 48 ой
10. Қўлтиқ таёқ- 24 ой,
11.Ҳасса-24 ой
12. Тирсакли қўлтиқ таёқ - 24 ой
13. Кўзи ожизлар учун ҳасса - 24 ой
14. Юриш мосламаси (ходунок) - 24 ой
15. Пешоб қабул қилгич - 1 ой
16. Нажас қабул қилгич - 1 ой
17. Хона ўриндиқли аравача - 60 ой
18. Сайр ўриндиқли аравача - 60 ой ( 1-, 2- ва 3- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарори.
👇👇👇
https://t.me/uzbekistannogironlarjamiyati